БУНИНГ УЧУН ЭСА МАКТАБЛАР ЗАРУР.
Болаларни тарбиялаш аслида ота-оналарнинг вазифаси. 1. Жаннат гуллари ҳисобланган христиан ёшлари ўрмондаги дарахтлар сингари ўз-ўзидан ўсавермайди, балки улар катталарнинг ёрдамига мухтож. Шундай экан, ёшларга ғамхўрлик қилиш кимнинг вазифаси эканлигини ҳам аниқ қилиб кўрсатиш лозим, Бу иш аслида ҳаммадан кўра ота-онанинг зиммасига юклатилади, чунки болага ҳаёт бахш этган ота билан она унга донолик хушахлоклик ва тақводорликни ҳам ўргатиши лозим. Худой-таолло айтганидек Авраам учун бу иш оддий бир табиий одат эди: «Ўз ўғилларига ва уйидагиларига ўзидан кейин ҳам ҳақиқат ва адолат учун худой-таоллонинг йўлидан четга чиқмасликни васият қилсин деб мен уни танладим» (Быт, XVIII, 19). Худо ота-оналарни шунга даъват этади: «Менинг васиятларимни болаларингга ўқтир, уйда ҳам, йўлда ҳам, ухлашга ётаётганингда ҳам, уйқудан турганингда ҳам шу ҳақда гапир» (Второз., VI, 7). Худо Хаворий тили билан айтганки: «Оталар ўз болангизнинг ғашини келтирманг, балки уларни ўқишга, художўйликка ўргатиб, тарбияланг» (Эфес, VI, 4).
Лекин бу ишда ота-оналарга муаллимлар ёрдам беради. 2. Лекин ота-оналар ҳар хил бўлгани ва уларнинг касби турли-туманлиги сабабли ўз боласини тарбиялай олиш қўлидан келадиган ёки ишдан сўнг етарли вақт топиб бола тарбияси билан шуғуллана оладиган ота-оналар жуда кам топилади. Шунинг учун хам неча асрлардан буён кўпчилик оилалар ўз болаларини билимли, оғир табиатли махсус кишиларга бериб ўқитиб келмоқдалар. Ёшларни тарбияловчи бундай кишилар одатда устоз, тарбиячи, муаллим, профессор деб атаб келинади, болаларни тўплаб бирга машғулот ўтказиладиган жойни эса мактаб, ўқув юрта, аудитория, коллегия, гимназия, академия ва ҳоказо деб юритилади.
Мактабларнинг пайдо бўлиши ва кўпайиши. 3. Иосиф Флавийнинг кўрсатишича бурунги замонда биринчи мактабни патриарх СИМ очган ва кейинчалик уни яҳудий мактаби деб атаганлар.1 Халдейда, айниқса Вавилонда мактаблар кўп бўлиб, уларда турли фанлар, шунингдек астрономия ҳам ўқитилгани ҳаммага маълум. Кейинчалик (Навуходоносор замонида) Даниил ва унинг шериклари, шунингдек Мисрда Моисей ҳам ана шу халдея2 илмларини ўрганганлар (Дан., 1,20; Деяп., VII, 22).
Исроил шаҳарларида, худонинг хохиши билан, синагога деб аталган мактаблар пайдо бўлади, уларда қонун ўргатилган. Бу мактаблар Исо пайғамбар замонида хам мавжуд бўлиб, Исо ва унинг издошлари (хаворийлари)нинг насиҳатларини кенг ёйиш билан шуҳрат қозонди. Мактаблар очишни Мисрликлардан греклар ўрганиб олди ва греклардан эса римликлар ўрганишди: христианлик кенг ёйилгач, тақводор княз ва епископларнинг сезгирлиги, ғамхўрлиги туфайли бу яхши одатни римликлар империянинг хамма ерида жорий этдилар. Тарихдан маълумки, Карл В е л и к и и (Буюк Карл) бирор мажусий халкни бўйсундириши билан дарҳол епископ ва ўқитувчилар тайинлаб, у ерда ибодатхона ва мактаблар қурдирган. Боинга христиан императорлари, подшо, князь ва давлат бошлиқлари ҳам ундан намуна олдилар, натижада мактаблар сони шунчалик кўпайиб кетдики, хатто уларни санаб чиқиш ҳам кийинлашиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |