10.9. Кузатиш ҳужжатлари
Жўнатувчи йўл давомида юкни божхона ва бошқа назоратлардан ўтказиш учун накладнойга барча кузатиш ҳужжатлари, шунингдек, сертификатни илова қилиши зарур. Бу ҳужжатлар фақат накладнойда кўрсатилган юкларгагина алоқадор бўлиши зарур.
Накладнойга илова қилинаётган барча ҳужжатлар накладнойнинг «Жўнатувчи томонидан илова қилинган ҳужжатлар» графасида келитирилиши ва йўл давомида ажраб кетмайдиган қилиб накладнойга қадаб қўйилиши зарур.
Жўнатувчи юкни чет эга ташиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни накладнойга илова қилмаган бўлса, у накладнойнинг «Жўнатувчининг алоҳида мулохазалари» графасида божхонага жўнатилган ҳужжатнинг тартиб рақами ва берилиши муддатини кўрсатиши зарур.
Жўнатувчи накладнойга сертификатни илова қилмаса накладнойнинг «Жўнатувчи илова қилган ҳужжатлар» графасида бундай ҳужжатни илова қилиш зарурати йўқлигини билдиради.
Жўнатувчи бу қоидаларни бажармаган тақдирда жўнатувчи бекат юкни ташишга олишдан бош тортиши мумкин.
Темир йўл жўнатувчи томонидан накладнойга илова қилинган ҳужжатларнинг сони ва тўғрпилигини текшириши шарт эмас.
Кузатиш ҳужжатларининг нотўғрилиги, йўқлиги ёки чалалиги натижачида келиб чиққан оқибатларга темир йўл олдида жавобгар ҳисобланади.
Жўнатувчи накладнойнинг «Жўнатувчи томонидан илова қилинган ҳужжатлар» графасида кўрсатган ҳужжатларни нотўэри ёки чала расмийлаштириши, зарур илова ҳужжатларни тақдим этмаслиги натижасида юк ташиш ёки бериш тўхтатилиб турса, вагон туриб қолганлиги учун жарима ва юкни сақлаш тўлови ундирилади. Кўрсатилган тўхтатиб туриш жўнатиш ёки манзил темир йўлда содир бўлса, туриб қолиш жаримаси шу темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида амалгаа оширилади. Тўхтатиб туриш транзит темир йўлда бўлса, берилган ҳалқаро транзит тарифда ташиш учун қўлланиладиган тўловлар асосида туриб қолиш жаримаси ҳисобланади; транзит тарифда бундай ҳолатлар учун вагоннинг туриб қолиши учун жарима ва юкни сақлаш тўловлари назарда тутилмаган бўлса, жарима транзит темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида ҳисобланади.
Юкни сақлаш тўлови, вагон туриб қолиши учун жарима тўловлари накладнойга киритилади. Бу берилган транзит темир йўлда юк ташиш тўловини ким тўлаганига кўра жўнатувчи ёки қабул қилувчидан ундирилади.
Жўнатувчининг эхтиёрига кўра манзил бекатдан жўнатиш бекатига қабул қилувчи томонидан темир йўлнинг хусусий мулки бўлмаган ташиш мосламалари (брезен, нон шитлари, мол ташиш учун эшик панжаралари, метал арқонлар, мева ташиш учун эшик панжаралари ва ҳ.к.) ёки бўш тара (матоли қоплар, металл бочкалар, бидонлар ва ҳ.к.)нинг қайтарилиши ҳақида накладнойнинг «Темир йўл учун зарур бўлмаган маълумотлар» графасида ташиш мосламалари ёки тара қайтарилиши зарурли кўрсатилади. Бундай ҳолатларда божхона ходимлари орқага ташиш ҳақида маълумот расмийлаштирадилар. Маълумотнома қабул қилувчига берилиши учун накладнойга қўшилади ва қабкл қилувчига юк манзил бекатга келган кундан 3 ой давомида ташиш мосламаси ёки бўш тарани манзил бекатга қайтариш ҳуқуқини беради.
Ташиш мосламаси ёки бўш тарани қайтариш юк келган чегара бекатлар орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |