Йил 1-январ куни Ражабов Г. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри 11-кичик тумани 16-уй 71-хонадонига маълум сабабларга кўра соат 03: 30 ларда Латипов О. нинг уйига киришга уринди. Эшикни очиб киролмаганидан сўнг, эшикни тепиб



Download 16,13 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi16,13 Kb.
#22802
Bog'liq
кейслар


1
2014-йил 1-январ куни Ражабов Г. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри 11-кичик тумани 16-уй 71-хонадонига маълум сабабларга кўра соат 03:30 ларда Латипов О.нинг уйига киришга уринди. Эшикни очиб киролмаганидан сўнг, эшикни тепиб, хонадон соҳибини уятли сўзлар билан сўка бошлади. Ва бироз муддатдан сўнг қайтиб кетди. Айтишларига қараганда, ўша вақтда Ражабов Г. маст ҳолатда бўлган.
Вазиятга ҳуқуқий муносабат билдиринг.
Оғирлаштирувчи ҳолат тушунчасига МЖТК орқали жавоб беринг.
Ражабоб Г. томонидан турар жой дахлсизлигига кириш жиноятининг суиқасди бўлганми? МЖТКда жиноятга суиқасд ва жиноятга тайёргарлик кўриш босқичлари мавжудми?
Муаммоли вазиятда жиноятлар мажмуи мавжудми?

2


2015-йил баҳорида Лапасов Г. ўз ҳамкасби Ботиров Ш.ни Жиззаҳ шаҳридаги Қурувчи кўчасидаги 11-уйнинг ертўласига бузилиб қолган трубаларни тузатиш учун илтимос қилди ва улар ертўлага тушишди. Ертўлада Лапасов Г. ўз ҳамкасбининг муваффақиятларини ва баъзи ижобий хислатларини кўра олмаслиги туфайли темир асбоб билан унинг бошига урди. Жабрланувчи ҳушини йўқотиб йиқилди. Лапасов Г. эса воқеа жойини тарк этди.
Вазиятга ҳуқуқий муносабат билдиринг.
Ушбу ҳолатда жиноятнинг аломатлари мавжудми.
Жавобгарлик қандай бўлади?

3


2013-йил 16-декабрда Расулов Г. Жиззах шаҳридаги “Оқтош” чойхонасидан ўртоқлари билан чиқиб, маст ҳолда йўлда ўтган кетган одамларга уятли сўзлар билан сўкиб уларни уриб тартибсизлик келтириб чиқаришди. Маълум вақт ўтиб ИИБ ходимлари уларни тўхтатишга уринди лекин улар бўйсинишмади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Бу ерда ҳақорат қилиш ва танага енгил тан жароҳати етказиш ҳуқуқбузарликлари мавжудми?
Жиноят аломатларичи?

4


2018-йил 28-декабрда “Инстаграм” ижтимоий тармоғида 5 ёшли қизнинг видеоси тарқалди. Видеода қиз Янги йилга оид шеър айтади. Шеър матнининг таркибида уятли, сўкинчли сўзлар бор эди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Қиз жавобгарликка тортиладими?
Қизнинг ота-онасичи?

5


2019-йилнинг баҳор ойлари бошларида 19 ёшли ва 20 ёшли Ғолиб ва Жаҳонгир Самарқанд шаҳри марказий бозор шахобчаларининг бири яқинида 77 ёшли Ҳалима Ойбекованинг бошига челак кийгизиб бошига мушт уриб йиқитишади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Жабрланувчи ёши катта яъни қария бўлганлиги оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қараладими?
Бу ерда жиноят аломатлари борми?

6


2019-йил 12-март куни ТДЮда ўқитувчи талаба берган саволга жавоб бермай, бу саволни жуда оддийлиги ва талабани берган саволи учун уни бошқаларга изза қилган ҳолда уни ҳақорат қилди. Талаба эса ўқитувчига қўл кўтарди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Талабани жавобгарликка торта оламизми?

7


2019-йил 23-феврал куни Ражабов Г. ўзининг шахсий итини Ҳамроқулов Ҳ.нинг ити билан олиштириб уриштирди. Унинг ёнида бўлганлар итларнинг ғалабаси учун пул тикишди. Воқеа жойига ИИБ ходими келиб ҳуқуқбузарларни қўлга олди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
ИИБ ходими тўғри иш қилганми?
Агар ит ўрнида хўроз уриштириш бўлганида оқибат нима бўлар эди? (ёки бу халқ ўйини деб жавобгарликни истисно қиладими?)
8
“Юнусободлик Диёр продуктион” дея машҳур бўлган Диёр Раҳимов ўзининг шахсий уйида мусиқа ёзиб ўзи қўшиқ айтади. Қўшиқларида сўкинч сўзлар, бошқа санъаткорларнинг обро-эътиборини ерга уришлар ва бошқа ҳақоратомуз сўзлар бор.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Диёр Раҳимов жавобгарликка тортиладими?
Бу ҳолатда Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмининг белгилари борми?
Ҳолатда ўзга шахсларнинг шахсий дахлсизлиги ҳуқуқи бузиляптми?

9


“Телеграм” ижтимоий тармоғида Сурхондарёлик Ҳакимов К. ўз уйида сичқонларни тутиб, тахтага бойлаб жониворларнинг қўл ва оёқларини кесганини ҳамда уларни чўп билан урганини видеога олиб интернетга қўйиб юборади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Бу ерда оғирлаштирувчи ҳолат мавжудми?
Ҳайвонларнинг манфаатлари қандай ва қайси қонунлар орқали ҳимоя қилинади?

10


2015-йил 27-октабр куни ака-ука Ражабовлар Зомин ўрмонида кўп бўлмаган миқдорда қирғовул тутишади. Шундан сўнг улар маҳаллий МЧЖ “Ҳалол гўшт” фирмасига уларни топширади. Топширганларидан сўнг уларни ИИБ ходимлари тутиб, уларнинг қуроллари мусодара этилиб броконерликда айбланади лекин фирма жавобгарликка тортилмайди — сабаб қилиб фирма юридик шахс, юридик шахс жавобгарликка тортилмаслиги суд томонидан тушунтирилади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Бу ерда броконерлик элементлари борми?
Агар қирғовул Қизил китобга киритилганида вазият қандай бўлар эди?
Милтиқ уларнинг отасига тегишли бўлганида ИИБ ходимлари қандай йўл тутишган бўларди?



Download 16,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish