Буюк Дедактика


Парвардигор шавқат қилиб, жаннатимизни бизга қайтариб берди



Download 3,7 Mb.
bet10/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Парвардигор шавқат қилиб, жаннатимизни бизга қайтариб берди. 6.Лекин бизни қувлаб юборса хам аммо абадий сахрога бад
арға қилмади ва раҳм-шафқат қилиб, келган парварднгорнинг шухрати баланд, обрўси ортиқ бўлсин, унга шон-шарафлар бўлсин. Шу билан бирга, осмонни, ерни ва барча нарсаларни яратган, ўз ҳикматини юбориб, йўқотилган жаннатни, яъни одамзодни ўз шафқати билан кайтадан яратди, яъни қалб Дарахтининг қуриган ва ёввойи шохчаларини табар, арра, қиргич билан тозалаб, ўз қонунига биноан, осмондаги жаннатдан янги кўртақлар келтириб пайванд қилди. Бу янги ниҳоллар илдиз отиб ўссин деб, уларни ўз қони билан суғорди, худди булоқ суви сингари муқаддас руҳнинг турли инъомларини аямади, шунингдек тангрининг бу янги (ёш) нихолларини тўғри парвариш қилишлари учун ўз хизматкорлари — муқаддас боғбонларни юборди. Ахир, худо Исога ва у орқали бошқа кишиларга мурожаат этиб деганки: «Мен ўз сўзларимни: осмонни ва ерни яратганимни, Сионга ҳарата: «Сен менинг халқим» деб айтганимни сенинг тилингдан (номингдан) баён этдим ва қўлимнинг ғояси билан сени бёкитдим. (Ис., LI, 16).
Жаннатдек гуллаб яшнаётган черков 7. Шундай қилиб, тангрининг қувончи – черков боғи ям-яшил бўлиб кўкара бошлади, у Исо тилидан (номидан) айтганки (XII, 3): «Парвардигор Сионга тасалли берсин, барча жабр-дийдаларини юпатсин; саҳродан ҳузур-ҳаловат олсин ва унинг чўллари жаннат боғи бўлсин. Шодлик ва хузур унда мадҳия ўқиш ва ғазалхонликка айлансин». Соломон ҳам бундай ёзади: «Таъқиқланган бор — менинг синглим, келин; бузилган қудуқ — печатлаб қўйилган манба. Анор-олмалари, ажойиб мевалари бор, одамлар билан тўла боғ — сен таъсир ўтказадиган жой» (Песнь песней, IV, 12, 13). Унга черков-келин бундай жавоб қайтаради: «Сен ўзинг — боғлар манбаи, Ливан Дарссидан шарқираб оқиб келаётган ҳаётбахш сув булоғисан. Шамол, шимолдан ва жанубдан эсгин, боғимни орола, чор атрофга муаттар ҳидлар тарқалсин. Севгилим боғимга келсин ва бу қимматбаҳо мевалардан еб, маза қилсин» (ўша жойда, V, 16).
Лекин тезда яна сўлиб қолиш 8.Лекин жаннатнинг бу янги кўчатлари бизнинг ҳохишимизга биноан ва етарли Даражада гуллаб яшнаяптими? Уруғларнинг хаммаси эсон-омон униб чиқаяптими? Янги экилган Дарахтларнинг барчаси нард мойи (нард ўсимлигидан олинадиган мой), шафран (заъфарон), долчин, ладан (тропик ўсимликлардан олинадиган хушбуй смола), атир ва қимматбахо мевалар бераяптими? Ху­донинг черковга айтган сўзларига қулоқ солинг: «Мен-ку сенга хамма жойда хосилдор новдаларни, тоза уруғларни танлаб эккан эдим, сен қандай қилиб бегона новдадан кўкариб, ёввойилашиб кетдинг?» (Иер., II, 31). Жаннатнинг бу янги кўчатлари ҳам, айниб, сўлиб бораётганидан тангри бўлар билан бизни огоҳлантирмокда.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish