Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet7/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Ўқитиш ва ўқиш санъатининг чамаси, эндиликда кўтарилишга интилаётган бу мукаммал босқичи ўтган аерларда деярли номаълум эди ва шу тариқа ўқув машғулотлари ва мактаблар заҳмат ва қийноқларга, шубҳа ва ўз-ўзини алдашларга ҳато ва янглишларга тўла эди, зотан ҳаддан ташқари истеъдод билан ажралиб турган кишиларгина бир қаҲар асослироқ маълумот ола билганлар.

  • Лекин яқиндагина бошланган, агар таъбир жоиз бўлса, янги эра учун худо эрта тонг ато этди ва Германиядаги айрим муътабар донишмандлар дилида мактабларда қўлланиб келинаётган ўқитиш усулининг чалкашликларига қарши нафрат ҳиссини уйғотди, улар тил ва санъатларни ўқитишнинг бирор осонроқ ва қисҳароқ; усули тўғрисида ўйлай бошладилар. Уларнинг бири кетидан иккинчиси енг шимариб ишга киришди ва натижада улардан баъзилари бошқаларига нисбатан мўлжалланган мақсадга дурустроқ эриша бошладилар. Бу улар бостириб чиҳарган дидактикага доир китоблардан ва уларнинг тажрибаларидан кўриниб турибди.




    1. Бу ерда: Ратихий, Лубин, Гельвиг, Риттер, Бодин, Главмий, Фогелий, Вольфштирнийни ва ҳали менга номаълум бўлган бошқа барча кишиларни назарда тутаман. Лекин мен ҳаммадан олдин тилга олишим лозим бўлган киши—бу, Иоанн Валентин Андреэ (у қимматбаҳо асарларининг турли жойларида черков ва давлатнинг ҳам, шунингдек мактабларнинг ҳам иллатларини моҳирона очиб ташлади ва уларни тузатиш усулларини қисман кўрсатиб ўтди). Францияда ҳам бу қийин ишга қўл урувчилар топилди, ҳатто Жан Сесиль Фрейь 1629 йилда Парижда «Юксак фан ва санъатларга, тиллар ва экспромт — нутқ1 (махсус тайёргарликсиз сўзланадиган нутқ)ларга элтадиган янги ва энг осон йўл» номли дикқатга сазовор дидактикани бостириб чиҳарди.

    2. Қердандир бирор имконият тўғилиб, бу асарларни ўқий бошлаган пайтларимда мен, айтиш мумкинки, сўз билан ифодалаш қийин бўлган Даражада хузур олардим, бу эса ватанимнинг ҳалокати1 ва бутун Германиянинг нихоятда қийин аҳволи тўғрисидаги кайғумни анчагина енгиллаштирарди. Бўларнинг барчаси тангрининг каромати билан бекорга содир бўлмаётганига мен ишона бошладим, ахир, эски мактабларнинг халокати ҳам, янги ғоялар заминида янгича мактаблар тузилаётгани ҳам бир вақтнинг ўзига тўғри келаяпти. Ҳархақиқат, кимки янги бино қурмоқчи бўлса, одатда, у, аввало ноқулайроқ, йиқилай деб қолган эски биноларни бузиб бўлса хам жой (ер) ни тёкислайди.

    1. Бу фикр, айтишим мумкинки, менда ички қаноат ҳисси билан қўшилган эзгу ишончни уйғотди. Лекин шундай улур ишнинг асосини мен етарли Даражада аниқлай олмаганимга ишона борганим сайин, бу умид сўнаётганини ҳис этдим.

    2. Бу ишга тааллуқли бир қанча масалалардан тўлароқ воқиф бўлиш ва айрим масалалар юзасидан йўл-йўриқ (маслаҳат) олиш ниятида, мен юқорида тилга олинган кишиларга бирин-кетин хатлар орқали мурожаат этдим, лекин бирор натижа чиқмади, сабаби қисман шундаки, улардан баъзилари2 ўзлари очган янгиликни бошқалар билиб олишидан жуда қизғаниб, уни ўзлари учун сир сақлайдилар, қисман эса-хатлар адресат топилмагани туфайли жавобсиз қайтиб келди.

    3. Фақат улардан биттаси (машҳур И. В. Андреэ) машъални3 бизга ўзатганини билдириб, лутфан ж:авоб қайтарди, бу билан у, ҳатто мени катта ишга журъат этишга бир қаҲар рухлантирди. Ва мен бундан рухланиб, ўз ўринишим тўғрисидаги фикр, хаммага манфаат келтиришга интилиш мени батамом камраб олгунча, бу ишга астойдил киришиш истаги туғулгунча тез-тез фикр, мулохаза юрита бошладим.

    4. Шунинг учун ҳам бошқаларнинг очган янгиликлари, фикр мулохазалари, кузатишлари, панд-насиҳатларини бир четга қўйиб, мен ишни янгидан бошлашга ва таълимнинг (ўқитиш санъатини Тертуллиан шундай аташни тақлиф этади) мақсади,усуллари, асослари ва сабабларини тадқиқ этишга қарор қилдим.



    Ўттиз йиллик уруш давридаги Чехия назарда тўтилади.
    2 Ратихий сингари айрим шахслар назарда тўтилади.
    з Машъал- бу ўринда символик ифодани англатади. У бир олим или машъалини, яъни маълум соҳадаги (бу ўринда—педагогика соҳасидаги) ўз илмий ишларини давом эттириш учун иккинчи олимга ҳавола қилаётганини билдиради. Бу ибора қадимги Грециядан олинган. У ерда ой худоси — Бендита (Артемида) шарафига бир неча йилда бир марта такрорланадиган байрам ўтказиш одати мавжуд эди. Шу байрам чоғида кечқурун чавандозлар қулларига машъал ушлаб, пойга ўтказар эдилар. Одатда олдиндаги ҳар бир чавандоз пойга вақтида отни тез чоптириб кетатуриб, ёьниб турган машъални ушлаб олиш лозим. Платоннинг энг яхши асарларидан бири — «Давлат» одатда ҳеч Афинадан четга чиқмаган Сократнинг (Сукротнинг) бу ажойиб манзарани томоша қилмоқ учун Пирей гаванига борганини тасвирлашдан бошланади.
    16. Масалани, менингча, ҳозиргача мавжуд бўлган асарларга нисбатан тўлароқ баён этувчи ва аниқловчи бу трактат шу тариқа вужудга келди. Бу асар дастлаб менинг она тилимда (яъни чех тилида — М. О.), халқим манфаатини кўзлаб ёзилди, мана энди мўътабар зотларнинг маслаҳати билан, агар лозим топилса умумманфаатига хизмат қилсин деб, латин тилига таржима килинди.

    1. Инсонга бўлган мухаббат бизни тангри одамзоднинг манфаати учун инъом этган нарсани қизғаниб, бошқалардан яширмасликка, балки уни бутун жахонга манзур қилишга (доктор Д. Л у б и н ўз дидактикасида айтганидек) даъват этади. Чунки барча яхшиларнинг табиати шунақа бўлади, деб давом эттиради ўша ёзувчи; биз бундан, айниқса, барча яхши нарсалардан хаммани хабардор қилишимиз керак кўп одамлар ундан кўпроқ хабардор қилинса, бу ҳаммани тўлароқ қаноатлантиради.

    2. Бундан ташқари, одамгарчилик қонуни мавжуд, унга биноан қўлидан келган ҳар бир киши ўзининг яқин одамига, агар у қийналиб қолса, Ҳархол ёрдам кўрсатиши зарур, бунда гап айниқса, ўқитиш масаласи сингари бир одамнинг бахти тўғрисида эмас, балки кўпчиликка яхшилик қилиш масаласида бораётган бўлса, ҳатто айрим кишиларнинг эмас, балки шаҳарлар, вилоятлар, давлатлар ва ҳаттоки бутун инсониятнинг бахт-саодати устида бораётган бўлса Дарҳол ёрдам кўрсатиш зарур.

    3. Мабодо бирорта педант (майдакаш одам) чиқиб колиб, теология (ақоид) олими вазифаси мактаб масалалари билан шуғулланишга имкон бермайди, деб ҳисоблайдиган бўлса,у ки­ши билиб қуйсинки, одамни қийнайдиган бу фикр менинг ҳам кунглимнинг энг турида бўлиб ўтди. Лекин шунга ишончим комилки, тангрининг хоҳишини адо этмасдан туриб ва диний кўрсатмалар менга сингдирган нарсаларни ҳамма олдида баён этмасдан туриб, ундан қутилиш мумкин эмас.

    4. Христианлар, сизлар билан батамом ошкора гаплашишга ижозат бергайсизлар. Мени яқиндан таниган одамлар биладики, мен доно киши эмасман, бунинг устига илмий маълумотим хам деярли йўқ. Лекин, замонамизнинг қашшоқлигидан ташвишланиб, очиқ кўриниб турган камчиликларни, агар бирор иложи топилиб қолса, ўзимнинг ёки бошқаларнинг янгиликлари билан(бўлар, фақат тангрининг марҳамати билан бўлиши мумкин)тугатишни жуда-жуда истардим.

    21. Демак агар бу ерда бирор янгилик мабодо тўғри кашф этилган бўлса, буни менга тиркамасинлар, балки гўдақлар олқишлайдиганга, чиндан ўзини садоқатли, ҳаққоний, марҳаматли қилиб кўрсатиш учун тилаганга - берадиган, тақиллатганда - эшикни очадиган, излаганга - кўрсатадиган (Лука, XI, 9, 10) га мансуб деб билмоқ лозим, токи бизлар ҳам ўзимизда борини бошқалар билан бажону дил бахам кўрайлик кўнглим очиқлигини Исонинг ўзи билади, ахир мен учун ўргатиш ва ўрганишнинг, кўрсатма бериш ва йўл-йўриқ олишнинг, олимларнинг устози бўлиш (агар бу иш менга бирор соҳада насиб этган бўлса) ва ўқувчининг шогирди бўлиш (агар ундан бирор нарса ўрганишимга ишонч бўлса) нинг ҳеч бир фарқи йўқ.

    1. Шундай қилиб, мен тангрининг мархамати билан нимани англаган бўлсам, бу ерда (асарда) уни ҳаммага кўрсатиб ўтдим- майли, бу - умумий мулк бўла қолсин.

    2. Агар бирор киши яхшироқ нарса топса, ўз қўлидаги минани1 рўмолчага тугиб, бёкитиб, парвардигорнинг ғазабига учрамаслик учун менга ўхшаб иш тутсин, чунки худо бандаларидан ўз қўлларидаги миналарни айрибошлашга туширишларини, ҳар кимнинг сарофга (пул майдаловчига) берган минаси мина топишини истайди (Лука, XI, 19).

    «Буюк нарсани излашга ижозат этилади, бундай қилишга рухсат берилган ва ҳар доим йўл қўйилаверади: парвардигорнинг амри билан бошланган иш зоя кетмайди».



    Download 3,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   179




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish