Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Электрификация ва йўловчиларга қулайлик яратиш



Download 3,14 Mb.
bet123/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

13.1. Электрификация ва йўловчиларга қулайлик яратиш

Шаҳар атрофида яшовчиларга қулайлик туғдириш учун Тошкент темир йўл узели атрофини электрлаштириш бошланди.


1971 йилдан бошлаб Тошкент узели электрлаштирилди. Бу шаҳар атрофидаги халқга анча қулайлик туғдирди. Темир йўлдан фойдаланувчилар сони бир суткада 10 минг кишига яқиндир.
2003 йилнинг 1 сентябрида Тўқимачи –Ангрен участкасини электрлаштириш доирасида компания ўз маблағлари эвазига узунлиги 10 километрдан ортиқ бўлган Тўқимачи- Тошкент-Жанубий участкаси электрлаштирилиб фойдаланишга топширилди.2005 йилга келиб узунлиги 20 километр бўлган Сирғали-Кучлук участкасини электрлаштириш ниҳоясига етди.Бу ишлар тошкентдан Ангрен станциясигача бўлган 114 километрли темир йўлни янгидан таъмирлаб электрлаштиришга қаратилган. Ҳозирги кунга келиб (2005 йил охирига) электрлаштирилган темир йўллар узунлиги компания йўлларининг 14% ни ташкил қилади (576 километрга тенг).
Тошкент узели атрофидаги темир йўл тармоқларида шинам ва тезюрар электричкалар йўловчиларга ҳизмат қилмоқда.


13.2. Йўловчилар ташиш хизматини яхшилаш ва темир йўлларда йўловчи ташиш хизматининг ривожланиши

Темир йўл транспортининг бошқа турдаги транспорт воситаларидан фарқи ва қулайлиги:


-юқори даражадаги доимийлиги, мунтазамлиги;
-турли хилдаги вагонларнинг борлиги (турли қулайлик. чипталарнинг нархига қараб);
-темир йўл вагонларида йўловчилар (автобусдақа) бир жойга боғланиб қолишмайди (дўстлари олдига бошқа вагон ва купеларга бориб келишлари мумкин).
-йўловчилар турли ўйинлар ўйнаб (шахмат, шашка)ва танишларига телеграмммалар бериш қулайликларига эгадирлар.
Йўловчилар меҳмонга, даволанишга, қариндошлари билан учрашишга ва турист ҳолатида темир йўл поездларидан фойдаланишлари мумкин. Охирги йилларда туризмни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.
Ҳозирги вақтда темир йўл вокзаллари тубдан таъмирланиб, бир нечалари янгидан қурилади. Бу биноларда йўловчилар поездларни кутиш хоналари, иссиқ овқатланиш муассасалари, турли хилдаги салқин сувлар, оналар ва болалар хоналари, теливизорни томоша қилишлари, қўл юкларини сақловчи хоналар, багаж қабул қилиш жойи ва медпунктлар ёрдамидан фойдаланишлари мумкин.
«Ўзтемирйўловчи» ОАЖга 18 та ката вокзаллар киради.
Йўловчиларга қулайлик туғдириш мақсадида йирик вокзал бинолари янгидан қурилади ёки таъмирланади. Булар Андижон, Марғилон, Наманган, Қарши, Навои, Урганч, Қизил-тепа, Самарқанд, Китоб, Гулистон ва бошқа шаҳарларда. Тошкент шимолий вокзали биноси 2005 йил охирида янгидан реконструкция қилиниб йўловчиларга фойдаланишга топширилди. Ҳаммаси бўлиб хозирги давргача 30 дан ортиқ вокзал бинолари реконструкция қилинди. Йўловчиларни ташиладиган вагонлар қайтадан таъмирланиб уларнинг ишлаш вақти анча узайтирилди.
Темир йўлларни электрлаштириш натижасида йўловчиларга хизмат кўрсатиш анчагина яхшиланди.
Тошкент Самарқанд участкасида тез ҳаракатланишни ташкил этишга доир чоралар амалга оширилиб тезюрар «Регистон» поезди соатига 120 километр тезликда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. Тезюрар поездларда мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган қадимий ёдгорликлар, шарқ меъморчилиги, амалий санъат намуналари, миллий урф-одатлар ва санъат билан таништирувчи қизиқарли саёҳатга чиқиш мумкин.
Ишбилармонлар ва сайёҳлар учун Марказий Осиёда биринчи экспресснинг фойдаланишга топширилиши катта ютуқдир. Келгусида Бухоро ва Урганчга қатнайдиган тезюрар поездлар учун йўллар электрлаштирилмоқда ва Буюк Ипак йўлида жойлашган Ўзбекистоннинг шаҳарлари ишончли тезюрар транспорт алоқаси билан боғланиши кўзда тутилган.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти аҳолисига кўрсатиладиган хизматлар даражаси Ташгузар-Бойсун- Қумқўрғон (223 км узунликдаги) янги темир йўлларни қуриш билан янада яхшиланади. Йўловчиларнинг йўлини 184 километрга қисқартириб, юқорида кўрсатилган вилоятлар аҳолисини ишини енгиллаштиради. Шу билан бирга бу янги қурилаётган темир йўл иқтисодиётининг тоғкончилик ва қишлоқ хўжалиги шароитлари мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг жанубий қисмини ижтимоий иқтисодий ривожлантиришга туртки беради, миллий иқтисодиётда транспорт тармоғининг иш самарадорлигини ташиш масофаларини камайтириш ҳисобига оширади (184 километрга қисқаради). Бу эса йўловчиларнинг ўз манзилларига бориш вақтини қисқартиради ва бу ҳудуднинг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришга имкон яратади.
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК сининг узоқ муддатли инвестициялар борасидаги сиёсатига асосан янги Ангрен – Поп темир йўл линиясини электрлаштириш вазифаси Фарғона водийсига электрлаштиришни яқинлаштиради ва тезюрар транспорт коммуникацияларини ташкил этади.
2004 йилнинг ёзидан бошлаб «Самарқанд-Бухоро» йўл участкасини реконструкция қилиш бошланди. Бу Осиё ривожланиш банкининг (ОРБ) ажратган пулига муносиб «Ўзбекистон темир йўлларини реконструкция қилиш лойиҳасининг иккинчи қисми тугатилса Бухорогача тезюрар йўловчи поезди «Шарқ» ҳам туристларни ташишни бошлайди ва йўловчиларга осонлик туғдиради. Шу билан бирга Буюк Ипак йўлининг 2 чи этапи (поғонасидаги) лойиҳа амалга оширилади.
2005 йилда 16,1 млн йўловчи темир йўл поездларида ўз манзилларига етказиб қўйилди.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish