Ниҳоят, ҳамма жойда мактаб очиш зарур, бунинг сабаби. 4 Ҳар бир христиан давлати бу муқаддас одатни сақлаб қолиш билангина чекланмаслиги, балки янада кенг кўламда давом эттириши лозим, токи, одам яшайдиган хар бир обод жойда (пойтахтда ҳам, шаҳарда ҳам, қишлоқда хам) ёшларни тўплаб (ўқитиш) тарбиялаш учун мактаблар бўлсин.
Бунинг сабаби: 1. Ҳар ишнинг тартиб қоидасига риоя қилиш лозим. 5. Оламдаги мавжуд тартиб мақташга лойиқдир. Ахир оила бошлиғи хўжалик учун зарур бўладиган нарсаларнинг ҳаммасини ўзи қилишга вақт ҳам, имконият ҳам топмаганидан ҳар хил ҳунармандларга мурожаат этиши мумкин бўлса, нега энди болаларни тарбиялаш масаласида ҳам шу тартибга риоя қилиш мумкин бўлмасин? Ун керак бўлса-тегирмончига; гўшт керак бўлса — қассобга; ичимлик зарур бўлса — дўкондорга, кийим-кечак зарур бўлса — тикувчига, оёқ кийими
' Патриарх Симнинг ўзи ҳам, шунингдек у очган биринчи мактаб, ҳам Таврот китобидан олинган афсонадир.
2 Халдейлар Сими қабиласидаги халқ бўлиб, вавилонликларга итоат этар эди. «Халдея» сўзи астрономиядан билимдонлиги туфайли машҳур бўлган вавилонлик коҳинларнинг (жерецларнинг) турдош номи бўлиб қолди.
керак бўлса—косибга; уй қуриш, омоч, калит каби нарсалар керак бўлса дурадгор, ғишт терувчи, темирчи, чилангар каби усталарга мурожаат этилади. Бундан ташқари катта ёшдаги кишиларга илохий васиятларни ўргатиш учун ибодатхоналар мавжуд; даъволи масалаларни судда кўриш учун, халқни тўплаш ва уни зарур гаплардан хабардор қилиш учун суд ва йиғин ўтказиладиган жойлар бор. Шундай экан, ёшларни ўқитиш учун мактаблар очиш нега мумкин эмас? Ахир ҳатто деҳқонлар ҳам ҳар бири чўчқа ва сигирларини ўзи боқмайди, балки подачига бериб боқтиради, натижада деҳқон ўзининг бошқа ишларини бажариш имкониятига эга бўлади. Бир киши ҳамма нарсага югуравермасдан фақат бир иш билан машғул бўлади, бу эса меҳнатни ва вақтни тежашнинг жуда муҳим усулидир, шундай қилган тақдирдагина бир киши кўпчиликка, кўпчилик эса бир кишига фойда келтира олади.
Эҳтиёж. 6. Иккинчидан, эҳтиёж. Ота-оналарнинг баъзиларигина ўз боласини ўқита олиш кобилиятига эга бўлган ва бу ишга керагича вақт ажрата оладиганлари жуда кам топилгани учун айрим кишилар фақат муаллимлик касбинигина танлаб, болаларни ўқитиш иши билан шуғулланиши ва шу йўл билан жамоадаги ҳамма кишиларнинг ўз боласини ўқитишга бўлган эҳтиёжи қондирилмоғи лозим.
3. Болалар бир биридан ўрнак олади. 7. Агар ўз боласини ўқитиш ва тарбиялаш қўлидан келадиган ота-оналар топилиб қолган тақдирда ҳам ёшларнинг жуда кўпини бир жойга тўплаб ўқитиш яхшироқ бўлур эди, чунки тузуқроқ боланинг ўқиши бошқаларига намуна ва туртки бўлади, натижада ўқитиш иши самарали ва унумли бўлади. Агар бирор ишни буюрсангиз бола уни ҳафсала билан бажариш, кўпчилик кетаётган томонга қараб юриш, олдин кетаётган кишининг изидан бориб, орқадан келаётган кишини етказмасликка ҳаракат қилиш одати мутлақо табиий ҳолат-ку.
«Чопқир от молхонадан чиқади кишнаб,
Лозимдир бошқа отларга етишмоқ қувлаб».
Айниқса инсон ёшлик даврида эшитганидан кўра кўрган нарсасидан кўпроқ таъсирланади ва кўрганларига тақлид қилади. Агар бирор ишни буюрсангиз бола уни хафсала билан бажармайди, агар бирор ишни болага кўрсатиб бажарсангиз, унга шу ишни бажаришни буюрмасангиз, хам у сизга эргашиб бажараверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |