16 боб. Йўловчиларни ташишнинг умумий шартлари
16.1. темир йўлларда йўловчиларни ва багажни (юк) ташиш қоидалари
Темир йўл корхоналари йўловчилар ва багажларни ўз вақтида манзилига етказиб бериш, шу билан бирга уларга вокзалларда поездларда маданий хизмат қилиш ва багаж ва юкбагажларнинг йўқолмаслигига кафолат беришади.
Йўловчи поездларининг ҳаракат жадваллари (шу билан бирга шаҳар атрофида қатновчи поездларнинг ҳам) турли эълон ва маълумотномаларда йўловчиларга эълон қилинади.
Катта шаҳарларда чипта сотувчи кассалар ва вокзалларда йўловчиларга хизмат кўрсатувчи чипта сотувчи кассалар очилади.
Темир йўл поездларида юриш учун асосий хужжат бўлиб, сотиб олинган чипта (йўловчининг гувоҳномаси ва паспортига асосан), 16 ёшга етмаган болалар учун туғилганлик гувоҳномаси билан чипта ёзиб берилади. Ҳамма фуқароларга, агар улар имтиёзга эга бўлишмаса, чипта тўлиқ нархда сотилади. Кунлик ва плацкарта вагонларига чипта сотишда паст ва юқорида ётиб кетиш жойлари, номери кўрсатилиб берилади.
Вагон кузатувчиси (проводник) йўловчиларнинг чипталарини йиғиб олиб ўзида сақлайди.
Туристларни ташиш қоидалари юқорида келтирилган.
Йўловчига сотилган чипта, то охирги кўрсатилган манзилга етиб боргунгача бўлган муддатга сотилади.
Ҳар бир йўловчи ўзидаги чиптани йўл охиригача сақлаб, поездларда юриш қоидаларига риоя қилишлари шарт.
Вагон кузатувчиси йўловчини вагонга чиқиш пайтида, унинг ҳужжатини ва чиптасини текшириш керак.
Агар чиптадаги фамилияси хужжатига тўғри келмаса йўловчини вагонга қўймаслик ҳуқуқига эга. Вагонга чиқариш пайтида йўловчи чиптаси кузатувчиларда қолмаслигини олдини олиши ва йўловчиларга ҳаракат вақтида бир вагондан бошқасига ўтишига ёрдамлашади. Агар вагон кузатувчиси йўловчи чиптасини йўқотиб қўйса, бу ҳақда зудлик билан акт тузиб, поезд бригадирига муҳр бостириб, ўзи ва йўловчи қўл қўйиши керак. Бу акт бўйича йўловчига поезд 10 миндан ортиқ тўхтаб турадиган станцияда янги чипта ёздириб «йўқотилган чипта ўрнига» деб бериши керак.
Бир марта юриш учун чипта йўқотилганда, актда уни тури, неча кишига берилганлиги, йўловчининг иш жойи (паспорти ёки гувоҳномаси бўйича) керакли ахборотлар ёзилади.
Ҳар қайси йўловчи вагонда чиптасида кўрсатилган жойни эгаллаши керак. Оралиқ станцияларда чипта сотиб олинса, ўрин номери кўрсатилмайди ва вагон кузатувчиси томонидан жойлаштирилади. Бу ҳолда пастки жойлар болалик аёлларга берилади.
Агар чипта нотўғри тўлдирилган бўлса (бир ўринга иккита чипта сотилганда) проводник бригадир билан биргаликда бўш ўринга йўловчини жойлаштиришади. Бу ҳолда поезд бригадири икки нусхада акт тузади ва айбдорларни аниқлаш учун керакли темир йўл бўлимларига юборади.
Станция бошлиғи (ДС) ҳар шунақанги ҳолатни ходимлар ўртасида таҳлил қилиб, ўз ишчиларини тўғри ишлашлари учун чора кўради.
Вагон кузатувчиси ҳамма поезддан тушадиган йўловчиларни 30 минут олдин станциясига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантириб қўяди. Агарда огоҳлантириш эсидан чиқиб йўловчи ўз станциясидан ўтиб кетса поезд бригадири билан акт тузади ва бу йўловчи ўз станциясига қайтиб келиш учун далолат бўлади. Бир хил ҳолатда йўловчилар ўз поездларидан кечга қолишади. Бунда улар зудлик билан станция бошлиқларига хабар бериши керак. Йўловчининг юклари вагонда кетиб қолган бўлса, станция бошлиғи олдиндаги станцияга поезд бригадири номига телеграмма юборади ва унинг юкини яқин станцияда тушуриб қолишга ёки охиригача сақлашга юриқнома беради. Шу қолган станциядан агар йўловчи чиптаси вагонда қолган бўлса, юклари тушуриб қолинган станциягача бепул чипта ёзиб беради. Келгусида сафарни давом эттириши учун бепул чипта ёзиб бериб йўловчини яқин орада ўтиб кетадиган поездга чиқариб қўяди. Берилган телеграмма учун йўловчи пул тўламайди.
Вагон кузатувчиси йўловчи орқада қолганлигини аниқлаши билан поезд бригадирига хабар бериб, йўловчининг қолдирган юкларини (нарсаларини) кўрсатиб акт тузади ва икки йўловчи ва бригадирга қўл қўйдириб расмийлаштиради ва йўловчи юкларини сақлашга жавобгардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |