17.3. Багаж (юк) ларни қабул қилиш ва ташишга
бўлган умумий талаблар
Йўловчи ва почта-багаж ташувчи вагонларда жўнатиш учун қабул қилинган ва йўловчига тегишли бўлган юклар темир йўлда юриш учун сотиб олинган чипта билан қабул қилинади.
Юк, шу ишлар билан шуғулланадиган станцияларгача қабул қилинади, йўл чипталари кўрсатилганда. Йўловчи юкни ўзи кетиш кунидан олдин ҳам топшириши мумкин. Юк яхши йиғилган, ўралган ва бошқа юкларни ифлос қилмайдиган ҳолда қабул қилинади. Чемодан, сандиқ, корзина, яшиклар юклаш учун қулай қилиб боғланган ҳолда ва синиб, сочилиб кетмайдиган бўлиши шарт. Телевизор ва радиоприёмниклар ҳам яхши жойлаштирилиб, ўралган ҳолда қабул қилинади.
Велосипедлар, коляскалар, болалар кровати, ногиронлар аравачалари ҳам ўралган ва ўралмаган ҳолларда қабул қилинади. оғирлиги 80 кг, узунлиги 3 м дан узун юклар қабул қилинмайди. Бўлинмайдиган, оғирлиги 80 кг дан 165 кг гача бўлган (холодильниклар, газ плиталари ва б.қ.) юклар йўловчининг чиптаси борлигида бир дона қабул қилинади (бир йўловчи чиптасига). Ажратилмас юклар юқорида кўрсатилгандан ортиқ бўлса юк багаж тарифи бўйича қабул қилинади (ортиқча пулга). Яхши саранжомланмаган юк темир йўлда ташиш учун қабул қилинмайди.
Багаж ҳолатида қуйидагиларни ташиш маън қилинади:
қуроллар, портловчи, заҳарли, сассиқ ҳидли, юқумли, тез ёнадиган, ўз-ўзидан ёнувчи ва бошқа нарсаларни (соклар, олифа, ёғлар, лаклар ва б.қ.). Багаж ичида ҳужжатлар, пуллар, заёмлар ва бошқа қимматбаҳо нарсаларни ташиш мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасидан «Божхоналар ман қилган» нарсаларни багажга қабул қилинмайди.
Оилаларда ишлатилиб бўшаган суюқлаштирилган газ баллонларини ёзма аризалар билан ташишга қабул қилинади. Бу аризалар жўнатиш станцияларида сақланади. Унда жўнатувчининг фамилияси, исми, турар жойи, балонларнинг янгилиги ва ичи бўшлиги кўрсатилади.
Темир йўл синадиган юклар, тез бузулувчан озиқ-овқатлар ёмон ҳолга келиб қолганига жавобгар бўлмайди (хрустал, телевизор ва б.қ.). Станция юк кассалари ўз вақтида очиқ бўлиши ва багажни бутунлигича йўловчидан, ишни чўзмасдан, тезда қабул қилишлари керак. Багаж йўловчи кетадиган ва оралиқ станцияларда ҳам топширилиши мумкин. Йўловчига бош станцияда юкини қабул қилингани ҳақида квитанция ёзиб берилади ва юкига багаж ёрлиғи ёпиштирилади. Багажни берувчи станцияда оғирлиги аниқланиб пули олинади. Ҳар бир багаж ёрлиғи билан жўнатилган юкни жўнатиш учун ГУ-26 турдаги рўйхат тузилиб «Багаж ёрлиғи билан» деб ёзиб қабул қилувчи ва юкни жўнатувчи ходимлар имзо чекишади.
Йўловчининг хоҳиши билан багаж (юк) бошқа йўналиш билан ёки бошқа поездда жўнатилиши мумкин. Бу ҳолда юк чиптасида «багаж бошқа маршрутда жўнатилди» деб ёзиб берилади ва йўл харажатларининг фарқи ушлаб қолинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |