АННОТАЦИЯ
1.
|
Магистрантнинг исми, шарифи, отасининг исми(тўлиқ)
|
Валиев Бахтиёржон Бахромжон ўғли
|
2.
|
Магистрлик диссертациясининг мавзуси
|
Корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш усуллари
|
3.
|
Мутахассислик шифри ва номи
|
5А230201 - “Менежмент” (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
|
4.
|
Илмий раҳбарнинг исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони(тўлиқ)
|
Проф. Йўлдошев Н.Қ.
|
5.
|
Ҳимоя қилган ўқув йили
|
2021-2022 ўқув йиллари
|
Магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Бугунги кунда республика аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув муаммоларига жамоатчилик қизиқиши ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва унинг механизмларини корхоналарга татбиқ этиш, корпоратив бошқарув миллий кодексини ишлаб чиқиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шубҳасиз, бу вазифаларнинг амалга оширилиши иқтисодий ўсишни таъминлаш, корхоналарнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш ва миллий иқтисодий аҳамиятга эга барқарор рақобат муҳитини яратиш имконини беради.
Бу борада Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февраль куни «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги қабул қилинган Фармонида белгиланган вазифалар, хусусан иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш жараёнида корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтиришни изчил амалга ошириш янада муҳим ўрин тутилиши қайд этилиши корпоратив бошқарувнинг моҳиятига жиддий эътибор қаратишни талаб этади1
Шу муносабат билан, корпоратив бошқарувнинг моҳиятини иқтисодий тизимни бошқаришнинг замонавий, ривожланган шакли сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир, у корпоратив стратегия, барча даражадаги менежерлар ишининг корпоратив услуби, молиявий ва ахборот шаффофлиги, акциядорлар билан тавсифланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш”2 долзарб вазифалар эканлиги белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида хам “Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш”3 мақсади қўйилган.
Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Ўзбекистонда корхоналар фаолиятини тиклаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, аксиядорлар манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимида сармоявий жозибадор, миллий корпорацияларни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бугунги куннинг вазифаларидан биридир.Ушбу муаммоларнинг илмий ва амалий долзарблиги диссертация тадқиқотининг мазмуни ва йўналишини белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |