Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet43/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

2. Инсоннинг гавда тузилиши 4. Инсоннинг гавдаси меҳнат қилиш учун яратилган. Лекин инсон туғилган пайтда унда фақат меҳнат қилиш лаёқатигина мавжуд бўлади, инсон секин-аста ўтиришни, тикка туришни, юришни, ишлаш учун қўл ҳаракатларини ўрганиб олади. Демак зарур тайёргарлик машқлари ўтказилмаса, инсон руҳи қандай қилиб ўз-ўзидан камолотга эриша олсин? Шунинг учун ҳам хамма нар­салар ва жониворлар учун бир хил қонуният мавжуд: улар йўқ нарсадан бошланади, уларнинг моҳияти ҳам, ҳаракатлари ҳам секин-аста камолотга эриша боради. Ахир, камолот жиҳатидан худога яқин турадиган фаришталар ҳам, олдинроқ кўриб ўтганимиздек бошда жуда оз нарсани билган, лекин секин-ас­та ажойиб илоҳий хикматни ўргана бориб, камолотга эришган.
3. Ҳатто инсон жаннатда яшаган вақтида ҳам машқ қилиб ўрганиши лозим бўлган экан, демак: эндиликда гуноҳкорлик (нопоклик) пайтида бу нарса жуда ҳам зарур. 5. Шунингдек маълумки инсон пок холатда яшаган вақтида, ҳам жаннатда мактаб мувжуд бўлиб, у, бу мактабда секин-аста камолотга
эришиши мумкин эди, Тўғри, жаннатда яратилган кишилар туғилган пайтиданоқ юришни хам, гаплашишни ҳам, фикрлашни ҳам билганлар. Лекин Мома-ҳавонинг илон билан қилган суҳбатидан шу нарса маълумки, одамлар нарсаларнинг хусусиятларини тўлиқ билмаганлар ва уни тажрибадан ўрганиб олганлар. Агар Мома-ҳавонинг тажрибаси кўпроқ бўлганда эди, у илон билан бундай осонгина гаплашавермаган бўлур эди, чунки у илон гапира олмаслигини ва демак у алданаётганлигини сезган бўлур яди. Эндиликда эса, яъни гуноҳкорлик ҳолатида инсон билим олиш учун ўқиши (ўрганиши) жуда хам зарур. Чунки, инсон тўғилганда унинг ақли силлиқ доска сингари тоза-бўлади, у гапиришни ҳам билмайди, бошқаларнинг гапини ҳам тушунмайди, бирор ишни қила олмайди хам: бўларнинг ҳаммасини ўрганиб олиши зарур. Бинобарин, биз буларнинг ҳаммасини жуда катта қийинчилик билан ўрганиб оламиз, чун­ки нарсаларнинг моҳияти қоронғилашган ва тиллар аралашиб кетган. Бирор кимса, илм-фан йўлида қадимги ва ҳозирги тилларда ёзилган турли манбалардан фойдаланмоқчи бўлса, у бир тилни эмас, балки бир неча тилларни билиши зарур: бунинг устига она тиллар ҳам жуда чалкашиб кетган ва ўз-ўзидан ҳеч нарсани билиб бўлмайди.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish