4. Тажриба шуни кўрсатиб турибдики, агар инсон тарбияланмаса, у ҳайвондан ҳеч фарқи қолмайди. 6. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки, айрим болаларни ёшликда ёввойи ҳайвонлар олиб кетиб
қолган, ёввойи ҳайвонлар орасида ўсган болалар деярли шу хайвонларга ўхшаб қолган.
Агар бундай болалар кейинроқ яна одамлар орасига тушиб қолган бўлмаса, уларнинг овози хам, қўл, оёқ ҳаракатлари хам ваҳший хайвонларникидан фарқ қилмаган. Фактларга мурожаат этайлик. 1540 йилда бўлса керак ўрмонлар орасида жойлашган гессен қишлоқларидан бирида ота-онасининг эътиборсизлиги натижасида уч ёшлик ўғил бола йўқолади. Орадан бир неча йиллар ўтгач, деҳқонлардан бири бўрилар галасида бўрига ўхшамайдиган, яъни тўрт оёқли, лёкии юзи одамга ўхшаган қандайдир бир ҳайвонни кўриб қолади. Бу ҳақда гап тарқалгач, шу ернинг бошлиғи овчиларга ўша «ҳайвон»ни тирик тўтиб олишни буюради. Уни тутиб олиб, бошлиқ хузурига келтирадилар ва сўнгра ландграф Касселскийга олиб борадилар. Князнинг ҳовлисига келтирилгач, у ечилиб қочади, скамейкалар тагига бёкиниб, жон-жаҳти билан бўрига ўхшаб «ув»лай бошлади. Князь уни одамлар орасида асрашни буюради. У секин-аста қўлга ўргана бошлади, сўнгра ўрнидан туришни, икки оёқлаб юришни ва нихоят гапиришни ўрганиб олди, инсон киёфасига кирди. Шундан сўнг у ўзини бўрилар олиб кетиб, эмизиб катта қилганини ва сўнгра бўрилар билан ов қилганини гапириб берган. М.Дрессер қадимги ва янги тарбия ҳақдаги китобида ана шу воқеа тафсилотини ёзган. Камерарий («Горы», т. I, гл, 75) ҳам бу воқеани эслатиб ўтади ва шунга жуда ўхшаб кетадиган бошқа бир воқеяни ҳам келтиради. А.Гуларцийнинг («Чудеса нэшего века» асарида) ёзишича, 1563 йилда Франциянинг бир неча номдор кишилари овга чиқиб, ун икки бўрини ўлдирадилар ва ўшанда ялонғоч, терилари сарғайиб, жунлари пахмайиб кетгаи етти ёшлар чамасидаги бир у ўғил болани ҳам тўрга тушириб, ушлаб оладилар. Боланинг тирноқлари бургутникига ўхшаб қайрилиб кетган эди. Бола гапиришни билмас, балки нималардир демоқчи бўлиб тўнғиллар эди. Уни қалъага элтиб, оёқ-қулларини зўрға кишанлаб олдилар, чунки у вақшийлашиб қолган эди. Лекин у бир неча кун очликдан қийналгач, юввош бўлиб қолди ва етти ойдан сўнг гапиришни ҳам ўрганиб олди. Одамларга косатиш учун уни шаҳарма-шаҳар олиб юриб, катта фойда ҳам олдилар. Нихоят, бир камбағал аёл уни кўриб ўз боласи эканлигини таниб ҳам олади. Демак Платоннинг асарида (кн-6, «О законах») айтилган қуйидаги гаплар ҳақиқатдир: «Инсон, тўғри тарбияланса энг беозор, энг художўй мавжудотдир: агар инсон тарбия кўрмаса ёки ёмон тарбия олса, ер юзидаги хайвонлар орасида энг вахшийси бўлиб етишади».
Do'stlaringiz bilan baham: |