Буюк Дедактика


Донишмандлик, андиша билан иш қилиш ва тақводорлик



Download 3,7 Mb.
bet57/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Донишмандлик, андиша билан иш қилиш ва тақводорлик. 3. Агар мактаблар юқорида айтилган фазилатларни ёшларга сингдира олса, кимдир жуда тўғри такидлаб ўтганидек мактаблар – одамгарчилик устахонаси бўла олади. Бу хислат: I. Ақл эгаси бўлиш. II. Бутун оламни ва ўзини бошқариш. III. Худой-таоллони шод этиш. Мактаблар кишиларни ақл-идрокли, хушмуомала, худо-жўй қилиб тарбиялаш масаласига астойдил киришган тақдирдагина бу мақсад амалга оширилади.
Бу уч ҳислатни бир-биридан ажратиш мумкин эмаслигининг исботи: 4. Шунинг учун ҳамма мактабларда бу уч ҳислатни барча ёшларга ўргатиш зарур. Буни қуйидагилар асосида исботлайман:
I. Атрофимиздаги нарсалар.
II. Бизнинг ўзимиз.
III. Ўта юксаклик тимсоли ҳисобланган Исо —одам қиёфасидаги худо.
1. Атрофимиздаги нарсаларнинг ўзаро алоқадорлиги. 5. Инсонга алоқадор бўлган нарсаларни уч группага бўлиш лозим. Биринчиси, ер ва осмон ҳамда жисмлар, бўлар фақат текшириб ўрганиладиган нарсалардир; иккинчиси, ҳамма жойда содир бўлаётган ажойиб тартиқ, инсон доимо ўз хатти ҳаракатларида табиатдаги бу аниқ тартибга таҳлид қилиши, унга эргашиши лозим; ниҳоят учинчиси, худой-таоллонинг мархамати, унинг бу ва у дунёда кўрсатаётган чексиз меҳру шафқатидир, бу инсонга ҳузур-халоват бағишлайди. Бунга мушарраф бўлиш учун, биринчидан, амалда кўриб, сезиб турган ажойиб-ғаройиб нарсаларни билиб олишни инсонга ўргатиш зарур, иккинчидан, унга нима иш қилиши лозимлигини ўргатиш ва ниҳоят, тангри саховат кўрсатиб, унга муносиб кўрган нознеъматларига қаноат қилишни ўргатиш лозим.
2. Руҳимизнинг тузилиши 6. Агар биз ўзимизга бир назар солсак (руҳимизнинг моҳиятини эътиборга оламизми ёки нима мақсадда яратилганимиз ва ер юзига келиб қолганимизни назарда тутамизми), бари бир, илм, ахлоқ ва тақводорлик ҳаммага хос бўлган хислат эканлигини карами?.
7. Рўҳимизнинг моҳияти уч нарсадан: аҳл, ирода ва хотирадан иборат бўлиб, мавжуд уч хислатни эслатади, Ақл нарсалар ўртасидаги тафовутларни (энг кичик фарқи ҳам) билиб олишга хизмат қилади, ирода фойдали нарсаларни ажратиб олиш ва зарар келтирадиганларини рад этишга интилади, хотира эса инсон ақл ва ирода ёрдамида бошдан кечирганларини кейиичалик яна фойдаланиши учун эсда сақлайди, руҳимизнинг худога тобе эканлигини ва унинг вазифаларини эслатиб туради, шу маънода хотира виждон деб хам юритилади.1 Ақл, ирода, виждон кўрсатилган бу вазифаларни яхшироқ бажариши учун ақлни ўстириш, иродани бошқариш, виждонни уйғотиш жуда зарур, бунинг натижасида ақл нарсаларни аниқ билиб оладиган бўлсин, ирода ажратиб олишда хатоликка йўл қўймасин, виждон ҳамма нарсани худой-таоллога ҳавола қилсин. Демак ягона руҳимизнинг


1 Бэкон Веруламскийшшг асарларида зҳам хотира учтя асосий рўқнй қо-бндиятнинг бири сифатида тащкп қилинади. Лекин Бэкон фанларқи яратиш учун рўқий қобилиятларнинг ақанияти ва ролини классификақия нилган эди, Бэконнинг фикрнча, тарих фанлари хотира билан бир қаторда, ақл ва фантазия-га ҳам асослапади.'Хотиранинг вазифасини «руҳнинг худога тобе эканлигини ва унинг вазифаларини» эслатиб туришдан иборат деб ҳисоблаш мутлақо асоссиз диний изоқлашнинг бир кўришидир, бундай ҳолатлар Коменскийда жуда кўп учрайди.
бу уч қобилияти (ақл, ирода, виждон) ни бир-биридан ажратиб бўлмаганидек руҳимизнинг ташқи безаги ҳисобланган илм, фазилат ва тақводорликни хам бир-биридан ажратиб бўлмайди. Оламда яратилишимиз мақсад 8. Сўнгра, дунёда нима, учун яратилганимиз
тўғрисида тузукроқ ўйлаб кўрсак яратилишимиздан мақсад худога, одамларга ва ўзимизга хизмат қилиш, ҳамда худонинг, одамларнинг ва ўзимизнинг хурсандчилигимиздан лаззатланишдир.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish