17.4. Юкни (багажни) қабул қилиш ва расмийлаштириш
Ҳар бир багаж, ташишга топширилганда, ҳар жойга қоидалар бўйича тамға босиб (маркировка қилиб) ташишга тайёрланади. Маркировка (тамға босиш ёзиш йўли билан багажга ёки багажга ёзувли тахтача осиб қўйиш йўли билан қилинади. Бир жой багаж юкнинг оғирлиги 5 кг дан кам бўлмаслиги керак. Багаж қабул қилингани ҳақида йўловчига багаж квитанцияси берилиб, унда қаерга ва қачон борганлиги тўғрисида илтимос ёзилган бўлиши мумкин. Бу ҳолда багаж жўнатилаётган станцияда «Огоҳлантириш керак», деб ёзиб қўйилади. Йиғилмаган велосипед ва шунга ўхшаш юклар қабул қилинса унинг номери, тури (эркаклар, аёллар, болалар учун) ва ёнида нималар яна борлиги ёзиб қўйилади (қўнғироғи, фонари, насоси ва б.қ.).
Автомашина шиналарини қабул қилишда квитанцияда «камераси бор» ёки «камера йўқ» деб «янги» ёки «ишлатилган» деган сўзларни ёзилади. Нархи эълон қилинган тақдирда ҳам ўн маротаба нархи оширилмай ташишга қабул қилинади.
17.5. Багаж қийматини эълон қилиш ва платформада тушириладиган багаж
Тарифли эмас темир йўл поезди тўхтаб ўтадиган жойларда юкланган багаж йўлда, бошқа вагонга юкланмайди. Поезд тўхтаб ўтадиган жойга юбориладиган юк, ундан кейинги тарифли станцияда туширилиши мумкин. Кичкина темир йўл станциясида багажни поезд тўхташ вақтида станция юк қабулчиси багаж ташийдиган вагондан багаж квитанциясига алмаштириб тушириб олади. Агар багаж бузилган ва бир қисми бузилган бўлса, багаж эгаси келмаса олишга, юк тариф станциясигача юборилиб, ўша ерда туширилади ва эгасига умумий қоидаларда кўзда тутилган тартибда берилади. Поезд тўхтаб ўтадиган жойда йўловчи ўз багажини поезд тўхташ вақтида багаж вагонидаги юк қабул қиладиган шахсга топшириши мумкин. Бу ҳолда йўловчига багаж топширилгани ҳақидаги ёрлиқ берилади қабул қилиб олган темир йўл ишчиси томонидан ва юкга ҳам, тамға, босиб қўйилади. Оз вақт тўхтаб ўтадиган, темир йўл жойидан, шунга ўхшаш жойга багаж қабул қилинмайди.
Поезд тўхтаб ўтадиган кичик пунктларда топширилган багаж нархи эълон қилинмайди.
Юк (багаж) топширилган поезда багаж етиб келмаса йўловчи багаж квитанциясини ёки ёрлиғини тарифли станцияга кўрсатиб, юкини талаб қилади. Юк ёрлиғининг орқа томонига штампел босилиб, талаб қилган кун, ой ва йил кўрсатилади. Поезд тўхтаб ўтадиган жойда багаж туширилмасдан, темир йўл айби билан тариф станциясига ўтиб кетган бўлса, поезд тўхташ жойига бепул қайтариб олиб келинади ва эгасига берилади.
Йўловчи багажни топшириш вақтида унинг нархини эълон қилиши мумкин. Ҳар бир багаж ўрнининг баҳосини эълон қилинганда оғзаки айтилади. Агар йўловчи багаж баҳосини айтмаса, квитанциянинг «Айтилган нархи» катагига «Юк нархини эълон қилмайман» деган ёзув ёзилиб, йўловчи имзо чекади. Эълон қилинган багаж баҳосини квитанцияда сўз ва сонлар билан ёзиб кўрсатилади. Багаж қиймати ўз давлати валютасида ва оширилмасдан кўрсатилиши шарт. Эълон қилинган багаж қийматидан қўшимча пул ушлаб қолинади. Тез бузулувчан юклар баҳоси эълон қилинмайди.
Агар юк қабул қилиш жойида станция ходимида багаж нархи устидан шубҳа туйилса, йўловчидан юкни очиб кўрсатишни талаб қилиши мумкин.
Багаж нарҳини эълон қилишдаги низолар станция ёки вокзал бошлиғи ҳал қилишлари мумкин.
Йўловчи багажини очиб кўрсатишдан бош тортса, ёки нарҳидан рози бўлмаса станция бошлиқлари кўриб чиқишганда ҳам, багаж эълон қилинган нарҳда ташишга қабул қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |