11.2. Юк эгаларининг даъво ва талаблари
Жўнатувчи ёки қабул қилувчи ташиш шартномасига асосланган даъво ҳуқуқига эга.
Даъволар асосли далиллар ва жўнатувчининг жўнатиш темир йўлига, қабул қилувчининг-манзил бекатга зарарни қоплаш миқдори аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда тақдим этилади. Даъволар қуйидаги ҳолатларни истисно қилган ҳолда ҳар бир жўнатма бўйича алоҳида тақдим этилади:
талаб қилинган миқдордан ортиқча ташиш тўловларини қайтариш ҳақида даъволар бир нечта жўнатмалар бўйича тақдим этилиши мумкин;
бир нечта жўнатмалар бўйича битта тижорат далолатномаси тузилган ҳолларда. Бундай ҳолларда даъво тижорат далолатномасида кўрсатилган ҳар бир жўнатма бўйича алоҳида тақдим этилади.
Ташиш шартномаси бўйича тўланган қийматни қайтариш ҳақидаги даъво ушбу тўловни амалгаа оширган шахс томонидан тўловни қабул қилган темир йўлга тақдим этилади.
Хусусий шахсларга тегишли ташишдаги йўқолган юклар даъвосидан ташқари юк қисман ёки бутунлай йўқолган, массаси камайган, бузилган, шикастланган, сифати пасайган юклар бир накладной бўйича расмийлаштирилган юклар зарарини ундириш бўйича 23 швейцария франкидан арзон бўлган юклар даъвоси қабул қилинмайди ва қондирилмайди. Агар бундай даъволар 23 швейцария франкидан қиммат қийматга тақдим этилса ва у кўриб чиқилгандан сўнг қониқтирилиши зарур бўлса, бу қиймат аризачига тўланмайди.
Хусусий шахсларга тегишли бўлиб, 5 швейцария франкгача бўлган қийматдаги юкнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши, шикастланиши, сифатининг пасайиши, бузилиши ҳолатларида битта накладной бўйича тақдим этилаётган даъволар тақдим этилмайди ва қондирилмайди. Агар бундай даъволар 5 швейцария франкидан ортиқ қийматли юкка нисбатан қўлланилса, бу даъво 5 швейцария франки ҳажмида тўланиши зарур бўлса, бу даъво қондирилмайди.
Юкнинг муддатидан кечикиб келганлига ёки 5 швейцария франкидан кам нархга ташиш тўловларини ортиқча ундириш ҳақидаги бир накладной бўйича даъво қондирилмайди. Агар бундай даъволар 5 франкдан ортиқ қийматда бўлиб, кўриб чиқилгандан кейин 5 швейцария франкигача бўлган миқдорда қондирилиши зарур деб топилса, бу нарх аризачига қайтарилмайди.
Агар даъво жўнатувчи ёки қабул қилувчининг вакил шахси томонидан тақдим этилса, у жўнатувчи ёки қабул қилувчининг ишончномаси билан тасдиқланиши лозим. Бу ишончнома даъво аризаси тақдим этилаётган мамлакат темир йўли қонунчилиги ва қоидаларига мос бўлиши зарур. Ишончнома даъво тақдим этилган темир йўлда қолдирилади.
Қуйидаги ҳолларда темир йўлга нисбатан даъволар тақдим этилади:
юк тўла йўқолганда
жўнатувчи томонидан накладнойнинг дубликати тақдим этилса (накладнойнинг 3 варағи);
қабул қилувчи томонидан накладнойнинг дубликати (накладнойнинг 3 варағи) ёки накладнойнинг асл нусхаси ва юкнинг келганлиги ҳақида хабарнома (накладнойнинг 1 ва 5 варағи) тақдим этилса. Бунда накладнойнинг дубликати ёки накладнойнинг асл нусҳаси ва юкнинг келганлиги ҳақидаги хабарномада юкнинг келмаганлиги ҳақида белги бўлиб, манзил бекатнинг календар штемпели билан тасдиқланиши керак;
юк қисман йўқолганда, шикастланганда, бошқа сабабларга кўра сифати пасайганда;
жўнатувчи ёки қабул қилувчи томонидан накладнойнинг асл нусхаси ва юкнинг келганлиги ҳақида хабарнома (накладнойнинг 1 ва 5 варағи) ва манзил темир йўл бекати томонидан берилган тижорат далолатномаси тақдим этилганда;
юкни етказиб бериш муддати ўтиб кетганида
қабул қилувчи томонидан накладнойнинг асл нусхаси ва юкнинг келганлиги ҳақида хабарнома (накладнойнинг 1 ва 5 варағи), шунингдек, икки нусхада юк муддатидан кечга қолганлиги ҳақида Даъво аризаси тақдим этилган ҳолда;
ташиш тўловлари меъёрдан ортиб кетганда
жўнатувчи томонидан–ташишга тўлаган қиймат бўйича,- накладнойнинг дубликати (накладнойнинг 3 варағи) ёки жўнатиш темир йўлида амал қилувчи ички қоидалар асосида берилган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда;
қабул қилувчи томонидан-ташишга тўлаган қиймат бўйича,- накладнойнинг асл нусхаси ва юкнинг келганлиги ҳақида хабарнома (накладнойнинг 1 ва 5 варағи) тақдим этилган ҳолда.
Жўнатувчи ёки қабул қилувчига темир йўл томонидан берилган ҳужжатлар даъвогарлар томонидан фақат асл нусхада тақдим этилади.
Агар ташиш жараёнида йўқолган ҳужжатлар ўрнига тижорат далолатномаси билан бирга бошқа ҳужжатлар берилган бўлса, шу ҳужжатларга тижорат далолатномаси илова қилинган ҳолда даъво аризаси тақдим этилади.
Юқорида келтирилган ҳужжатлардан ташқари юк нархи ёки унинг қиймати камайганини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки чет эл товар етказиб берувчисининг ҳисоби ҳам даъво хатига илова қилиниши зарур.
Жўнатувчи ёки қабул қилувчининг даъво хатига вакил шахс номига берилган ишончномалар ҳам илова қилинади.
Темир йўлга даъво аризасига барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаса ёки уларнинг дубликатлари илова қилинса, бундай тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри даъво аризаси темир йўл томонидан темир йўлга келиб тушган кундан 15 кун муддатда етишмаётган ҳужжатлар ёки дубликат ҳужжатлар номи келтирилган ҳолда аризачига қайтарилади. Агар темир йўл даъвогарга бундай тўлиқ бўлмаган ёки дубликатли ҳужжатларни 15 кундан кейин қайтарса, истеъмол муддати тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри даъво муддати тугаган кундан тўхтатилади. Темир йўл томонидан бундай даъвонинг қайтарилиши даъводан воз кечиш деган маънони англатмайди ва даъвогарга судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бермайди.
Темир йўл жўнатиш пункти почта штемпели ёки темир йўлнинг бевосита даъвони олганликлари ҳақида тилхат билан тасдиқланган даъво хатини олгандан кейин 180 кун муддатда даъвогарга даъвони кўриб чиққанлиги ҳақида жавоб бериши ва даъво қисман ёки тўла қабул қилинса, зарур қийматни тўлаши керак.
Битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилгача чегара бекатларда қайта юклаш билан вагонларда жўнатилган юклар бир вагонда кам, бир вагонда ортиқча бўлса, даъвони кўриб чиқишда камомад бошқа вагондаги ортиқча юк ҳажми билан қопланади.
ХАЮБ Битимида иштирок этмайдиган темир йўлларга Битим иштирокчиси ҳисобланган темир йўл мамлакатдан юк ташилганда юк олувчи томонидан темир йўл даъво манзил ёки ХАЮБ Битимида иштирок этмайдиган бошқа темир йўлларга тақдим этилади.
Битимда иштирок этмайдиган мамлакатлардан темир йўллари ХАЮБ Битимида иштирок этадиган мамлакатларга юк ташиш бўйича даъволар юк қабул қилувчи томонидан манзил бекатга нисбатан тақдим этилади. Темир йўл ХАЮБ Битими иштирокчиси жавобгарлиги ҳақидаги даъвони кўриб чиққандан сўнг унинг натижалари ҳақида даъвогарга хабар беради. Бунда даъво ёки даъвонинг бир қисми ХАЮБ Битимида иштирок этмайдиган темир йўлга тааллуқли бўлса, даъво бутунлай ёки қисман рад этилади ва даъво ҳужжатлари СМСГ Битимида иштирок этмайдиган темир йўлга тақдим этиш учун даъвогарга қайтарилади.
Темир йўл даъвогарнинг даъвоси қисман ёки тўлиқ рад этилгани ҳақида хабар берганда рад этиш асосларини изоҳлаб, даъвога илова қилинган ҳужжатларни қайтариши лозим.
Темир йўл томонидан даъво тўла ҳажмда қондиришга қабул қилинганда, даъво аризаси ва ҳужжатларни қабул қилган темир йўл шу темир йўлда амал қилувчи қоидаларга асосланган ҳолда иш тутади. Талабнома фақат даъво аризасидан кейин тақдим этилади.Талабнома шу ҳуқуқга эга шахс томонидан фақат даъво тақдим этилган темир йўлга нисбатан ва даъвони кўриб чиқиш муддатларига амал қилинмаган ҳолларда ёки темир йўл худди шу муддат ичида аризачининг даъвосига қисман ёки тўлиқ рад жавоб берилганда тақдим этилади.
Талабнома даъво тақдим этилган темир йўл томонидан ўрнатилган тартибда судга тақдим этилади.
Ташиш шартномаси темир йўлларга нисбатан жўнатувчи ёки қабул қилувчининг даъво ва талабномалари, шунингдек, темир йўлларнинг ташиш тўловлари, жарима ва зарарни қоплаш тўловларини тўлаш ҳақида жўнатувчи ёки қабул қилувчига нисбатан талабнома ва даъволар 9 ой даврида тақдим этилиши зарур. Юк етказиб беришда муддатдан ўтиб кетиш даъво ва талабномалари 2 ой муддатда қабул қилинади.
Юқорида келтирилган муддатлар қуйидаги омилларга кўра белгиланади:
бошқа сабабларга кўра қисман йўқолган юк, массасидаги камомад, сифатининг пасайиши ёки бузилиши тўловлари ҳақидаги, шунингдек, юк етказиб беришда муддатдан ўтиб кетиш тўлови ҳақидаги даъвони қондириш учун;
юкнинг тўлиқ йўқолган даъвоси учун–юкни етказиб бериш муддатидан 30 кун ўтгач;
ташиш ва қўшимча тўловлар, жарималар ва тарифни нотўғри қўллаш натижасидаги ҳисобларни тўғрилаш билан боғлиқ, шунингдек, тўловларни ҳисоблашдаги хатолар билан боғлиқ даъволар- тўлов кунидан, ёки агар тўлов амалгаа оширилмаган бўлса, юкни бериш кунидан;
бошқа турдаги барча даъво ва талаблар учун- уни тақдим этиш учун асос ҳисобланган сабаблар белгиланган кундан.
Do'stlaringiz bilan baham: |