Буюк Дедактика


Черковни ўзгартиришни болалар



Download 3,7 Mb.
bet15/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Черковни ўзгартиришни болалардан бошлаш зарур. 19.Бундан муҳаррар равишда шундай хулоса келиб чиқади: одамзоднине бўзилганини (ахлоқсизлигини) тузатиш учун бирор чора-тадбир қўллаш зарур бўлса, бу, асосан ёш­ларни авайлаб ва пухта тарбиялаш орқали амалга оширилиши зарур. Худди шунингдек боғдаги Дарахтларни янгиламоқчи бўлган киши ёш ниҳолларни ўтқазиши ва сўнгра яхши ўсиши учун уларни авайлаб парвариш қилиши керак мабодо боғбон эски Дарахтларни бошқа жойга кўчириб экса ёки уларга бошқа хосилдор новдани пайванд қилса, бу ишнинг самараси камроқ бўлади. Шунинг учун, ҳали беҳуда дунёвий ўй (ҳаёл) лар қамраб олмаган ёш қалбларни ва ёмон одатлар булғамаган мўргак ақлларни тангри хуш кўради.
Тангри гувоҳ. 20.Худо буни пайғамбарнинг кўнглига аён қилади ва у ҳамманинг бўзуқлигидан нолиб, дейди: «Бошҳаришни ўргатиш учун ва насиҳат билан тўғри йўлга солмоқ учун эндигина сут эмишдан ажратилгап гудақлардан бошқа бирорта хам одам қолмади» (Ис., XXVIII, 9).
Буни Исо образли қилиб тушунтиради. 21. Чамаси худди шуни билдириш учун пайғамбар Иерусалимга бормоқчи бўлганида урғочи эшак ва хўтик келтиришни буюрибди, лекин урғочи эшакни эмас, хутикни миниб борибди, Инжил муаллифи бунга қўшимча қилиб: «пайғамбар одамлардан бирортаси ҳам ҳали минмаган хўтик келтириш­ни буюрди»,-дейди (Лука, XIX, 30). Буни шунчаки бир мақсадсиз қилинган ва гувоҳлик берилган деб ўйлайсизми? Мутлақо ундай эмас! Исонинг катта ва кичик ҳар бир насиҳати ва унинг ишлари, Таврот китобининг хар бир харфи сингари, биз йўл-йўриқ олишимиз учун ўзида кўп сирларни сақлайди. Гарчи, Исо ўз ёнига ҳари ва ёшларни чақириб, уларнинг хаммасини илоҳий Иерусалимга хурсандлик билан бошлаб борса хам, лекин ёшлар, яъни турмуш ҳали эзмаганлар, Исонинг асоратига ўргатиб олиш учун қулайроқ эканлиги, ҳаёт ўзининг оғир юки билан бузган ва белини синдирганлардан кўра ёшлар афзалроқ эканлиги кўриниб турибди. Шунинг учун Исога ёшларни бошлаб бериб тўғри қиладилар: Исо шодлик билан уларга ўзини ва эзгу-асоратини топширади.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish