Инсон ақли: 1) ерга, 2) боққа, 3) хат битилмаган доскага ўхшайди. 9. Инсон ақли тақосланадиган нарсалар ҳам буни кўрсатиб турибди. Диний муқаддас китобда инсон қалби кўпинча ер билан қиёс қилинади, зотан ерга экилган ҳар турли уруғлик ҳам униб чиқмайдими? Ёки боғда ҳар хил ўтлар, гуллар ва хушбуй ўсимликлар ўстириш мумкин эмасми? Агар боғбон доно ва ҳаракатчан бўлса, албатта, мумкин. Ўсимликлар қанчалик хилма-хил бўлса, бор шунчалик гўзал, хушбўй ва унда ҳузур қилиб ҳордик чиқариш мумкин бўлади. Аристотель (Арастун) инсон руҳини ҳеч хат битилмаган доскага ўхшатади, вахоланки унга истаган нарсани ёзиш мумкин эди. Демак тоза доскага билимдон ёзувчи ўзи хохлаган нарсани ёзиши ёки рассом истаган суратини чизиши мумкии бўлганидек ўқитиш санъатини яхши билган киши инсон онгини хоҳлаганича ривожлантириши мумкин. Амалда шундай бўлмаётган экан, чин гапни айтганда, бу ерда айб доскада эмас (баъзан, мабодо, доска ғадир-будир чиқиб қолмаса) балки хат битаётган ёки сурат чизаётган кишидадир. Булар ўртасидаги фарқ шунда бўлиши мумкинки, чизиши досканинг фақат четигача чизиб бориш мумкин, ваҳоланки инсон онгига чексиз равишда ёзиш ва чизиш мумкин, чунки (юкорида айтганимиздек) ақл бепоёндир.
4. Ақл-истаганча муҳр босиш мумкин бўлган мумга ўхшайди. 10. Инсон мияси (бу фикрлар устахонаси) муҳр босиш ёки турли шакллар ясаш мумкин бўлган мумга жуда ўхшайди. Мумни истаган шаклга киритиш, ундан бирор фигурани ясаш ва уни бўзиб бошқа истаган фигурани қайта ясаш мумкин бўлганидек инсон мияси ҳам барча нарсаларнинг образини, бутун оламни акс эттира олади. Бу ўхшатиш инсон тафаккури ва билими нималарга қодир эканлигини хам яхши ифодалайди. Кўз кўрган, қулоқ эшитган, ҳидлаб, еб ёки ушлаб кўрилган хамма нарсаларнинг изи, образи мияда сақланади, хатто бу нарсалар биздан ўзоқлаштирилса хам (агар эътиборсизлик қилинган бўлмаса) унинг образи миямизда қолади, қолмаслиги мумкин хам эмас. Масалан, агар бирор кишини кўрган ёки у билан суҳбатлашган бўлсак ёки бирор жойга сайр қилиб борганда тоғ, дарё, дала, ўрмон, шаҳар ва шунга ўхшаш нарсаларни кўрган бўлсак ёки бирор вақт момақалдироқнинг гулдирашини, музика овозини бирор кимсанинг нутқини тинглаган бўлсак ёки китобнинг бирор жойини дикқат билан ўқиган бўлсак ва ҳоказолар—бўларнинг барчаси миямизда акс этади ва ҳар сафар эслаганимизда ўша нарса ўз ўнгимизда тургандек қулоғимизга эшитилаётгандек таъми ёки ҳиди келиб ўргандек хотирамизда қайта тикланади. Миямиз баъзи таассуротларни бошқаларга нисбатан ажратиброқ, аниқроқ, пухтароқ қабул қилса ҳам, лекин бу нарсанинг ҳар бири у ёки бу даражада идрок этилади, тасаввур қилинади ва хотирада сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |