Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Йўловчиларнинг поездларда юришлари учун хужжатларнинг шакллари (турлари)



Download 3,14 Mb.
bet131/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

15.2. Йўловчиларнинг поездларда юришлари учун хужжатларнинг шакллари (турлари)

1. Комбинацияланган бланкли чипта тўла чипта (БКБ турдаги).


2. Шу турдаги болалар учун чипта (Д).
3. Бланкали тўла бир гуруҳ йўловчилар учун (Г).
4. Шу турдаги пул ўтказиш йўли билан сотиладиган чипта.
5. Қўшимча пул тўлаганда бериладиган квитанция (КД)
6. Қўшимча пул тўлаганда йўловчига бериладиган бошқа турдаги квитанция (ГУ 57а).
Шаҳар атрофида қатнайдиган поездларга чиқиш учун сотиладиган тўлиқ чипта фақат бир томонга кетишга;
а) Шу поездларда юриш учун «кетиш», «келиш» учун сотиладиган тўлиқ чипта;
б) Шаҳар атрофида қатнайдиган болалар чиптаси, фақат бир томонга юриш учун («кетишга»);
в) Шу поездларда қатнайдиган болалар учун «келиш» учун;
г) Шу поездларда қатнайдиган болалар учун имтиёзли 50% нарҳдаги чипталар;
д) Бланкали тўлиқ зонали чипта;
е) Бланкали тўлиқ зонали болалар чиптаси;
ж) Бланкали бир томонга «кетиш» учун 50% имтиёзли зона чиптаси;
и) Имтиёзли абонимент чиптаси;
к) Имтиёзли ойлик, фасллик ва универсал чипталар (бир йилга);
л) Якшанба куни юриш учун чипталар;
м) лентали чипта турлари шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчиларга катта қулайликлар туғдиради.
Бир суткада чипта босадиган машинада сотилган чипталар сони ЛУ-39 турдаги журналда, автоматлардан олинган майда пуллар ЛУ-35 турдаги, автоматлар ёрдамида сотилган чипталар ҳақидаги ҳисобот ЛУ-36 форма шаклида тайёрланади.
Сотилган чипталар, ҳар бир навбати ишчи томонидан, лекин албатта жами сотилган чипталар ҳақидаги ахборот бир тўлиқ сутка (24 соат) учун тузилади.
Сотилган чипталар ҳақидаги ахборот натижасига кўра темир йўл иши бахоланади ва олинган даромад ҳисобланади.
Бу ҳисоботлар тасдиқланган (ФО-1.2) формада тузилиб, маҳаллий давлатлараро ва шаҳар атрофига қатновчи поездлар бўйича алоҳида тўланади.


15.3. Бепул ташиладиган йўловчилар учун чипталар тури (формаси)

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК томонидан 1997 йилда қабул қилинган бепул чипталар бериш қоидасига асосан улар қуйидаги турларга бўлинади.


1.1. Бепул чипталар ўз лавозимидаги ишни бажариш учун бериладиган қуйидагилардир:
а) «ЎТЙ» участкаларида ўз вазифаларини бажарувчи ходимлар;
б) Ўз иш жойидан бошлиқнинг буйруғи билан бир маротаба текширув ишларини бажарувчи ходимга;
в) юқори бошлиқларнинг чақируви билан. Ёки касаба уюшмалари Марказқўми чақируви билан боришда;
г) ишлаш жойи ўзгартирилганда, бошқа ишга ўтиш учун йўлга чиқилганда;
д) билимини синаш учун комиссиялар томонидан имтиҳон топширишга чақирилганда;
е) малака оширишга ва бошқа станцияларнинг илғор технологиясини ўрганишга юборилганда;
ж) ТошТЙМИ аспирант ва докторантларини илмий ишларни бажариш учун юборилганда;
з) Талабаларни ишлаб чиқариш амалиётларига юборилаётганда;
и) ТошТЙМИ ва «ЎТЙ» ходимларини спорт мусобақаларида қатнашиш учун юборилганда;
к) Конференция ва илмий анжуманларда (бошқа институт ва темир йўлларда) қатнашиш ҳолатларида;
л) Турли корхоналарда лекция (маъруза)лар, семинар ва сухбатлар ўтказиш учун юборилганда;
м) Бадий хаваскор тўгарак аъзоларини оралиқ станцияларда концертлар ўтказиш учун юборилганларида;
н) касаба уюшмаларининг қарорига асосан иш буюрилганда;
о) фуқаролар муҳофазаси сохасидаги машқларда қатнашиш учун;
г) Ҳарбий машқларга ва қуролли кучлар сафига чақирилганда;
1.2. Ўз бурчини бажарувчи темир йўл ишчиларининг бепул поездларда юришга рухсат берилган қуйидаги ходимларига:
а) «ЎТЙ» ДАТК нинг доимо ишлайдиган (штатдаги) ишчиларга;
б) Касаба уюшмалари Марказий Қўмитаси аъзолари ва «Локомотив» спорт клубида ишловчиларга;
в) Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлик органлари, ички ишлари, прократура ва назорат органлари ходимларига.
1.3. Иш шароитига кўра темир йўлларда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган;
а) «ЎТЙ» га қарашли корхона, завод, фабрика ходимлари;
б) «ЎТЙ» га вақтинча ишга қабул қилинган ходимлар;
в) «ЎТЙ» ишчилари тергов, прократура органларига, эксперт, гувоҳ ва таржимонликка чақирилганда;
г) «ЎТЙ» нинг «Билим», ихтирочи рационализаторлар ва маданият саройи ходимлари (штатда ишловчилари).
Бепул юрувчи (ўз иши билан боғлиқ бўлган ходимлар) ўз вазифаларини бажаришлари учун бир йиллик чипталар қуйидагилар томондан берилади:
а) 3-а, 3-к, 3 формалари – «ЎТЙ» нинг бепул йўловчиларни ташиш бўлими орқали;
б) 3-к, 3-МТУ чипталар бюроси орқали;
Йиллик бепул чипта олиш ходимлар рўйхати «ЎТЙ» ДАТК раиси томонидан тасдиқланади.
МТУ, локомотив ва вагонлар депоси, тиклаш поездлари, йўл ва алоқа масофалари ходимларига «ЎТЙ»нинг турли хизмат бошлиқлари томонидан ўзига бириктирилган участкаларида ишлар олиб бориш учун берилади.
Бепул берилган ходимлар ва чипталар алоҳида формадаги журналда ҳисобга олинади ва бу чипталар йил охирида қайта «ЎТЙ» ДАТК нинг бошқа ходимларига ҳам 3-а, 3-к, 3 турдаги йиллик чипталар пули тўланганда берилиши мумкин, лекин йил охирида бу чипталар қайтариб топширилмайди.

1.2. Ўз бурчини бажарувчи темир йўл ишчиларининг бепул поездларда юриш рухсат берилган қуйидаги ходимларга:


а) «ЎТЙ» ДАТК нинг доимо ишлайдиган (штатидаги) ишчиларга;
б) Касаба уюшмалари марказий қўмитаси аъзолари ва «Локомотив» спорт клубида ишловчиларга;
в) Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлик органлари, ички ишлари, прокуратура ва назорат органлари ходимларига.
1.3. Иш шароитига кўра темир йўлларда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган:
а) «ЎТЙ» га қарашли корхона, завод, фабрика ходимлари;
б) «ЎТЙ» га вақтинча ишга қабул қилинган ходимлар;
в) «ЎТЙ» ишчилари тергов, прокуратура органларига, эксперт, гувоҳ ва таржимонликга чақирилганларида;
г) «ЎТЙ» нинг «Билим», ихтирочи-рационализаторлар ва маданият саройи ходимлари (штатда ишловчилари).
Бепул юрувчи (ўз иши билан боғлиқ бўлган ходимлар) ўз вазифаларини бажаришлари учун бир йиллик чипталар қуйидагилар томонидан берилади:
а) 3-а, 3-к, 3 формалари-«ЎТЙ» нинг бепул йўловчиларни ташиш бўлими орқали;
б) 3-к, 3-МТУ чипталар бюроси орқали.
Йиллик бепул чипта олиш ходимлар рўйхати «ЎТЙ» ДАТК раиси томонидан тасдиқланади.
МТУ, локомотив ва вагонлар депоси, тиклаш поездлари, йўл ва алоқа масофалари ходимларига «ЎТЙ» нинг турли хизмат бошлиқлари томонидан ўз бириктирилган участкаларида ишлар олиб бориш учун берилади.
Бепул берилган ходимлар ва чипталар алоҳида формадаги журналда ҳисобга олинади ва бу чипталар йил охирида қайта топширилиши шарт. «ЎТЙ» ДАТК нинг бошқа ходимларига ҳам 3-а, 3-к, 3 турдаги йиллик чипталар пули тўланганда берилиши мумкин, лекин йил охирида бу чипталар қайтариб топширилмайди.
Юқорида келтирилган чипта турларидан ташқари яна қуйидаги бепул чипталар бор:

  1. 6-а формадаги хизмат иши билан боғлиқ бўлган бепул чипта, комондировкага кетадиган ходимга гувоҳномаси асосида корхона бошлиғи қўл қўйган хужжат билан бепул поезда юриш мумкин.

  2. Локомотив кабинасида 3-А, 3-к, 3 турдаги чипталар билан темир йўл ходимлари юришлари мумкин, «ЎТЙ» ДАТК нинг раиси тасдиқланган ходимлар учун;

  3. Бепул чипта ёзиб беришга вақт бўлмаганда «ЎТЙ» раиси тасдиқлаган ходимлар рўйхатидаги ишчилар тезкорлик билан керакли ерга етиб боришлари учун рухсат берувчи телеграмма (икки нусхада ёзилиб) «кетиш» ва «келиш» учун рухсатнома бўлиб, у темир йўл кассаларида йўл чипталарига алмаштирилади. Бу телеграммалар жуда ҳам катта жавобгарлик ҳужжати ҳисобланиб, рўйхатга олинади;

  4. Темир йўл ишчиси бир жойдан иккинчи жойга ишга кўчирилган вақтда, бу ходимга 7-формадаги наряд билан 2500 кг уй анжомларини поездларда бепул ташишга рухсат берилади;

  5. Шаҳар атрофида қатнайдиган поездларда юриш учун 4-формадаги чипта яшаш жойидан бепул 200 км масофагача иш жойигача боришга рухсат беради;

  6. 4-форма ўқувчилар учун ажратилган ва 5-формадаги чипта карточка билан турар жойидан ўқиш жойигача талабаларга (сиртдан ўқиганда) ва темир йўлчиларнинг 18 ёшга тўлган мактаб ўқувчиларига ҳам бепул поездларда юришга рухсат беради.

  7. 4-форма ва 6, 6-а формадаги билетлар ёрдамида даволаниш масканларига борувчилар бепул ва 9-а ва 9-б турдаги чипталар билан разъезд ва вилоят марказидан узоқ масофада яшовчи темирйўлчилар озиқ-овқат учун катта шаҳарларга бепул бориб келишлари мумкин;

  8. Хўжалик ишлари билан бепул поездларда юрувчиларга қуйидагилар киради:

а) «ЎТЙ» қармоғидаги ТошТЙМИ штатидаги ходимлар, темир йўл корхона, колледж ўқитувчилари;
б) Касаба уюшмалари (темир йўл) нинг штатдаги ишчилари;
в) «Фахрий темирйўлчилар», и швақтида, пенсияга чиққанда;
г) «Локомотив» спорт клубининг штатдаги ишчилари;
д) ТошТЙМИ талабаларига ўз темир йўлимиз бўйича бир йилга бир чипта ёзиб берилади;
Темир йўл корхоналарига ишламай «Фахрий темирйўлчи» белгиси билан мукофотланганларга бепул чипта берилмайди.
НР 1/16 Н/21А «ЎТЙ» раиси телеграммасига асосан темир йўл корхоналари ишчиларига ҳам бепул бир марталик чипта меҳнат татилига чиққанда рухсат берилган (Андижон, Хаваст, Ургенч, Бухара, Самарқанд) нон заводлари ишчиларига.
МТУ темирйўлчиларига шахсий эҳтиёжларини бажариш учун қармоғидаги оила аъзолари учун бир йилда иккита бир марта ишлатиладиган бепул чипта берилади: биттаси МДҲ давлатлари темир йўлларидан ўтиш учун, иккинчи чипта-«ЎТЙ» темир йўли бўйича. Бир чипта ишчининг талабига кўра уч (3) кишига иккинчи чипта икки кишига берилиши мумкин.
Яна темир йўлчиларга шахсий ишларини бажариш учун «6-В», «6-Г-1» формадаги бепул чипталар ва «ЎТЙ» ДАТК сига кирмайдиган корхоналар ходимларига пуллик чипталар ҳам берилиши мумкин.
Бепул чипталарнинг берилиш ҳоллари:

  1. «ЎТЙ» бепул чипта ёзиб бериш сектори томонидан 3-а, 3-к, 3, 4, 5, 6-а, 6, 6-в, 6-Г-1, 7, 8, 9-а, 9-б турдаги чипталар;

  2. Корхоналар томонидан талабномалар ёзиб юборилганда ҳам юқоридаги турдаги чипталар ёзиб берилиши мумкин;

  3. Станция бошлиқлари (ДС) ва темир йўл бўлими мастерларига 10-формадаги бепул чипта берилади (консультацияларга бориш учун), йиллик хизмат ишини бажариш учун, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда юриш учун ва бир марталик чипталарни – бепул чипталар бериш секторининг бошлиғи имзоси билан берилади.

10- формадаги чипталарни станция бошлиғи ва йўл масофаси мастери томонидан қўл қўйилиб берилиши керак.
Юқорида эсга олинган чипталар қайта топширилиши шарт.
Темир йўлларда бепул берилган чипталарнинг қиймати қуйидагича Аниқланади:
а) Йиллик хизматчи чиптаси – пуллик чипталар тарифи бўйича;
б) шаҳар атрофида қатнаш учун берилган чипта – темир йўл бошқармаси томонидан тасдиқланган тариф бўйича;
в) озиқ - овқат олиб келиш учун берилган бепул чипталар – умумий йўловчилар ташиш тарифи бўйича;
г) 10-формадаги чипталар – шу вақтда ишлатилаётган тариф бўйича.
Бепул берилган чиптани йўқотиб қўйилганда, темир йўл ходими ўз ёзма аризаси билан маъмуриятни хабардор қилиши шарт. Ходимга бир йиллик чиптаси йўқолганда, унинг бошқа нусхаси фақат «ЎТЙ» ДАТК сининг раиси рухсати билан берилиши мумкин.
Ҳамдўстлик ва Болтиқбўйи республикаларининг темир йўл бошлиқларининг Минск шаҳрида 2004 йил ўтказилган 39 учрашувларининг баённомасида хизмат иши билан ва бир марта юриш учун бериладиган чипталар:
МДХ темир йўлларида юриш учун 6, 6-а, 6-в, 6-г-1,10-турдаги чипталар берилиши кўзда тутилган ва уларни қайта текшириш қоидалари тасдиқланган.
«ЎТЙ» ДАТК бошлиғининг 12 ноябр 2003 й. буйруғида «бепул чипталар бериш қоидаларига» тўлдириш ва ўзгартиришлар киритилган бўлиб, унда темирйўлчиларга имтиёзли №6 формасидаги чипта бериш қоидалари тасдиқланган.
Компания раисининг № 294-Н (29.08.2003 й.) чиқарилган буйруғига асосан темирйўлчиларга бир марта ишлатиладиган чипталар оила аъзоларига ҳам берилиши ҳақида қоидаларга ўзгартиришлар киритилган бўлиб, темирйўлчиларга барча қулайликлар яратиш кўзда тутилган.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish