10.11. Юкни манзилга етказиш муддати
Юкни йўлда ташиб, манзилга етказиш муддати қуйидаги меъёрлардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади:
катта тезликдаги юклар учун:
1.1. жўнатиш муддати, ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, 1 сутка
1.2. ташишда қатнашувчи ҳар бир темир йўл миқёсида ҳар бир бошланган 200 тариф километр учун юкни майда жўнатма сифатида ташиш муддати, ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, 1 сутка
1.3. ташишда қатнашувчи ҳар бир темир йўл миқёсида ҳар бир бошланган 320 тариф километр учун юкни вагонли жўнатма ёки йирик тоннажли контейнерли жўнатма сифатида ташиш муддати, ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, 1 сутка
1.4. ташишда қатнашувчи ҳар бир темир йўл миқёсида ҳар бир бошланган 420 тариф километр учун юкни йўловчи поездлар билан ташилувчи вагонли жўнатма ёки йирик тоннажли контейнерли жўнатма сифатида ташиш муддати, ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, 1 сутка
кичик тезликдаги юклар учун:
жўнатиш муддати, ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, 1 сутка;
ташишда қатнашувчи ҳар бир темир йўл миқёсида ҳар бир бошланган 150 тариф километр учун юкни майда жўнатма сифатида ташиш муддати, ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, 1 сутка;
2.3. ташишда қатнашувчи ҳар бир темир йўл миқёсида ҳар бир бошланган 200 тариф километр учун юкни вагонли жўнатма ёки йирик тоннажли контейнерли жўнатма сифатида ташиш муддати, ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, 1 сутка
Юкни манзилга етказиб бериш муддати юк ва накладной ташишга қабул қилинган кун соат 0.00 дан бошланади. Юк ташишдан аввал сақлаш шарти билан қабул қилинганда шу юкни ортиш белгиланган куни соат 0.00дан бошланади. Накладнойда ортиш куни ҳақида белги қўйилиши шарт.
Ташиш муддати жўнатиш бекати билан манзил бекат орасида юк ҳақиқатан босиб ўтган масофага кўра ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолатларда ташиш муддати 2 кунга узайтирилади:
юк бир колея кенглигидаги вагондан бошқасига қайта юкланганда;
вагонлар бир колея кенглигидаги ғилдирак жуфтлигидан бошқасига қўйилганда;
вагонлар паромда ташилганда.
Ногабарит юклар ташилганда уларни етказиб бериш муддати юкнинг узунлигига кўра 100%га ошади.
Қуйидаги ҳолатларда ташиш вақти ортади:
божхона ва бошқа қоидаларни бажаришга туриб қолинганда;
темир йўлга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вақтинча ташишни бошлаш ёки давом эттиришга ҳалақит берувчи омиллар юзага келганда;
ташиш шартномаси ўзгартирилганлиги сабабли туриб қолишлар юзага келганда;
юкнинг накладнойга тааллуқлилиги ва алоҳида шароитда ташилаётган юкларнинг ташиш хавфсизлигига амал қилинганлигини текшириш жараёнида хатоликлар топилиши натижасида туриб қолинганда;
бекатларда вагонда ташилаётган жониворларни суғориш ёки ветеринар назоратдан ўтказиш учун туриб қолинганда;
ортиқча массани вагондан тушириш, юк тараси ёки қадоғини тузатиш, шунингдек, жўнатувчи айби билан қайта юклаш ёки ортишни камчиликларини тузатишга вақт сарф бўлганда;
жўнатувчи ёки қабул қилувчи айби билан бошқа хил туриб қолишлар юзага келганда.
Темир йўлга юкни етказиб бериш муддати узайтириш ҳуқуқини берувчи юкнинг туриб қолиш сабаблари ва бу туриб қолишларнинг давомийлиги ҳақида темир йўл накладнойнинг «етказиб бериш муддатини узайтириш» графасида белги қўяди.
Манзил темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида юк манзилга етказиш муддатидан аввал накладнойда манзили кўрсатилган қабул қилувчига топширилса, юкни манзилга етказиб бериш муддати бажарилган ҳисобланади.
Юк чегара бекатларда қайта юкланиб, юкнинг бир қисми қўшимча йўл ведомости билан расийлаштирилганда, юкни етказиб бериш муддати асосий накладной бўйича келган юк кунидан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |