Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet104/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

9.13. Кимёвий юклар

Суюқ кимёвий маҳсулотларга кислоталар,техник спиртлар,газ ва бошқа кимёвий маҳсулотлар киради (углеводор, анилин,хлоритли қўрғошин ва бошқалар).


Кислоталарни фақат махсус цистерналарда ташилади. Оддий цистерналардан кислотарни ташиш тақиқланади. Олеум ва хлор кислотаси фақат ҳусусий цистерналарда ташилади. Бундай цистерналарнинг ички қатлами чидамли метал билан қопланган.Жўнатувчиларнинг ва қабул қилувчиларнинг махсус цистерналарда азотли,уксус ва фосфор кислоталари ташилади.Кислота ташувчи цистерналарда қозоннинг икки томонидан эни 500 ммли сариқ чизиқ тортилган,цистерна остида эса шу рангли бўёқ билан 1х1м. квадрат чизилган. Қандай кислота ташишга қараб цистернага қора рангда трафаретлар бостирилади.
«Хавфли»/олтингугурт кислотаси; «Хавфли»/меланж;
«Хавфли»/олеум; «Хавфли»/хлорли кислота.
Цистернадан кислота оқаётганлиги аниқланса,цистернани тезлик билан поезд таркибидан чиқарилади (узилади ) ва ихота қилинган йўлга ўтказилади. Оқиш хақида станция бошлиқи телеграф ёки телефон орқали қабул қилувчи,ёки яқинроқда жойлашган кислотани бўшата оладиган ташкилотга хабар беради,улар 24 соат мобайнида юкни бошқа цистернага кўчиришлари шарт (мажбур).
Сариқ фосфор- ўта хавфли,ёнғинга хавфли кристлл модда, оғирлиги 1.83, сувда эримайди, очиқ хавода ўз-ўзидан ёниши мумкин. Ёниб кетишини олдини олиш учун, уни сув остида сақлайдилар.


10 боб. Юкларни тўғри ва аралаш усулда ташиш тартиби


10.1. Юкларни жўнатиш асослари

Кириб келган янги асрнинг асосий вазифаси-тижорат тизимлари ва давлатлар ҳамкорлиги назарда тутилган Евроосиё транспорт алоқалари комплексининг баланслашган ва бутун комплексини тузишдан иборат.


Жаҳонда кучли транспорт ва транспорт-экспедиторлик компаниялари ҳамда юз минг ўрта ва майда экспедиторлик фирмалари ва транспорт корхоналарининг кооперация фаолияти шаклидаги ягона транспорт мажмуаси юзага келди.
Транспорт–экспедицион фаолиятнинг (ТЭФ) жаҳон қонунчилиги шартли равишда ҳалқаро ва миллийга бўлиш мумкин. Турли мамлакатларда транспорт экспедицияси ривожланиши даражасига боғлиқ ҳолда миллий қонунчилик оз ёки кўп миқдорда ҳалқаро қонунчилик билан уйғунлашади.
Турли транспорт воситаларида транспорт-экспедицион фаолиятни регламентловчи асосий ҳалқаро шартнома ва конвенциялар:
тариф ва савдо бўйича асосий битим (ТСАБ). У ҳалқаро савдони ҳуқуқий тартибга солувчи умумий масалаларни бошқаради. ТСАБ таркибига юздан ортиқ давлатлар киради;
чегара кесиб ўтиш, транспорт воситалари техник тавсифи тартибига бўлган ягона ҳалқаро талабларни бошқарувчи Ҳалқаро савдо ташкилотининг хизматлари Савдоси бўйича асосий битим .
1980 йил 77 давлатлар орасида ҳалқаро юкни аралаш ташиш конвенцияси тузилган. Бу меъёрий актнинг асосий мазмуни ҳуқуқий-меъёрий база тузишдан иборатки, у икки томонлама транспорт ҳужжати билан ҳалқаро алоқада юкнинг аралаш ташилишини тартибга солади. Конвеницияга кўра юкни етказиб беришга жавобгар деб эълон қилган ташувчи (экспедитор) «аралаш ташиш экспедитори» бўлади;
хавфли юк ташиш талабларини белгиловчи хавфли юкни ҳалқаро ташиш ҳақидаги Европа битими (ХЮХТБ);
ҳалқаро юк ташиш ҳақидаги божхона конвенцияси;
темир йўлда ҳалқаро юк ташиш шартномаси ҳақидаги конвенция (ТЮТК);
чегараларда юк назоратини ўтказиш шартлари келишуви ҳақида ҳалқаро конвенция;
хусусий юк ташиш воситаларини вақтинча олиб кириш ҳақида божхона конвенцияси;
контейнерларга доир божхона конвенцияси;
тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини ҳалқаро ташиш ва уларни ташишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари ҳақида битим (ТБМТ).
ТЭФга доир миллий қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда эътиборга олинувчи мажбурий ёки тавсифий ҳарактерга эга меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқадиган ва транспорт экспедицияси фаолияти масалалари билан шуғулланадиган қатор ҳалқаро ташкилотлар мавжуд.
Экспедиция уюшмасининг ҳалқаро федерацияси (ФИАТА) ТЭФни бошқариш бўйича маслаҳатлар асосида ишлаб чиқилади. У транспорт–экспедицион хизмат ҳақидаги қонунчилик бўлмаган ёки энди ишлаб чиқилаётган, шунингдек, жиддий қайта ишлашлар талаб қилинадиган мамлакатлардаги ўз аъзоларига транспорт–экспедицион хизмат (ТЭХ) қоидалари модемини йўллайди. Бу ташкилот транспорт-экспедицион ҳужжатлар шаклини, уларни расмийлаштириш ва ТЭФни амалга оширишдаги ҳаракатларни ишлаб чиқади.
Қўмита ички транспорт бўйича БМТнинг Европа иқтисодий хайъати БМТ номидан тузилган транспорт соҳасидаги 50дан ортиқ баённома, конвенция ва битимлар ишлаб чиқиш миқёсида катта иш олиб бормоқда.
«Эффект» ҳалқаро ахборот тизими қоғозсиз технологиядан фойдаланишда транспорт-экспедицион ҳужжатларни тўлдириш технологияси ва шаклига бўлган талабларни бир меъёрга келтиради.
ТЭФни давлат миқёсида қўллаш икки асосий мақсадни назарда тутади:
мамлакат иқтисодини ривожланитириш ва турғун фаолиятини таъминлаш мақсадида миллий транспорт-экспедицион фаолиятнинг ривожланишини йўлга қўйиш;
юридик ва жисмоний шахсларга сифатли транспорт-экспедицион хизмат кўрсатишни таъминлаш.
Чет элда транспорт-экспедицион фаолиятни бошқаришнинг асосий механизмлари:
экспедитор ёки ташувчиларнинг ТЭФда иштирок этишларини таъминловчи лицензиялаш;
тақдим этилаётган транспорт-экспедицион хизматлар сифатини оширишни таъминловчи сертификация;
ТЭФ ривожланишининг усул ва йўналишларини иқтисодий бошқарувчи ТЭФ доирасидаги солиқ сиёсати;
ТЭФнинг барча иштирокчилари, айниқса, фуқаролар (истеъмолчилар)ни ҳуқуқий ҳимоялаш;
ТЭФни барча нуқтаи назарда стандартлаш;
суғурта соҳасида сиёсат.
Мижоз ва экспедитор орасидаги ўзаро муносабатнинг юридик асоси деб транспорт экспедицияси шартномаси тан олинади. Шартноманинг икки томони–мижоз ва экспедиторнинг тенглиги ва юқори даражада масъулиятлилиги шартноманинг асосий принципи ҳисобланади. Амалиётда шартнома тузиш мижоз ва экспедитор орасидаги телеграф, телетайп, телефон, электрон ва ҳ.к. алоқалардан фойдаланган ҳолда ҳужжат алмашишгача бўлган шаклда бўлиши мумкин.
ТЭФ иштирокчиларининг ўзаро ҳуқуқ ва жавобгарликларини аниқ белгилаш транспорт-экспедицион фаолиятнинг умумий қоидалари ва транспорт-экспедицион ҳужжатларнинг аниқ шаклларида акс этади.
Умумжаҳон транспорт-экспедицион фаолиятни унификациялаш жараёни миллий қоидаларни ўз ичига олувчи, лекин ҳалқаро қонунчилик билан келишилган ягона асосий ҳужжатлар ташкил қилишга олиб келади. Бу ишни асосан ФИАТА олиб боради.
Ривожланган мамлакатлар миллий экспедитор ва ташувчиларга нисбатан протекцион чоралар кўришга катта аҳамият бермоқда. Бу билан улар ички транспорт-экспедицион хизмат бозорида чет эл фирмаларига нисбатан яхшироқ иш шароитлари яратмоқдалар. Бунга лицензиялаш ва солиқ сиёсати ёрдами билан эришилади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish