Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet126/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

13.5. Йўловчилар ташишни режалаштириш

«Ўзтемирйўлйўловчи» корхонасининг асосий вазифаси келгусида ташиладиган йўловчилар оқимини режалаштириш ва уларнинг йўналишини ўрганиб режалар тузишдир. Бунинг учун йўловчилар оқими ва унинг йўналишини, халқнинг фаравонлигини оширилиши инобатга олиниб юкарни ташишни режалаштиришдан қийинроқдир. Йўловчилар оқимининг ўзгаришига жуда кўп омиллар таъсир қилади.


Режаларни тузишда қуйидаги асосий омилларни эътиборга олмоқ керак;
а) аҳолининг умумий сони, яшаш зичлиги, шаҳар ва турар жойларнинг бир-биридан узоқлигини;
б) аҳоли маданиятининг савияси;
в) шаҳарларнинг ривожланишини, халқ хўжалигини ривожини, ишлаб-чиқариш корхоналарининг жойлашишини
г) дам олиш масканлари ва зоналарининг жойлашишини;
д) янги темир йўлларнинг қурилишини ва бошқа транспорт воситаларининг ривожи;
е) туризм ривожини, оммавий спорт ўйинлари, кўргазмалар, фестиваллар ўтказилишини.
Шу билан бирга ўтган давр ичида йўловчилардан тушган шикоят ва таклифларни ўрганиб чиқиб, диаграмма ва турли жадваллар тузиб йўловчилар оқимини ҳисоблаб чиқилади.
Шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар поездини режалаштириш ҳам юқорида келтирилган омилларни ўрганишдан бошланиб, яна қуйидагиларни ҳисобга олишни талаб қилади;
а) бу йўловчилар кичик масофага ташилади;
б) шаҳар атрофидаги поездлар катта шаҳарларга эрталаб келиб, кечқурун ўз турар жойларига тезда қайтишади;
в) бу йўловчилар ойлар, кун соатлари ва йил фаслларига қараб жуда ўзгариб туради;
Шунинг учун шаҳар атрофига қатновчи поездларни жадвалини тузишда йўловчилар сонининг камайишига қараб, темир йўл участкаси бир неча зоналарга бўлинади.
Бунда қишлоқ хўжалигининг ривожланишини, келгусида саноат корхоналарининг жойлашишини, дам олиш зоналарининг ривожланишини ҳисобга олиб ҳисобот-статистика кўрсатмаларини ўрганиб шаҳар атрофига қатновчи поездлар сони аниқланади.


13.6. «Ўзтемирйўлйўловчи» очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ)нинг бўлимлари ва йўловчиларга чипталар сотиш тузилмаси

ОАЖ нинг асосий вазифаси Республика халқининг поездларда юриш талабларини тўла қондиришдир.


Ушбу ОАЖ га йўловчи станцияларининг ишини ташкил қилиш, оператив ва узоқ муддатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ўтган йилларда қилинган ишларни таҳлил қилиб, йўловчилардан тушган таклиф ва шикоятларни ўрганиб, юқорида келтирилган 7 та ҳудудий бўлимлари ишини текшириш, йўловчиларнинг узоқ масофага қатновчи, маҳаллий поездлар сонини аниқлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш вазифалари юкланган.
ОАЖ тузилмасида оператив ишларни бажарувчи, вагонларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ишларини лойиҳалаш, ҳисоб ва статистика бўлими, тушган фойдаларни ҳисоблаш ва назорат қилиш бўлими, маркетинг, туризмни ташкил қилиш, кадрлар ва бошқа бўлимлари бор.
«Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ нинг асосий вазифаси йўловчилар учун очиқ бўлган станциялар ва тўхташ пунктларига борувчиларни ўз вақтида етказиб қўйиш.
Йўловчи поездлар қатнов жадваллари турли эълонлар ва маълумотномаларда эълон қилиниши шарт.
Йўловчиларга чипта сотиш катта узелдаги станцияларда автоматлаштирилган тизим «Экспресс-2» ёрдамида бажарилади. Ҳозирги вақтда янги «Экспресс-3» системасини ишга тушириш лойиҳалаштирилмоқда. Бу тизим йўқ станцияларда марказлаштириш йўли билан чипта сотиш йўлга қўйилган.
Йўловчиларга қуйидаги қулайликлар яратилган: маҳаллий, узоққа борувчи ва шаҳар атрофига қатновчи поездларга чипта сотиш, буюртмалар бўйича хизмат кўрсатиш, боришга ва қайтиб келишга иложи бўлса бир йўла чипта сотиш.
Йўловчиларга телефон орқали чипта сотиш, йўловчининг ўз қўлига ва буюртмалар берилганда уй-жойларига чипталар олиб бориб бериш йўлга қўйилган.
«Экспресс» системаси киритилмаган станцияларда чипталар сотиш қуйидагича амалга оширилади:
а) аввалдан чипта сотиш – 45 сутка олдин;
б) бориш ва қайтиш учун турар жойга чиптани олиб бориб бериш йўли билан, поезд жўнашидан 5 сутка олдин.
Кетиш учун чипталар фақат чипта сотиб олинаётган станциядан сотиб олинади, қайтиб келиш учун йўловчи поезди тузиладиган ёки қайтиш пунктларидангина сотиб олинади.
Оралиқ станцияларида марказлаштирилган «Экспресс» системасига қўшилган бўлса, йўловчилардан поездни кетиш вақтидан 3 соат олдин чипта сотиш тўхтатилади.
Йўловчилар оқимининг ҳажмига қараб қуйидаги чипта сотувчи кассалар очилади:
а) ҳамма йўловчи поездларга чипта сотувчилар;
б) поезднинг кетишидан 2 соат олдин чипта сотувчилар.
Катта станцияларда юқоридаги кассалардан ташқари, болалик йўловчиларга, ҳарбий хизматчиларга, ногирон ва Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига ва темир йўлчилар учун алоҳида кассалар ҳам очилган. Бу кассаларнинг иш вақти станция бошлиқлари томонидан поездлар қатнаш жадвалини эътиборга олиб белгиланади.
Кассалар бир суткада 50 ва ундан кўп чипта сотувчи станцияларда очилади.
Вокзал хоналарида йўловчилар учун очиқ-ойдин ёзилган тушунарли ахборотлар, чипталар нархи, уларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ёзиб қўйилиши шарт.
Поездларда юриш учун йўловчи тасдиқланган формадаги сотиб олган чипта асосий ҳужжат бўлиб, унда йўловчининг фамилияси, исми шарифи, поезд ва вагон номери, қайси жойга сотилганлиги ва йўловчи поездининг жўнаб кетиш куни ва вақти ёзиб қўйилади. Чиптани тўлдиришда йўловчининг паспорти, ҳарбий билети, гувоҳномаси, расми ва бошқа ҳужжатлар, 16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асос бўлади.
Чипталар йўловчиларга нақд пулга ва пул ўтказиш йўли билан сотилади.
Қуйидаги йўловчилар бошқаларга нисбатан чипта сотиб олишда устунликка эгадирлар:
а) 10 ёшгача болалик йўловчилар;
б) прокурор, терговчи, врач, ўт ўчирувчилар, тезкор командировкаларга кетаётганларида;
в) тасдиқланган телеграмма бўйича кетаётганлар;
г) газ, химия, нефт, геология ходимлари авария ва ёнғинларни тўхтатиш учун кетаётганлар.
Шахсий ҳужжатларини кўрсатганларида қуйидагилар ҳам устунликка эгадирлар:
а) Совет Иттифоқи қаҳрамонлари, «шуҳрат» ва «слава» орденининг уч тоифаси билан мукофотланганлар;
б) Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронлари;
в) Чернобль АЭС аварияси қатнашчилари;
г) Республика олий мажлиси депутатлари ва Ўзбекистон қаҳрамонлари;
д) Фашизм қурбони бўлган ёш балоғатга етмаганлар;
е) Фаҳрий темирйўлчилар;
Йўловчи бир нечта чипта сотиб олган бўлишига қарамай вагонда фақат битта жойни эгаллаш ҳуқуқига эга.
Корхоналарнинг буюртмасига асосан бир гуруҳ туристлар (10 ва ундан ортиқ киши)ни жўнатиш учун 45 кун олдин буюртма олиниб имкон борича уларнинг талаби қондирилади. Бу буюртмалар асосида ажратилган чипталарни корхона вакиллари поезд жўнайдиган кундан 10 кун олдин пулини тўлаб олишлари керак.
Йўловчилар ўзлари билан 5 ёшгача бўлган бир боласини алоҳида жой ажратилмасдан бепул олиб кетиш ҳуқуқига эгалар.
10 ёшга тўлган болаларга катта ёшлар сингари чипта сотиб олинади.
10 ёшга тўлмаган болалар катталарсиз йўловчи поездларига чиқарилмайди (мактабга бориш учун темир йўлдан фойдаланувчи ўқувчилардан ташқари).
Агар йўловчининг биттадан ортиқ 5 ёшгача фарзандлари бўлса, биттаси бепул. қолганларига 50% га арзонлаштирилган имтиёзли чипта сотиб олинади ва вагонда жой ажратилади. Йўловчилар чипта сотиб олган станциялардангина поездга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Шаҳар атрофида қатнайдиган поездларда юриш учун қуйидаги турдаги чипталар сотилади:
а) бир марта бир томонга ва орқага қайтиш учун;
б) абонимент чипталар. Турли корхоналар томонидан сотиб олинган бўлиши мумкин;
Абониментли чипталар «Ўзтемирйўлйўловчи» раиси томонидан рухсат берилган станциялардагина сотилади.
Йўқотилган ва куйдириб,йиртилган пассажирлар чипталари ўрнига янгилари берилмайди ва чипта нарҳидаги пул қайтарилмайди. Чипталар билан чайқовчилик қилиш маън этилади.
Ойлик, икки ойлик, тўртойлик, ярим ва тўлиқ йиллик чипталарда қайси кун-ойдан, қайси кун ойгача яроқлилиги албатта кўрсатилади.
Агар поездда бўш жой бўлса, поезд бригадирига бўш ўринга йўловчига чипта сотишга рухсат берилади (қўлида телеграмма, касаллиги кўрсатилган справка, авария ва бошқа ҳолатларда). Йўловчи фақат штабной вагонга чиқарилиб 1 соат давомида белгиланган формадаги квитанция (ҳужжат) билан расмийлаштирилади.
Вагон йўл кузатувчиси (проводник) йўловчи ҳужжатларини текшириб вагонга чиқишга рухсат беради ва йўл давомида чиптасиз йўловчиларни вагонга чиқишига йўл қўймайди. Бўшаган жойларга чипта сотиш учун кассаларга хабар бериши керак.
Поезддан кечга қолган йўловчи станция бошлиғига зудлик билан хабар беради ва у чиптага янги компостер босиб бошқа поезд билан жўнатиб юборишга ёрдам беради.
«Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ нинг фаолиятида кейинги вақтларда юз бераётган ижобий ишлар вокзалларнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатининг ортиб бораётгани, қўшимча сервис хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган. (Темирйўлчи газетаси №52, 22.02.2005й). Бундай ҳаракатлар самараси поездларимиздаги йўловчилар сонини изчил суъатда ошириб бормоқда.
«Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ Фарғона филиалида янги кассалар очилиб йўловчиларга яхши хизмат кўрсатилмоқда. Водийда йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва чипта сотиш ишларига хусусий фирмаларнинг ҳам жалб этилгани йироқ ўлкаларга сафар истагида бўлганлар учун муайян қулайликлар туғдираётганини ҳам қайд этиб ўтиш зарур (Наманганда).
Андижон вокзали қошида «Андижонтемирйўлсервис» хусусий фирма чипталар сотиш бўйича ҳам очилган. Бу фирмалар орқали йўловчилар ўз уйларидан туриб мазкур фирмага буюртма ҳам беришлари мумкин. Ҳатто бу фирмалар буюртмачилар поезди узоққа Тошкентдан жўнаб кетадиган бўлса йўловчиларни поезднинг кетар вақтига пойтахтга элтиб қўйишни ҳам ташкил этишлари мумкин. Бундай сервис фирмалари Республикамизнинг бошқа катта шаҳарларида ҳам очилиш арафасида турибди.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish