12 боб. Тижорий ва юк ишлари ҳисоботи
12.1. Станциялар ишининг тафтиши
Станцияларда тижорат операцияларини амалга оширилишида темир йўл Низомига ва йўриқномаларига ҳамда кўрсатмалар ва буйруқларга тўла мос келишини назорат қиладилар. Ундан ташқари юклар бўлимини бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари доимий равишда қўл остидаги ишчиларларнинг ишларини текшириб турадилар.
Тафтишни олиб бориш тартиби.
Станция ишининг ҳарактерига қараб тафтишни олиб бориш усули ва йўналиши белгиланади. Уларни тафтишчиларининг ўзлари танлашади, муайян ҳолатларга баҳо бериб.
Тафтишчилар ишларининг асосий шакли:
-операцияларнинг бажарилиши тўғрилиги юк ташишлар бўйича ва тижорат ҳужжатларини текшириши ҳужжатларга асосланган тафтиш.
-ҳужжатлар ва юкларни натурал текшируви;
-станция ишчиларининг ишларини бажаришини текшириш;
пулларнинг касса ҳужжатларига мос келишининг текширувлари ўтказилади.
12.2. Ҳужжатларга асосан тафтиш
Тижорат ҳужжатларини тафтишчи текширгандан сўнг, улар қабул қилинган қоидаларга асосланиб тузилганлиги, ҳамма талаб қилинган шартларга риоя қилиниб тузилаётганлиги текширилади. Бундан сўнг тафтишчи бир операцияга тегишли бўлган турли ҳужжатларни солиштиради. Бу унга операциялар тўғри қилинганлиги ёки йўқлигини аниқлашга кўмаклашади. Станция ҳисоби билан унинг ҳужжатларни солиштиради. Юкларни жўнатиш операцияларига тегишли ҳужжатларни тафтишчи текшираётганда у уларнинг планбировка китобини вагонларни узатиш ва созлаш ишларига тегишли ҳужжатларни текширади ва бошқаради.
Бунга ўхшаш ҳужжатларни тафтишчи текшираётган пайтда юкларни ташишида улар ўз вактида қабул қилиш пунктларига кўрсатилганлиги, вагонлар тозаланиш ведомостлари, уз вактида юклар жўнатилганлиги, вагонлар пломбировка қилинганлиги текширилади.Унинг ҳужжатларидаги малумотларга қараб тафтишчи уларни ҳисоб ҳужжатлари билан солиштиради ва улардаги камчиликларни аниклацди.
12.3. Ҳужжатларни ва юклар мавжудлигини доналаб текшириш
Бундай текширувларда юкларнинг ҳужжатларга тула мос келиши текширилади. Бундай текширувлар юклар идорасидаги юкларга тегишли бўлган ҳужжатларни доналаб рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади. Бундан сўнг юклар ва ҳужжатлар ўртасидаги фарқларнинг сабаблари аниқланади.Агар ҳамма қўлланган тадбирлардан сўнг ҳам ҳужжатлар юкларсиз ёки юклар ҳужжатларсизлиги аниқланадиган бўлса, у ҳолда айбдорлар аниқланади ва сабаблар ўрганилиб чиқилади. Юкларнинг етишмаслиги, юкларни ҳужжатларсиз бўлиши, уларга тижорат актлари тузилмаганлиги ҳакида далолат берилади. Улар ўғирланиши мумкин, чунки уларнинг мавжудлиги ҳакида хеч қандай ҳужжатлар далолат бермайди.
Тафтишчи ҳамма хизмат биноларига бемалол кириши мумкин. Унга текширув учун исталган, керак бўлган дафтарлар, ҳисоботлар, архив материаллари ва бошқа ташиш ишларига тегишли ҳужжатлар такдим этилади. Тафтиш ёки текширувга ўта туриб, тафтишчи бу хакда станция бошлигини хабардор қилади ва уни текширилаётган участка ишлари бўйича маьсул одамлар иштироки билан ўтказади.
Аммо у буни бажараётган хизмат мажбуриятидан чалғитмасдан қилиши керак.
Текширув натижасида топилган турли камчиликлар ва камоматларни тафтишчи жойида кўрсатади, улар қандай содир бўлганлигини, ҳамда уларни олдини олиш учун нима ишлар бажарилиши кераклигини кўрсатади.
Станцияни назорат қилганда тафтишчилар-тижорат ва бошқа ходимларни ўз вазифаларига оид янги қоида ва қўлланма, буйруқлар билан таниш- танишмаслигини текширади.
Тафтишчилар станция ходимларининг темир йул Низоми, ташиш таьрифлари ва бошқа кўрсатмаларнинг қоидалари бўйича билимлари ва уларга риоя қилишларини текширади, шунингдек бу қоидаларни аниқ шароитларда амал қилиниши бўйича йўлланмалар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |