ХАЮБ Битимида иштирок этувчи темир йўллар ХАЮБ ҳужжати сифатида ҳалқаро темир йўл юк алоқаси ҳақидаги Битимга Хизмат йўриқномаси (ХАЮБга ХЙ) қабул қилинди.
ХАЮБга Хизмат йўриқномаси фақат темир йўлларга тааллуқли бўлиб, жўнатувчи ёки қабул қилувчи ва темир йўл орасидаги хуқуқий меъёрларга алоқаси йўқ.
ХАЮБ Битими бўлмаганда тарифда ва Битимга Хизмат йўриқномасида қўлланиладиган низомларда тегишли мамлакатнинг ички қонун ва қоидалари назарда тутган қарорларга асосан йўл тутилади.
Битим ва Битимга Хизмат йўриқномаси, шунингдек, унга қўшимча ва ўзгаришлар ХАЮБ Битими иштирокчилари–темир йўлларда амал қилувчи ички қоидалар асосида амалгаа оширилади. Нашр этилган Битим ва Битимга Хизмат йўриқномаси, шунингдек, унга ўзгариш ва тўлдиришлар кучга кириш кунидан кўрсатилиши керак. Ўзгариш ва тўлдиришлар кучга киришидан 15 кун аввал чоп этилиши керак.
Битим ва Битимга Хизмат йўриқномаси амалгаа киритилгандан кейин 5 йил мобайнида ўзгартириши мумкин. Хавфли юкларни ташиш Қоидалари амалгаа киритилган кундан 2 йилдан кам бўлмаган муддат ичида ўзгартирилиши мумкин.
Битим ва Битимга Хизмат йўриқномаси ХАЮБ Битими иштирокчилари–темир йўлларнинг темир йўллар ҳамкорлигини ташкил қилиш Қўмитаси (ТЙХТ) орқали ўзаро ёзма келишув ёки махсус хайъат Қўмитасида Қўмита қарори лойихаларини тасдиқлаш йўли билан ўзгартирилиши ёки тўлдиришлар киритилиши мумкин.
Битим ва Битимга Хизмат йўриқномасига ўзгари ёки тўлдиришлар киритиш ҳақидаги темир йўл таклифлари ТЙХТ Қўмитасига ва шу билан бир вақтда барча темир йўллар–ХАЮБ Битими иштирокчиларига махсус Қўмита мажлисидан 3 ой аввал тақдим этилиши лозим.
Хайъатга кўриб чиқиш учун тақдим этилаётган таклифлар Ҳайъат чақириғидан 2 ой аввал ХАЮБ Битими иштирокчилари бўлган темир йўлларга тарқатилади.
Ўзгариш ва тўлдиришларнинг кучга кириш муддати ТЙХТ Қўмитаси томонидан белгиланади.
Битим ва Битимга Хизмат йўриқномасига ўзгариш киритишни талаб қиладиган муҳим масалалар қуйидаги шартлар бажарилган ҳоллардагина киритилиши мумкин:
ўзгаришни ХАЮБ Битими иштирокчилари бўлган темир йўлларнинг 13 фоизи талаб қилса;
махсус Хайъат томонидан ишлаб чиқилган ўзгаришлар кейинчалик маълумот учун Вазирлар Йиғилиши сессиясига тақдим этилиши шарти билан ТЙХТ Қўмитаси томононидан тасдиқланади.
Қабул қилинган ўзгаришлар ХАЮБ Битими иштирокчилари бўлган темир йўлларга муҳокама учун юборилгандан сўнг 2 ой муддат давомида улардан рад жавоби олинмаган тақдирда кейинги йилнинг 1 январидан кучга киради.
Битим ва Битимга Хизмат йўриқномасига ўзгариш ва тўлдириш киритилгани ҳақидаги хабар ТЙХТ Қўмитаси томонидан шундай ҳисоб билан юборилиши керакки, ўзгариш ёки тўлдириш кучга кирадиган кундан камида 45 сутка аввал ХАЮБ Битими иштирокчилари бўлган темир йўллар ихтиёрига бориб етиши лозим.
Битим ва Битимга Хизмат йўриқномани қўллашдан келиб чиқадиган барча масалаларни ҳал қилиш, шунингдек, унга ўзгариш ва тўлдиришлар киритиш учун махсус ТЙХТ Хайъатининг махсус мажлиси чақиртирилади. Хайъат мажлисини ўтказиш вақти, жойи ва давомийлиги ТЙХТ Қўмитаси томонидан ҳал қилинади.
Хайъат мажлисига масалаларни тайёрлаш ва уларнинг қарорларини амалда қўллаш учун киритиш назорати билан ТЙХТ Қўмитаси Регламенти шуғулланади.
ХАЮБ Битими ва Битимга Хизмат йўриқномасининг бажарилишини назорат қилиш ва ишларини олиб бориш темир йўллар хамкорлиги ташкилоти ҳақидаги Низом, Вазирлар Кегаши сессияси Қоидалари ва ТЙХТ Қўмитаси Регламенти асосида ўз фаолиятини амалгаа оширадиган ТЙХТ Қўмитасига юклатилади.
Янги темир йўлларни ХАЮБ Битими иштирокчилари қаторига киритиш, шунингдек, унда иштирок этишдан воз кечиши масалалари ТЙХТ ҳақидаги Низом ва ТЙХТ Қўмитаси Регламентида келтирилган қоидалар асосида амалгаа оширилади.
ХАЮБ Битими хитой ва рус тилларида тузилган. Матнлар ҳар иккала тилда бир хил хуқуқий кучга эга. Айрим ҳолатларда матнлар талқини рус тилидаги матн асосида ўтказилади.