Лекин, қанақа эҳтиёткорлик билан ? 6. Лекин ўғил болалар сингари, қиз болаларни ўқитиш пайтида хам шунча эхтиёт бўлиш лозимки, улар тўғри келган китобни ўқийвермасинлар (ҳанузгача бу масалага эътиборсизлик билан қараб келинаётганлигидан афсусланишимиз лозим). Улар худо ва дин ҳақида ёзилган китобларни ўқиб, доимо хуш-ахлоқлик фазилатларини ва ҳақиқий тақводорликни ўргана борсинлар.
Бунга қарши этиборлар бартараф этилади. 7. Хаворийларнинг қуйидаги сўзларинн айтиб
бизга эътироз билдирмаса хам бўлади: «Хотинингни ўқит демайман» (I. Тим, П, 12) ёки Ювинелнинг VI сатирасидан олиб айтилган, ҳаммага маълум гапларини рўкач қилмасинлар:
«Майлн сен билан никоҳда турган матрона1 чиройли нутқ сўзлашни билмасин, қисқа энтимемани2, жозибали нутқни машқ қилмасин ва ҳамма воқеалардан хабардор бўлмасин».
ёки Эврипид ҳузурида Ипполит айтган гапларни эътироз сифатида келтирмасалар ҳам бўлади:
«Мен ўқимишли аёлдан нафратланаман. Майли, ҳеч қачон менинг уйимда ўзига керагидан ортиқроқ нарсани биладиган аёл бўлмасин, ахир, ҳатто Киприда ҳам илмга айёрликни жойлаб қўйган».
Бу гаплар бизнинг мақсадимизга асло қарама-қарши эмас деб ҳисоблайман, чунки биз хотин-қизларни бекордан-бекорга (хўжа курсин учун) ўқитиш керак деб маслаҳат бераётганимиз йўқ, балки хушахлоқлик ва бахтли яшаш учун: айниқса уларга зарур бўладиган нарсаларни, уй-рўзғор ишларини яхши бажариш, ўзининг эсон-омонлиги, эри, болалари ва оиласининг хотиржамлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш учун ўқиб ўрганишлари зарур деб ҳисоблаймиз.
Бошқа этироз 8. Мабодо бирор киши: агар косиблар, деҳқонлар, ҳаммоллар, ҳатто аёллар ҳам бўлиб кетса, унда аҳвол қандай бўларди, деб эътироз билдирилиши мумкин. Бунга шундай жавоб берамиз, Ёшларга умумий таълим бериш ҳақида қонун чиқарилгудек бўлса, натижада хамманинг онгини ўстириш, истақлари, интилиши, ҳатто хатти-ҳаракатларини амалга ошириш учун ҳамма нарса етарли бўлади, Ҳаётда ўзининг барча ҳаракати ва барча интилишларини қаёқка йўналтириш, қандай маромда яшаш ва хар кимнинг ўз мавқеини қандай сақлаши кераклигини ҳамма киши билиб олади. Бундан ташқари, ҳамма, хатто иш ва мехнат пайтида ҳам, худонинг сўзи ва ишларини дилига жо қилиб, рохатланади, таврот ва бошқа яхши китобларни (диний асарларни ўқиб хузур қилгач, уларга интилиш яна кучаяди) ўқиш туфайли инсон танаси ва қони учун зарарли бўлган бекорчиликдан қутулади. Бинобарин, шуни мутлақо унутмаслик керакки, улар ҳамма жойда худони ёд этади, унга доимо тоат-ибодат қилади, худога шак келтирмайди, шундай қилиб, бу ғариб умрни кўнгиллироқ ўтказади, охиратни хоҳиш ва катта умид билан кутади. Ахир черковнинг шундай ҳолатда бўлиши биз учун ер юзидаги жаннат эмасми?
1 Матрона — қаднмги римликларда оила бошлиғи сифатида ҳурмат қилинувчи мўътабар аёл.
2 Энтимема (тилга олмаслик)—қисқа силлогизм воситаси билан, яъни асослардан бирини тушириб қолдириб хулоса чиқариш усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |