Бу ҳолда юк олувчи ХАЮБ Битими асосида ташиш шартномасига манзил мамлакатнинг кириш чегара бекатида ва фақатгина юк бу бекатга ҳали жўнатилмаган бўлса, ўзгариш киритиши мумкин.
Агар юк манзил мамлакатнинг кириш чегара бекатидан ўтиб кетган бўлса, юк олувчи ташиш шартномасига манзил темир йўлда амал қилувчи ички қоидаларга кўра ўзгаришлар киритиши мумкин.
Ташиш шартномасига юкни қисмларга бўлиб ташишга олиб келадиган ўзгартиришлар киритиши мақсадга мувофиқ эмас.
Ташиш шартномасини ўзгартириш жўнатувчи ёки қабул қилувчи томонидан ўрнатилган шаклда ёзма ариза асосида амалгаа оширилади. Манзил темир йўл шу темир йўлда амал қилувчи ички қоидаларга кўра белгиланган юк олувчининг ташиш шартномасига ўзгаришлар киритиш ҳақидаги аризасини қўллаши мумкин.
Ташиш шартномасини ўзгартириш ҳақидаги ариза ҳар бир жўнатмага алоҳида қилиб тузилади ва жўнатувчи томонидан жўнатиш бекатига, қабул қилувчи томонидан–манзил мамлакатнинг кириш чегара бекатига юборилади. Ариза матни жўнатувчи томонидан накладной дубликатининг «Юк номи» графасида жойлаштирилиб, ариза билан бирга темир йўлга тақдим этилади.
Қабул қилувчининг ташиш шартномасини ўзгартириш ҳақидаги аризаси юк бир гуруҳ вагонларда ташиладиган бўлса ва шу юкларни ташиш шартларини ўзгартириш худди ўша бекатга ва худди ўша манзил ва қабул қилувчи номига бўлса, бир нечта жўнатмаларга берлиши мумкин.
Жўнатиш бекат и ташиш шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризасини олгани накладнойнинг дубликатига жўнатувчининг аризаси остига календар штемпел ва ариза қабул қилиб олган бекат ходими имзоси билан тасдиқлаб, накладнойнинг дубликатини жўнатувчига қайтаради.
Ташиш шартномасини ўзгартириш ҳақидаги олувчининг аризаси накладной дубликатисиз берилиши мумкин.
Ташиш шартномасини ўзгартириш ҳақидаги жўнатувчининг аризаси тушгани ҳақида жўнатувчи ёки чегара бекат, юк шу бекатдан ўтган бўлса, жўнатувчи ҳисобидан йўлдаги бекатлар ва манзил бекатга телеграмма билан хабар бериши лозим. Телеграммага кўра юк ушлаб қолинган бекатга ташиш шартномасининг ўзгарганлиги ҳақидаги аризанинг асл нусхаси телеграмма билан бирга бекатга жўнатилади. Лекин бу бекат жўнатувчининг ёзма аризасини кутмай телеграф маълумотга таянган ҳолда ташиш шартномасини ўзгартириши керак.
Жўнатувчининг аризаси телеграф орқали ўзгартириб юборилса, темир йўл жавобгар ҳисобланмайди.
Жўнатувчининг ташиш шартномасини ўзгартириш ҳуқуқи юк олувчи накладнойни олган ёки юк манзил темир йўлнинг чегара бекатга етиб келган вақтда тугайди.
Ташиш шартномаси бир марта жўнатувчи ва бир марта қабул қилувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Темир йўл қуйидаги ҳолларда ташиш шартномасига ўзгартириш киритишни рад этиши ёки ўзгартириш киритишни тўхтатиб қолиш ҳуқуқига эга:
манзил бекат ёки жўнатиш бекатининг ёзма аризаси ёки телеграф хабари олинган вақтда ташиш шартномасига ўзгариш киритишни темир йўл манзил бекат учун бажариб бўлсмаса;
темир йўл эксплуатациясига ҳалақит берса;
ташишда қатнашувчи темир йўлларнинг мамлакатларида ўрнатилган ички қоида ва қонунларга зид бўлса;
манзил бекат ўзгартирилганда юк нархи янги манзил бекатга ташиш ҳаражатларини қопламаса, ҳаражатлар қиймати дарҳол киритилган ёки кафолатланган ҳолатлар бундан истисно.
Юқорида кўрсатилган ҳолатларда темир йўл зудлик билан жўнатувчи ёки қабул қилувчига ташиш шартномасига ўзгартириш киритишдаги тўсиқлар ҳақида ҳабар бериши зарур.
Агар темир йўл бу тўсиқларни олдиндан сезмай, ташиш шартномасини ўзгартириган бўлса, ташиш шартномасига ким ўзгариш киритганига қараб, жўнатувчи ёки қабул қилувчи келиб чиққан оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади.
Ташиш шартномаси ўзгартирилганда ташиш тўловларини ҳисоблаш ва ундириб олиш қуйидаги ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда амалгаа оширилади:
агар юк юк ташиш йўлидаги бекатга топширилса, ташиш тўловлари фақат шу бекатгача юкни ташиш ҳаражатлари асосида тўланади. Агар юк манзил бекатга келса ва темир йўл уни шу бекатга қайтарса, юкни тўхтатиб қолган бекатгача ташиш ҳаражатларидан ташқари шу бекатдан янги манзил бекатгача ташиш ҳаражатлари алоҳида ҳисобланади;
юк бирламчи манзил бекатдан узоқроқ ёки бирламчи йўналишда бўлмаган бекатларга юборилса, ташиш ҳаражатлари бирламчи манзил бекат ёки юк тўхтатиб қолинган бекатгача алоҳида ва бу бекатдан янги манзил бекатгача алоҳида ҳисобланади;
агар юк жўнатиш бекатига қайтариб юбориладиган бўлса, ташиш ҳаражатлари жўнатувчидан юк қайтарилиши лозим бўлган бекатгача алоҳида ва шу бекатдан бирламчи жўнатиш бекатгача алоҳида ундирилади.
Ташиш шартномасни ўзгартирганлик учун қўшимча ҳақ белгиланади. Бу қўшимча ҳақ ташиш шартномасини ўзгартирган темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида ҳисобланади.
Агар ташиш шартномасини ўзгартириш натижасида темир йўл айбисиз юк ташиш ёки беришдан тўхтатиб қолинса, тўхтатиб қолиш вақтидаги юкни сақлаш, вагоннинг туриб қолиши каби қўшимча ҳақ, жарима ва бошқа ҳаражатлар вагонлар туриб қолган темир йўлларда амал қилувчи ички қоида ва тарифлар асосида ҳисобланади. Транзит темир йўлларда вагонларнинг туриб қолиши учун ундириладиган жарима бундан истисно. Ташиш шартномасини ўзгартириш натижасида транзит темир йўлларда вагонларнинг туриб қолганлиги учун жарима ушбу ҳалқаро ташиш учун қўлланиладиган транзит тариф бўйича ҳисобланади.
Қўшимча ҳақлар, вагонларнинг туриб қолганлиги учун жарималар ва бошқа ҳаражатлар махсус ҳужжатлар билан тасдиқланади ва транзит ташиш тўловини ким тўлашига қараб жўнатувчи ёки қабул қилувчидан ундириш ҳақида накладнойга ёзилади.