Б) Ўзидан мамнунлик. 13. Ўзидан мамнун бўлиш киши яхши ишлар қилганидан, ўзининг яхши хулқ-атворидан хурсанд бўлиб, чексиз лаззатланишдир. У адолат тақозо қилган нарсаларнинг ҳаммасини бажаришга ўзини тайёр деб хис этади. Бу хурсандчилик нарсалардан лаззатланишдан кўра анча юксак турадн: виждоннинг софлиги- узлуксиз базмдир1.
В) Худодан мамнунлик . 14. Худой-таоллодан мамнун бўлиш ҳаётда хурсандчиликнинг энг юксак боскичидир. Киши худонинг чексиз рахму шафқатини сезиб, ундан шунчалик шод-хуррам бўладики, бутун қалб қароратини худога қаратади, ўзини худо йўлига бағишлашдан бошқа нарсани хаёлига ҳам келтирмайди, тани ором олади, охиратнинг фароғатини кўз олдига келтириб ҳузур қилади. Бу, худой-таоллонинг марҳаматидан хотиржам бўлиш демакдир (Филипп., IV, 7), бундан ортиқ ҳеч нарсани ўйлаш ҳам, орзу қилиш ҳам мумкин эмас. Демак инсонда мавжуд бўлган уч хислат: илм, фазилат, тақводорлик энг юксак ҳузур-халоватнинг битмас-туганмас манбаи ҳисобланади.
3. Юксаклик тимсоли хисобланган инсоннинг намунаси. 15. Ниҳоят, ҳар нарсага қудрати етадиган худой-таоллонинг асл фарзанди бўлган Исонинг намунаси шуни кўрсатиб турибдики, бу уч хислат хаммада ва ҳар кимсада бўлиши зарур. Ахир, Инжилнинг муаллифи ҳаётнинг ҳузур-ҳаловатини кўриш билан бирга донишмандликнинг, худой-таоллони ва одамларни севишнинг хам ҳузур-ҳаловатини кўрганлигидан гувохлик беради (Лука, II, 52). Инсонни бахтли қилиб турган уч хислат ҳам шу. Ахир, донишмандлик ҳамма нарсалар қандай яратилган бўлса, уни шундайлигича англаш эмасми? Агар кишининг характери ёқимли, хушахлоқ бўлмаса, унинг нимасини ҳам севиш мумкин? Агар киши худодан хайиқмаса, яъни тақводорликнн сидқи дилдан бажо келтирмаса, худой-таолло унинг нимасига ҳам рақм-шафқат қилсин? Демак юксаклик тимсоли хисобланган Исо пайғамбарнинг хислатлари ўзимизда мавжудлигини билиб олишимиз ва унга эргашишимиз лозим.
16. Шунинг учун ҳам у «Мендан намуна олинг»,— деган (Матф., XI, 29). Исо инсонлар орасига энг билимдон муаллим, энг муқаддас барахман, энг қудратли подшох сифатида юборилгани учун ҳам христианларга Исодан намуна олиб таълим бермоқ лозим ва уларни ақлий жиҳатдан ўсган, пок виждонли, ҳар қайсиси ҳам ўз ишининг кўзини биладиган қилиб етиштириш
керак. Демак мактаблар инсонни иложи борича Исо пайрамбарга ўхшашрок қилиб тарбиялаб етиштирган тақдирдагина ҳақиқий христианча мактаблар бўла олади.
Бахтсизлик. 17. Шунинг учун ҳам агар бу уч хислат бир-бири билан ўзаро мустаҳкам боғлиқ бўлмаса, катта бахтсизлик хисобланади. Ахлоқ ва тақводорликни эгалламаган кимса бахтсиэдир. Ахир, ахлоксиз кишининг илми кимга ҳам керак? Илмига амал қилмаган мулладан устига китоб ортилган эшак афзал (қадимги мақол). Демак хусни гўзал-у, лекин хулқи бўзуқ аёл ҳиқида Соломон айтган гаплар илми бор-у, лекин одоби йўқ кишиларга ҳам тааллуқлидир: «Фазилатсиз кишининг билими чучқанинг бурнига тақилган олтин сирғага ўхшайди» (Притч., XI, 5). Қимматбаҳо тошлар кўрғошин билан эмас, балки хушрўй қиладиган олтин билан безатилганидек билим ҳам бадахлоқлик билан эмас, балки яхши фазилатлар билан бирга бўлиши лозим, шундагина билимнинг ҳам, яхши фазилатнинг ҳам қадри ортади. Буларга ҳақиқий тақводорлик ҳам қўшилса, камолот вужудга келади. Худодан ҳайиқиш доно-икнинг боши ва охири бўлганидек билимнинг ҳам хулосаси ва энг юқори чўққиси ҳисобланади, чунки ҳикматнинг буюклиги худодан қурқишдир (Притч., I Сир., I ва бошқалар).
Хулоса 18. Кисқача қилиб айтганда, кишининг келгусидаги ҳаёти ёшлик даврига ва тарбиясига боғлиқ бўлганидек, агар хамма кишиларнинг руҳи ҳаётда учрайдиган нарсаларга олдиндан ҳозирлаб қўйилмаса, мақсадга эришиб бўлмайди. Демак она қорнида ҳар кимнинг ҳам барча аъзолари: қўллари, оёқлари, тили кабилари шаклланганидек гарчи ҳамма бирдек косиб, чопағон, мирза, нотиқ бўлмаса хам, мактабларда ва турмушда айрим кишиларга бир хил нарса бошқаларига эса бошқа хил нарсалар зарур ва фойдалироқ бўлса ҳам, хаммага, инсонга тааллуқли бўлган илмларнинг сини ўргатиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |