16.6. Тўланган пулларни қайтариш
Станция бошлиғи (ДС) ишлатилмаган йўл чипталари, ташилмаган багаж (юк) учун тўланган пулларни (тўловларни) қуйидаги ҳолларда қайтаришга мажбур;
а) сотиб олинган чипта бўйича йўловчига поездда жой берилмаса (шаҳар атрофида қатновчи поезддан ташқари). Бу ҳолда йўловчини жўнатадиган станция акт тузади ва зудлик билан йўловчига чипта учун тўланган ва багажга тўланган пулни қайтариб беради. Йўловчи актнинг орқасига пулни қайтариб олганлиги тўғрисида тилхат ёзиб, имзо чекади. Агарда йўловчига шу поездда пастки турдаги вагондан жой берилса, станция тўлов ҳақи тафовутини қайтариб беради.
б) темир йўл станциясига чипта қайта поезд жўнашидан олдин 24 соатдн кечикмай қайтарилса йўл ҳақи учун олинган пул тўла равишда, агар 24 соатдан кам, лекин поезд жўнашидан 6 соатгача кечикмай қайтарилса чипта плацкартаси нархининг 50 % қайтарилади.
Қайтиб келиш учун чипта поезд жўнашидан 3 сутка олдин қайтарилса, йўловчига йўл ҳақининг пули тўла қайтарилади, агар бу муддатдан кеч, лекин поезд жўнаб кетгунча топширилса, плацкарта нархи ушлаб қилиниб пули қайтарилади.
Ишлатилмаган йўл чипталар пули қуйида ёзилган ва расмийлаштирилган ҳужжатлар навбатчи станция ходимининг буйруғига кўра йўловчидан тилхат олиб пули қайтарилади. Қайтарилган йўл чипталари вокзал бошлиғи ёки навбатчиси ходим томонидан усти чизилиб штамп босилади ва «ушлаб қолиш йўли билан» пул қайтарилган деб ёзилиб, қўл қўйилади ва соати кўрсатилади.
«Экспресс-2» тизимидан олинган, ишлатилмаган чипта пули қайтарилганда навбатчи ходимнинг маъмурият бошлиғининг имзоси керак эмас.
Маъмурият бошлиғи хужжатларни кўриб чиққандан сўнг кассир бир вақтнинг ўзида фақат 3 (учта) йўл хужжатининг пулини қайтариб бериш ҳуқуқига эга. Бир гуруҳ талабнома билан олинган (10 ва ундан кўп киши) чипталар пули «ЎТЙ» ДАТК сининг акт ва шикоятлар бўлими томонидан кўриб чиқиб пуллар қайтарилади. Бир марта ишлатиш учун ва харбийлар чиптаси учун талабномалар шикояти «ЎТЙ» ДАТК бошлиқлари томонидан кўриб чиқилган ҳолда пули қайтарилади. Турли даромад чиқимлари «Экспресс-2» системаси орқали тўланганда чипталар қайтарилса, фақат рухсат берилган станция кассаси орқали йўловчига қайтарилади.
в) Агар чиптага иккита ва ундан ортиқ компостер босилган бўлса ва йўлда тўхталгани ҳақида штамп босилиб, чипта муддати узайтирилганда;
г) касаллиги туфайли йўловчи йўлга чиқолмаса;
д) поездлар ҳаракати бузилганида, йўловчи сафарини давом эттиришни хохламаса.
Поездлар ҳаракати тўхтаган (бузилган) станцияларда йўловчининг хоҳиши билан ўтилмаган йўл ҳақи қайтарилади.
е) касаллиги туфайли поезддан кеч қолса, поезд жўнаганидан уч сутка ўтгандан сўнг, қўшимча пул тўламасдан йўловчига бошқа поездга чиқишга (плацкарта нархидан ташқари) ҳужжат ДС томонидан берилиши керак, бошқа ҳолларда уч соатга кеч қолиб кетса қўшимча пул тўлаб йўлга чиқиши мумкин;
ж) йўловчи йўлда тўхтаб қолган тақдирда (плацкарта нархини ушлаб қолиб) ўтилмаган йўл пули қайтарилади. Йўлда тўхташ вақти ДС ёки вокзал бошлиғи томонидан –айтарилган чиптага «Йўлда юриш ҳужжати тўхтатилган» деб имзо чекиши ва станция штемпели босиши шарт;
з) «Экспресс-2» тизими орқали расмийлаштирилган ҳужжат йўловчи хоҳлаган станцияда (бир темир йўл чегарасида) чипта қайси станцияда расмийлаштирилганидан қатъий назар, пули қайтарилади. Бу ҳолда йўл чипталари кўрсатилган поезд жўнаш вақтидан 4 соат кечиктирилмай топширилса.
Корхоналарнинг талабномасига биноан сотиб олинган чипталар темир йўл кассаларига 7 суткадан кечикмасдан, лекин поезд жўнашидан 3 сутка олдин чипталар қайтарилса, плацкарта нархининг 50 % ушлаб қолинади. (Шу жумладан қайтиш пулидан ҳам). Агар 3 суткадан кечикиб талабномадан кечирилса, плацкарта нархи тўла ушлаб қолинади.
Поезднинг жўнаб кетмаслиги сабабдан, поезд бутунлай жўнатилмайдиган бўлса, вагонда чиптада кўрсатилган жой банд бўлса ва йўловчи бошқа жойда кетишдан бош қайтарса ва касал бўлиб қолса, чипта қайси вақтда топширилишидан қатъий назар йўл ҳақи тўла ҳолда йўловчига қайтариб берилади.
Сафар вақтида поездлар ҳаракати тўхтаб қолса, йўловчига қилган йўл харажатлари қайтариб берилади.
Алоқа корхоналари орқали юборилган йўл ҳужжатлари тўлови шикоятни ҳал қилиш йўли билан қайтарилади.
«Ўзтемирйўловчи» томонидан корхоналарга, туристик буйруғларга йўл харажатлари пулини қайтариш йўловчилар сафарини тўхтатган станция томонидан расмийлаштирилиб (куни, ойи, йили кўсатилганда) ва фойдаланилмаган жойлар топширилган бўлса бажо эттирилмайди.
Нақд пул тўламасдан («Экспресс-2») пул ўтказилиб, йўл ҳужжатлари сотиб олинган бўлса «ЎТЙ» шикоятлар бўлими томонидан жойлар қайтариб берилгандагина йўл ҳаражатлари қайтариб берилади. Шикоятларни кўриб чиқиш муддати 3 ой. Йўловчи сафари давомида бошқа поездга ўтириши (пересадка) керак бўлса, лекин темир йўл айби билан поезд кеч қолса йўловчи чиптаси ўз кучини йўқотмайди ва яқин ўртада кетадиган поездга чиптасига компостер босиб жўнатилади. Бу ҳолатда қўшимча пуллар олинмайди. «Экспресс-2» орқали расмийлаштирилган чиптани уч маротаба алмаштириш мумкин. Йўловчи олдин берилган бепул чиптани поезд жўнаб кетгунгача қайта топшириши шарт.
Агар гуруҳ учун сотиб олинган чиптадан кимдир кетмай қоладиган бўлса, гуруҳ раҳбари поезд жўнаб кетгунгача ДС га ёки вокзал бошлиғига айтиши зарур ва гуруҳ чиптасига ўзгартириш киритиб, бўшаган жой кассага қайтарилиши керак.
Йўл харажатлари группа учун пул ўтказиш йўли ёки нақд пул тўлаб расмийлаштирилган бўлса, бу чипталар пули шикоятни кўриб чиқиш йўли билан идора ёки корхорна ҳисоб рақамигагина ўтказилади. Қайтиб бериладиган йўл чипталарининг пуллари (соат 24 гача) талаб қилинган куни.
Шаҳар атрофида қатновчи поездларга олинган чипталарнинг пули қайтиб берилмайди.
Станция бошлиғи шаҳар атрофида қатновчи поездларга олинган абонемент чипталарининг ишлатилмаган кунларининг пули қуйидаги ҳолларда қайтариб берилади:
Ишлаш жойидан бўшаб кетганда;
Ўзбекистон Республикасининг қуролли кучлари сафига чақирилганда;
Иш жойи ўзгартирилганда;
Яшаш жойи ўзгарганда;
Бир ойдан ошиқ командировкага хизмат жойидан юборилганда;
Касаллик сабаби билан;
Билет эгаси вафот этганда.
Пулни қайтариб бериш тўғрисидаги илтимос ёзма равишда станция бошлиғига ҳужжатлар чипта берилган чоғдан, то охирги муддатигача.
Қайтариб бериладиган пул ҳажми чипта нархини қуйидаги кунлар сонига бўлиб берилади:
Йиллик чипта бўйича – 360 кунга;
Ярим йиллик чиптага – 180 кунга;
Бир фаслга олинган чиптага – 120 кунга;
Уч ойлик чиптага – 90 кунга;
Икки ойлик чиптага – 60 кунга;
Ойлик чиптага – 30 кунга.
Бир кунлик чипта нархи ишлатилмай қолган кунлар сонига кўпайтирилади.
Пуллар қайтиб берилмайди:
а) Шаҳар атрофида қатнайдиган поездлар чипта нархи;
б) Фойдаланилмаган имтиёзли-абонемент чипталари;
в) Йўл харажатлари фойдаланилмаган чипталар учун станция ва тўхташ пунктлари кассалари томонидан поездлар ҳаракати темир йўл айби билан 3 соатдан кўп вақт ичида тўхтаб қолса қайтариб берилади.
Бу ҳолларда билет сотувчи кассирлар шаҳар атрофида қатновчи поездлар чипталари пулини «ЎТЙ» ДАТК бошлиқларининг буйруғи билан қайтарилади.
Жўнаб кетган станцияда ёки манзилига етиб борган йўловчи ўз хоҳиши бўйича пулларини вақтида олмаган бўлса, олти (6) ой муддат ичида шикоят ёзиб йўл харажатлари пулини талаб қилиб қилиб олиши мумкин.
Ҳамма ташилмаган багаж ва йўловчилардан йўл ҳужжатларини пул тўлаган станцияда ўзини оқлаш учун олиб қолиш зарур.
Шу қоидаларда 9 эслатилмаган ҳолларда йўловчиларга жўнаган темир йўли ёки манзилига етиб борган темир йўлларда шикоят бўлимлари томонидан қайтариб берилиши кўзда тутилган. Шикоят хатига керакли ҳужжатлар билан бирга ишлатилмаган йўл ҳужжатлари топширилиши керак.
Ижарага олинган вагонда йўл юрилмаган бўлса, пулни қайтариш тўғрисидаги шикоят, ижарага вагон берган темир йўл бошқармасида кўриб чиқилади. Ҳамма ташилмаган йўловчилар, багаж ва юкбагажлар ҳақидаги шикоятлар темир йўл устави ва Ўзбекистон Республикасининг темир йўллар тўғрисидаги қонунига асосан ҳал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |