Хикмат инсонга ато қилган доимий хислатлар: 3. Инсонда мавжуд бўлган донишмандлик
ҳиммат ва дин асосларини бир кўздан кечирайлик. Шунда С и р а х н и н г хикмат инсонга ато қилган доимий хислатлар ҳақидаги гапини ҳам аниқроқ тушуниш мумкин бўлади. (Сир. I, 14). Шундагина, инсоннинг қанчалик оқилона яратилганини билиш мумкин.
1. Нарсаларни билиш қобилияти. Бу худо инсонни ўзига ўхшатиб яратганидан ҳам аниқ кўриниб тарибди. 4. Ҳар бир инсон худонинг зоти-зурриёти, қиёфаси бўлгани учун ҳам нарсаларни билиб олишга қодир бўлиб туғилади. Агар у худо зотидан эканлиги аниқ бўлса, унда яратганнинг айрим ҳислатлари бўлмоғи зарур, акс холда у худонинг қиёфаси бўла олмайди. Ҳамма нарсани билиш хислати худонинг энг муҳим фазилатларидан бири бўлгани учун, табиийки, бу хислат маълум Даражада инсонга ҳам хосдир. Нега, шундай бўлмас экан? Ўткир ақл эгаси бўлган инсон шарсимон ойна сингари, шубҳасиз, оламда содир бўлаётган воқеаларнинг марказида туради. Хонанинг ўртасига осиб қуйилган шарсимон ойна атрофидаги нарсаларнинг ҳаммасини ўзида акс эттиради. Шунингдек инсон ақли ҳам фақат кўриниб турган нарсаларнигина эмас балки олдин бўлиб ўтган ва ўзокда жойлашган нарса-воқеаларни хам қамраб олади, юксақликларга кўтарилади, сирни ҳам пайқайди, яшириб қўйилган нарсани ҳам тонади, ҳатто ақл бовар қилмайдиган нарсаларни ҳам билиб олишга уринади, демак инсон ақли чексиз ва бепоёндир. Агар инсон ер юзида минг йил умр кўрса ҳам, шу минг йил давомида ҳам ўзлуксиз қандайдир янгиликларни ўрганар, ниманидир билиб олган бўлар эди; шундан сўнг хам инсонда бошқа нарсаларни идрок қилиш имконияти мавжуд бўлур эди. Тубсиз нарса сингари, инсон онгининг қабул қилиш, билиш имкониятлари ҳам чексиэдир. Бизнинг жуда кичкина гавдамизнинг сезиш доираси унча катта эмас, овозимиз салгина узоққа боради, кўзимиз осмон гумбази тагидаги нарсаларнигина кўради, лекин ақлни осмон гумбази билан хам, унинг нариги ёғи билан ҳам қатъий чегаралаб бўлмайди. Ақл осмондан ҳам юқори кўтарила олади, тубсиз нарсалардан ҳам пастга туша олади, башарти бу нарсалар ўз-ўзидан минг карра баланд ёки пастда бўлса ҳам ақл кўз очиб юмгунча етиб боради.Ақл ҳамма нарсага қодир эмас дея оламизми? Ақл ҳамма нарсани қамраб олмайди дея оламизми?
Кичик олам. 5. Файласуфлар инсонни микрокосм (кичик олам) деб атадилар; инсон тўрт томонда ястаниб ётган бутун олам (макрокосм) ни ўзида мужассамлаштирган, Бунга биз кейинроқ тўхталамиз. Шундай қилиб оламни акс эттирадиган инсон ақли (онги) ни уруғлик билан ёки дон билан таққослаш жуда ўринли бўлур эди, чунки уруғликда Дарахт ёки ўсимликнинг шаклини кўриб бўлмаса ҳам, аслида Дарахт ёки ўсимлик тушунчаси унда мавжуддир. Уруғлик экилгач, пастга майда илдизлар отади ва юқорига қараб ўсади, тана ва шохчалар чиқаради, барг ёйиб гуллайди ва ҳосил беради, чунки бу уруғликка хос бўлган табиий хислатлардир. Демак бирор фазилатни ўйлаб чиҳариб уни инсонга зўрма-зўраки ёпиштиришнинг ҳеч зарурати йўқ, балки инсонда мавжуд бўлган хислатларни аниқламоқ ва ўстирмоқ, уларнинг аҳамиятини кўрсатмоқ лозим. Шунинг учун ҳам Пифагор қуйида гапларни кўп такрорлар эди; ҳамма нарсани билиш инсон табиатига жуда хосдир агар етти ёшлик боладан философияга оид ҳамма масалалар оқилона сўралса, бола ҳамма саволларга жавоб бериши мумкин, чунки ақо-идрок ҳамма нарсани қамраб олишга қодир. Эндиликда эса, яъни инсон гуноҳ қилиб қўйгандан сўнг. ақл ўз-ўзидан хиралашиб, чалкашиб қолган, у ўзига кела олмай юрибди, ақлни ўстириши лозим бўлган кимсалар эса, аксинча уни баттар хиралаштириб қўймоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |