Ёмон ҳамжамоалар энди болаларни ҳалок қиляпти. 26.Энди ҳаммамиз бир жойда жамоа бўлиб ёмон ҳамжамоа-яшаймиз, яхшилик ёмонлик билан аралашди ва яхши одамларга ҳараганда ёвуз ниятли ёмон кишилар сони нихоятда кўпайиб кетди. Ёшлар ёмон одамларга шунчалик кучли қизиқиб, уларнинг кетидан эргашиб бормоқдаки, бунга қарама-қарши қилиб, яхши фазилатларга амал қилиш тўғрисида бераётган насиҳатларимиз ё мутлоқ таъсир этмайди,- ёки унинг фойдаси жуда оз бўлаяпти.
Ота-оналар ҳам ёвузликка қарши курашмаяптилар ёки унга қарши курашишни билмайдилар. 27.Хатто фазилатлар тўғрисидаги насиҳатлар ҳам онда-сонда берилишини гапириб туришга бормикан? Ўз болаларига бирор яхшироқ нарсани ўргата оладиган ота-оналар ҳам кам топилади, чунки буни уларга ҳеч ким ўргатмаган ёки бошқа ишлар билан банд бўлиб, бунга унча эътибор қилмайдилар.
Муалимларнинг ҳам ҳаммаси эмас. 28. Ёшларга одоб қоидаларини яхши сингдира оладиган муаллимлар ҳам кам. Мабодо бу иш қўлидан келадиган муаллим топилиб қолса, уни Ҳархол бирор амалдор ўз боласини тарбиялатиш учун ёллайди ва унинг қобилияти халқга манфаат келтирмайди.
Натижада ҳамма ёввойилашиб ва тез тубанлашиб кетаяпти.29.Бунинг натижасида бошқа ёшлар ҳеч ким натижада ҳамма экиб кўкартирмаган, ҳеч ким суғормаган, ортиқча новдалари кесиб ташланмаган, эгри ўсаётган шохлари тўғрилаб қўйилмаган Дарахтга, ёввойи ўрмонга ўхшаб, етарли парваришсиз ўсмоқда. Оқибатда ёввойи ҳамда қайсар хулқ ва одатлар ер юзини, барча шаҳарлар ва қишлоқларни, оилалар ва одамларниэгаллаб олаяпти, ҳамма жойда уларнинг тани ва жонида жуда кўп тартибсизликлар мавжуд. Агар Диоген, Сократ, Сенека, Соломонлар тирилиб, шу кунларда дунёга қайтиб келсалар, бу ерда ҳеч бир янгиликни учратмаган бўлар эдилар. Самодан
бизга қараб турган худо тилга кириб, гапирганида эди, ўша бирвақтлар айтган гапини такрорлаган бўлар эди: «Ҳаммаси издан чиқди, яроқли хеч нарса колмади; яхшилик қилаётган бирортахам одам йўқ (Псал., XIII, 2).
Демак, умумий ҳаловат учун ҳамма бирлашиб ғамхўрлик қилиши керак ёки худонинг ғазабини кўтиб туриш лозим. 30. Шунинг учун, агар бирор маслақат берадиган ёки бирор нарсани ўйлаб тонадиган, ёки ёлвориб, илтимос килиб, йиғлаб ва кўзига ёш ўсмокда бўлган ёш авлодга тўзукроқ ғамхўрлик қилиш тўғрисида худодан бирор йўл-йўриқ сўраб оладиган кимса топилиб колса, зинҳор у жим турмасин, маслаҳат берсин; фикр юритсин, ёлворсин. «Кўрни йўлдан чалғитган — малъун», — деган тангри (Второз,, XVII, 18). Йўлдан адашиб кетаётгап кўрни йўлга чиҳариб қўйиши мумкин бўла туриб, бу ишни қилмаган одамнинг ҳам паҲари қусур. Исо, кичик болалардан бирортасини йўлдан ўрган кишига ҳам лаънат, деган (Матф., XVIII, 6, 7). Шунингдек йўлдан адашгани тўғри йўлга қайтариши мумкин бўла туриб, қайтармаган кишининг ҳам шури қурисин. Худо ўрмонда ёки далада адашиб колган ё оғир юк босиб колгаи эшакни ёки хукизни ташлаб ўтиб кетмасликнн, башарти у кимники эканлигини билмасанг хам, ёки ҳатто у сенинг душманингникилигини билсанг ҳам, унга ёрдам беришни буюради СИсҳ XXIII, 4. Второз., XXII, 2). Агар, биз фаҳмсиз хайвон эмас, балки онгли мавжудот янглишаётганини, бир ёки икки киши эмас, балки дунёдаги барча одамлар адашиб кетаётганини кўра туриб, парво қилмай ўтиб кетаверсак ёрдам беришга уринмасак нахотки бу ишимиз худога ёқади деб ўйлаш мумкин? Бундай бўлиши мумкин эмас ва бўлмайди!
Do'stlaringiz bilan baham: |