10.2. Айрим юкларни ташиш бўйича қўшимча қоидалар
Хавфли юкларни ташишда хавфли юкларни ташиш қоидасига амал қилинади.
Юкни вагон кузатувчиси назоратида ташишда жўнатувчи ёки қабул қилувчининг вагон кузатувчиси назоратида юк ташиш Қоидасига амал қилади.
Тез айнийдиган юклар ташишда тез айнийдиган юкларни ташиш Қоидасига амал қилади.
Контейнерда юк ташишда контейнер ташиш Қоидаси амал қилади.
Тагликда юк ташишда тагликда юк ташиш Қоидаси амал қилади.
Йўлга тегишли бўлмаган ёки у томонидан арендага топширилган бўш ёки ортилган вагонларда ташишда темир йўлга тегишли бўлмаган вагонларда юк ташиш Қоидаси амал қилади.
Транспорт пакетда юк ташишда транспорт пакетда юк ташиш Қоидаси қўлланилади.
ХАЮБ Битимида қатнашувчи икки ёки бир нечта темир йўллар накладной ўрнини босувчи, юк ҳақидаги маълумотни электрон қайта ишлаш ҳужжатларини қўллаган ҳолда юк ташишни келишиши мумкин. Бундай ташишлар учун махсус Низом ишлаб чиқилиши мумкин.
10.3. Тижорат далолатномаси
Агар юкни ташиш ёки бериш вақтида юк ҳолати, массаси, жойлар сони, шунингдек, накаладнойнинг мавжудлиги текширилса ва бунда қуйидаги ҳолатлар аниқланса темир йўл тижорат далолатномаси тузиши керак:
юк қисман ёки бутунлай йўқолса, массаси кам чиқса, шикастланса, зарар етказилса ёки бошқа сабабларга кўра юк сифати пасайса;
накладнойда кўрсатилган юк номи, массаси, юк жойлари сони, белгилари (маркалари) ва юк жойлари тартиб рақами, юк олувчи ва манзил бекат номи аслдаги билан фарқ қилса;
берилган юк бўйича накладной, накладнойнинг алоҳида варақлари ёки накаладной бўйича юк йўқ бўлса;
накаладнойда кўрсатилган жўнатма ташиш мосламаларида камомадли ёки йўқ бўлса.
Бир ёки бир нечта шундай камчиликларни аниқлаган бекат ХЮАБ ўрнатган шаклда тижорат далолатномаси тузади. Лекин тижорат далолатномаси юқорида кўрсатилган камчиликлар юк ташишга қабул қилинган моментдан қабул қилувчига топширишгача бўлган вақтда аниқлансагина тузилади.
Накладнойнинг «Тижорат далолатномаси» графасида тижорат далолатномаси тузилгани ҳақида белги қўйилиши керак.
Агар юк олувчи юкни қабул қилиб олиши даврида юқорида кўрсатилган носозлик ёки камчиликлар бўлиб, бу носозлик бўйича темир йўл тижорат далолатномаси тузилмаган бўлса, юк олувчи дарҳол тижорат далолатномаси тузиш ҳақида манзил бекатга мурожаат қилиши керак.
Манзил бекат қуйидаги ҳолатларда тижорат далолатномаси тузишдан бош тортиши мумкин:
кўрсатилган носозлик юкни ташишга қабул қилиш моментидан юкни қабул қилувчига топшириш вақтида рўй бермаган бўлса;
юк массаси камайиши меъёрдан кам бўлмаса.
Манзил темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар юк олувчи юкни қабул қилиб олгандан кейин тижорат далолатномаси тузишга рухсат берса, юк олувчи бирламчи кўз югуртириш билан аниқлаб бўлмайдиган юқорида кўрсатилган камчиликларни юк қабул қилиб олинган кейин аниқласа, манзил бекатга тижорат далолатномаси тузиш ҳақида талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай мурожаат юк олувчи юкни олгандан кейин 3 кун муддат ичида қабул қилинади. Юкни қабул қилувчи тижорат далолатномаси тузилгунга қадар юкнинг бутунлиги ҳолатини ўзгартирмаслиги керак (юкнинг носозлиги кўпайишининг олдини олиш учун юк бутунлигини бузиш талаб қилинадиган ҳоллар бундан истисно). Юк қабул қилувчи томонидан вагон, контейнер, автомобил, трактор, ўзи юрар машиналардан қабул қилиб олингандан кейин ечилган пломбалар манзил бекатга қайтарилади.
Манзил бекат қуйидаги ҳолатларда тижорат далолатномаси тузишдан бош тортиши мумкин:
манзил темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар юк берилгандан кейин тижорат далолатномаси тузиш имконини бермаганда;
юк носозлиги аниқланган заҳоти ёки юк олингандан кейин 3 кун муддатда юк олувчи бу ҳақда манзил бекатга мурожаат қилмаса;
юк носозлигининг кучайиши олдини олиш учун зарур бўлмаган ҳолда юк олувчи томонидан юк ҳолати ўзгартирилса;
юк носозлиги юк ташишга қабул қилинган вақтдан юк олувчига беришга бўлган вақтида юз бермаган бўлса;
юк массаси меъёрдан ортиқ камаймаганда;
юк олувчи вагон, контейнер, автомобил, трактор, ўзи юрар машиналардан ечилган пломбаларни манзил бекатга қайтариб бермаса.
Агар манзил бекат юк олувчининг тижорат далолатномаси тузиш ҳақидаги марожаатини текширишда унинг асоссизлигини аниқласа, манзил бекат юк олувчидан манзил темир йўлда амал қилувчи ички қоидаларга кўра жарима ва мурожаатни текшириш билан боғлиқ ҳаражатларнинг қопланишини талаб қилиши мумкин.
Ташиш йўлида ёки манзил бекатда юк массаси текширилганда, юк ўз хусусиятига кўра ташиш жараёнида вазнининг камайган ҳолларида бўлса, камайиш ўрнатилган меъёрдан кам бўлса тижорат далолатномаси тузилади.
Ташиш йўлида ёки манзил бекатда ташиш жараёнида ўз хусусиятига кўра камаймайдиган юкларнинг массаси накладнойда кўрсатилган массадан 0,2%дан кўп камайса тижорат далолатномаси тузилади. Текшириш натижасида юк массасининг ортиқчалиги аниқланган ҳолатларда ҳам тижорат далолатномаси юқоридаги усул билан аниқланади.
Тижорат далолатномаси бекатнинг белгиланган мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Тижорат далолатномаси манзил бекатда тузилса, юк олувчи ёки юк олувчи томонидан кафолатланган вакил имзо қўйиши мумкин.
Агар юк олувчи тижорат далолатномасидаги маълумотларга қўшилмаса, манзил темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар йўл қўйган ҳолда, юк олувчи тижорат далолатномасига ўз маълумотларини киритиши мумкин.
Йўқолишлар, юк массасининг камомади, шикастланиши, бошқа сабабларга кўра сифатининг пасайиши сабаблари ва ҳажмини белгилаш, шунингдек, етказилган зиён ҳажмини аниқлаш учун манзил мамлакатларнинг ички қоида ва қонунлари асосида экспертиза ўтказилиши мумкин.
Тижорат далолатномасининг бир нусҳаси манзил темир йўлда амал қилувчи ички қоидаларда назарда тутилган тартибда юк олувчига берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |