Буюк Дедактика


Исо-одамнинг намунаси инсон мангулик учун яратилганини кўрсатиб турибди



Download 3,7 Mb.
bet25/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

5.Исо-одамнинг намунаси инсон мангулик учун яратилганини кўрсатиб турибди. 9. Бу-айниқса биз христианларга аниқ, чунки инсонларда сўниб кетган худо руҳини қайта тиклаш учун осмондан тушган, жонли худонинг боласи Инсоннинг намунаси буни яққол кўрсатиб
турибди. Ахир, она қорнида пайдо бўлиб, сўнгра тўғилган Исо инсонлар орасида турди; сўнгра вафот этди, қайта тирилди ва самога кўтарилиб кетди. У энди мангу яшайди. Аслида Исо бизнинг бобомиэдир (Евр, VI, 20), бироҲарлар орасида тўнгичидир (Римл, VIII, 29). Умматларнинг бошлиғидир (Эфес.,1,22), худо қиёфасида қайта тириладиганларнинг дастлабкисидир {Римл., VIII, 29). Шундай қилиб, Исо бу ерда абадий қолиш учун эмас, балки ўз вазифасини ўтаб, мангуликка кетиш учун туғилган эди, шундай экан, унинг умматлари бўлган бизларга ҳам бу дунёда қолиш ҳукм қилинмаган, балки бошқа жойга кўчиб ўтиш лозим бўлади.
Инсоннинг учала макони. 10. Шундай қилиб, ҳар биримизга уч марта яшаш ва ҳаёт кечириш учун учта макон (она қорни, ер юзаси, кўк гумбази) тайинланган. Биринчи жойдан иккинчисига туғилиш орқали, иккинчисидан учинчисига ўлиш ва қайта тирилиш орқали ўтилади, инсон учинчи маконда мангу яшайди. Биринчи маконда оддий ҳаракат ва сезгилар билан ҳаёт эндигина бошланади; иккинчисида - яшаймиз, харакатлар қиламиз, ҳис-туйғу ва ақл пайдо бўла бошлайди; учинчисида - ҳар томонлама тўлиқ камолотга эришилади.2
Ва уч ҳаёт. 11. Биринчи ҳаёт, яъни она қорнидаги ҳаёт иккинчиси учун тайёргарликдир, ер юзидаги ҳаёт учинчиси учун, яъни нариги дунё учун ҳозирлик кўришдан иборат. Нариги дунёдаги ҳаёт мангудир. ҳаётнинг биринчи формасидан иккинчисига ва иккинчисидан учинчисига ўтиш қисқа муддатда ва азоб-уқубат билан содир бўлади, чунки жужа тухум пўчоғини ёриб чиқанидек биринчисида йўлдошни ташлаб, иккинчисида танани ташлаб чиқишга тўғри келади. Биринчи ва иккинчи маконлар устахонага ўхшаган жойдир, чунки у ерда яшаш учун инсоннинг танаси она қорнида шаклланади, ер юзида яшаш даврида эса ақллироқ охират (мангулик) учун ҳозирлик кўради, нариги дунё эса униси учун ҳам, буниси учун ҳам юксак камолот ва ҳузур-ҳаловат бағишлайди.


1 Ўлимни «бошқа жойга» кучиб ўтмоқ деб ҳисоблаш, шунингдек киши ўлгач, кўк гумбазига (осмони фалакка) боради (ҳаранг: 10-§), деб тасаввур қилиш ибтидоий кишиларнинг анимистик (ҳар бир нарсада руҳ бор деб ҳисоблайдиган) дунёҳарашларидан келиб чикқан. Қадимги дунёда яшаган идеалист файласуфлар ва христиан дини ақидалари анимистик дунёҳарашни қайта ўзгартириб ривожлантирди.
2 Шу бобнинг 8-параграфига берилган изоқга ҳаранг.



Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish