Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Йўловчи поездга кеч қолиб келиш ҳоллари



Download 3,14 Mb.
bet133/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

16.2. Йўловчи поездга кеч қолиб келиш ҳоллари

Бу ҳолатни икки турга бўлиб расмийлаштирилади.


Биринчиси йўловчи касаллиги ёки бахтсиз ходиса сабабли поездан кеч қолган тақдирда, 3 (уч) сутка давомида йўловчининг чиптасини ДС янгилаб бериши мумкин, агарда тиббиёт ёки бошқа органлардан йўловчида ҳужжат бўлса. Бунда йўловчи плацкарта пулини янгидан тўлайди, ёки унга йўл харажатларини плацкарта ҳақини ушлаб қолиб пулини қайтариб берилади.
Иккинчи ҳолатда, йўловчи бошқа сабабларга кўра кечикса станция бошлиғи поезд жўнаб кетган вақтдан бошлаб 3 соат ичида кеч қолган йўловчига янги чиптани расмийлаштириб бериши керак. Бунда йўловчи плацкарта нархини қайта тўлайди. Агар у поездга чиқишни хохламаса плацкарт нархини ушлаб қолиб чипта пулини қайтариб беради. Янги чиптага эски компастер ўчирилиб янги штамп «Чиптанинг қонунийлиги янгиланган» деб, кун, йил кўрсатилиб қўл қўйиб берилади.
Йўловчи чиптаси кузатувчи кишида қолиб кетса, у киши поезд жўнаб кетгандан сўнг 3 соатдан кечикмай станция бошлиғига чиптани топшириши керак, станция бошлиғи кузатувчи ҳисобидан кетган поезд бригадирига олдинги станцияга телеграмма юборади ва тўхташи керак бўлган станцияда йўловчига янги йўл чиптаси берилади. Телеграммада йўловчи фамилияси, исми ва бошқа керакли ахборот узатилади. Телеграммани олган станцияда йўловчига бепул янги чипта беради ва телеграммани ҳисобот учун ўзида олиб қолади.
Агар 4 соат давомида поезд жўнаб кетган вақтдан бошлаб поезд жўнаган станциядан телеграмма келмаса йўловчи жарима (штраф) тўлайди, чиптасиз йўловчидек ва қолган йўлга янги чипта сотиб олиши, ёки поезддан тушиб қолиши қоидаларда кўрсатилган. Телеграмма юборган станция бошлиғи станция бухгалтерияси ва ҳисобот бўлимига телеграмма копияси билан кузатувчидан олган чиптани топшириши ва чиптани қайта ишлатилмаслигига чора кўради.


16.3. Йўловчига йўлда (вагонда) кўрсатиладиган хизматлар, унинг йўлини ва юриш шартларини ўзгартириш

Ухлаб кетишга мўлжалланган вагонларда йўловчига бутун йўл юриш давомига нарх пулга ётаржой буюмлари беради. Бу буюмлар 2 та чойшаб, бир сочиқ ва ёстиқ жилдидан иборат бўлади. Йўл узоқ бўлса йўловчининг талабига биноан янги (тоза) ётаржой буюмларини пулга бериши мумкин. Вагон кузатувчилари ногирон, қариялар ва кичик ёшли болалари бор аёлларга ётар жойини тайёрлаб беришда ёрдам бериши керак. Йўловчиларни ўз манзилига етишидан 30 минут олдин огоҳлантириб қўяди. Кўрпа (матрац), ёстиқ ва одеял бериш ётаржой буюмлари нархига қўшилган, йўловчидан қўшимча пул талаб қилинмайди.


Ётаржой буюмлари йўқолган, ифлос қилиб йиртилган вақтда йўловчидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига асосан жарима пули олинади.
Вагон кузатувчилари ҳамма йўловчиларга тасдиқланган нархларда 3 (уч) мартадан кам бўлмаган чой билан таъминлайди. Кичик ёшдаги болали йўловчиларни қайнатиб совитилган тоза сув билан таъминлайди.
Чекиш кунларда ман қилинади, фақат йўловчилар иккинчи вагон тамбурида чекишлари мумкин.
Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда бутунлай чекиш манн қилинади. Бу қоида бузарларга нисбатан жарима солинади.
Йўловчи ўз йўлида чиптасининг вақтини узайтириб бир пунктда 10 кунгача тўхтаб қолиши мумкин. Бунда йўловчи ўз чиптасини станция бошлиғи, ёки вокзал навбатчисига учрашиб чипта муддати чўзилган деб штамп бостириб расмийлаштиради, ундан кейин бу чипта билан ўз манзилига чипта муддати тугагунгача етиб бориши мумкин. Йўловчига фақат бир марта тўхташга рухсат берилади. Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронларгагина икки марта 10 кундан тўхташга рухсат берилади.
Йўловчи сафар вақтида поезд бригадирига айтиб плацкарта вагонидан купели ва бошқа шинам вагонларга ўтиб йўлини давом эттириши мумкин. Яқиндаги ката станцияда поезд бригадири керакли пулларни тўлаб йўловчини чипта билан ёки бригадирнинг ўзи расмийлаштириши мумкин. Йўловчи паст категориядаги вагонга ўтмоқчи бўлса, олдин тўлаган йўлкира нархини ортиқчаси қайтариб берилмайди.
Чипта сотилган поезда йўловчига жой топилмаса темир йўл йўловчи талабига кўра бошқа поезда жой ажратиши керак.
Йўлда йўловчилар вагони носозликга учраса, станция бошлиғи поездга янги вагон улаб бериши, бунинг иложи бўлмаса, йўловчиларни бошқа вагонлардаги бўш ўринларга жойлаштирилади. Бунда йўловчига бепул кўрпа-ёстиқ анжомлари қайта бепул берилади. Йўловчиларнинг юкларини бошқа вагонга ташиб ўтишга ёрдам бериш темир йўл ходимларининг вазифасидир.
Йўловчи билан темир йўл ўртасидаги низоларни ўз вазифасини бажараётган:
а) Станцияда-станция ёки вокзал бошлиғи;
б) Ҳаракатдаги поездда-«Темир йўллар» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан, поезд бригади ҳал қилиши шарт.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish