3. Сезгиларнинг мавжудлиги 6. Инсонда, ақлнинг (руҳнинг) бу хислатларидан ташқари, кўриш, эшитиш, хид билиш, таъм ва тери сезгилари мавжуд. Бу органлар воситасида инсон руҳи ташқи оламдаги ҳамма нарсани текшириб ўрганади, демак бирор нарса ҳам (у қаерда бўлишдаш қатъй назар) ақл доирасидан четда қолмайди. Ташқи оламдаги ҳар бир нарсани ё кўриш, ё эшитиш, ё ҳидлаш ёки еб таъмини билиш, ё ушлаб кўриш (сезиш) ва натижада ҳар бир нарсанинг моҳияти ва сифатини аниқлаш мумкин, демак сезги ва ақл эгаси бўлган инсон оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини билиб олиши мумкин.
4. Билиб олишга интилиш. 7. Шунингдек инсон табиатан ҳамма вақт ниманидир билишга, ўрганишга интилади, харакат килади, бу йўлда инсон ҳатто қийиннчиликлардан ҳам қайтмайди (қурқмайди). Бу хислат кичик болалик давридаёқ бевосита намоён бўлиб, бутун умр бўйи давом этади. Биров билан суҳбатлашишни, бирор нарсани бориб туришни, бирор янгилик яратишни ким истамайди, дейсиз? Ҳар куни бирор жойга бориш, дилкаш киши билан суҳбатлашиш, ҳасратини унга айтишдан ҳар ким ҳам хузур олади. Шуни ҳеч қачон унутмаслик керакки, кўз доимо кўриши, қулоқ эшитишни, терилар эса сезишни, ақл эса билишни қўмсаб туради, тирикодам учун қимирламаслик ва бекорчиликдан кўра қийинроқ нарса йўқ ҳатто жоҳил одамлар ҳам буюк олимларга суқланиб (таажубланиб) ҳарайди, шунинг ўзиёқ хатто уларда ҳам ниманидир билишга табиий интилиш зўр эканлигини кўрсатмайдими? Агар қўлларидан келса, улар ҳам кашфиётлар яратган, янгиликлар очган бўлур эдилар, бундай қилишга қурби етмаганидан улар афсусланади ва ўзидан қобилиятлироқ устунроқ турадиган кишиларни ҳурматлайди.
Шунинг учун кўп одамлар ташқи оламни мустақил равишда ҳар томонлама билиб оладилар. 8.Автодидактларнинг2 тажрибаси шуни яқол шунинг учун кўрсатиб турибдики, инсон табиатга эргашиш билан хамма нарсани билиб олиши мумкин. Ўқитувчилари бўлмаса хам баъзилари мустақил ўқиб-ўрганиб ёки Б е р н г р а д айтганидек ўрмонларда сайр қилиб ва фикр юритиб, қаттиқ қўл ўқитувчидан таълим олганлардан кўра ҳам кўпроқ нарсани билиб олганлар. Бу хол ҳакиқатан ҳам инсонда чироқ ҳам, пилик ҳам, мой хам, чақмокдош ва бошқа зарур асбобларнинг ҳаммаси ҳам борлигидан далолат бермайдими? Инсон фақат чақмокдан учқун чиҳариб, шамчироқни ёқса бўлгани, у ўзини ва буюк оламни худо қандай ажойиб қилиб яратганини (ҳамма нарса миқдори, ўзун-қисқали, оғир-енгиллигига қараб, тартибга солиб қўйилганини) кўра олади. Кишининг ўз кўлидаги (қалбидаги) шамчироқ ёнмасдган, унинг
1 Бу ерда Коменский оламни билиш масаласида сенсуалнстиж таълимот (манбаларнинг) аҳамиятини тўла равишда баён этади. Бу таълимотга кўра, инсон сезгилар воситаси билан ташқи оламни билиб олади. Я. А. Коменский «Буюк дндактика»ни ёзишдан олдин Бэконнинг сенсуалистик таълимоти билан тапишган эди, шунинг учун ҳам у бу масалада Бэконнинг фикрларига жуда яқинлашиб келади.
3 Автодидакт — ўз-ўзидан ўрганган ёки ўқиган одам, (грек'ча — ўзи, .....—ўрганиш, ўқиш). 66
ёнидан бошқа кишилар қилган шамчироқ кўтариб ўтиб кетаётган пайтдаги аҳволини бир тасаввур қилинг: бундай кишининг ақволи қоронғу аваҳтага қамаб қуйилган кишининг атрофидан машъал ёқиб олиб ўтганга ўхшайди; албатта, қамоқхонанинг тешикларидан ичкарига машъалнинг ёруғлиги унча-мунча тушиб туриши мумкин, лекин у авахданинг ичини равшан қила олмайди. Сенека айтган қуйидаги гаплар ҳам худди шунга ўхшаб кетади: «ҳамма фанларни ўрганиш имкониятини табиат бизга инъом этган, лекин, худо доно муаллим сингари яшириниб ётган лаёқатларимизни рўёбга чиқаради». (О благод, IV. 6)
Do'stlaringiz bilan baham: |