Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юк ташиш ва бериш жараёни талаблари



Download 3,14 Mb.
bet108/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

10.6. Юк ташиш ва бериш жараёни талаблари

Жўнатиш темир йўли ва бекатида юк ташишга тўсиқлар юзага келса, йўл йўналишини ўзгартириб манзил бекатга юкни олиб бориш ёки жўнатувчининг фармойиши сўраш зарурати темир йўл томонидан ҳал қилинади. Темир йўл йўналиши ўзгартирилгани учун йўл ҳақини ундириш ва юк етказиб беришга қўшимча муддат олиш ҳуқуқига эга.


Бошқа йўл йўналиши йўқлигида ёки бошқа сабабларга кўра ташиш имконияти бўлмаган ҳолларда, шунингдек, юк бериш борасида бекатда тўсиқлар пайдо бўлса, телеграф орқали жўнатувчига хабар бериб, унинг қарори ҳақида сўралади. Бу ҳолда бекат жўнатувчига ўзида мавжуд бўлган барча маълумотларни хабар қилади.
Вақтинча тўсиқлар юзага келган ҳолларда, бекат жўнатувчининг кўрсатмасини сўрамаслиги мумкин.
Жўнатувчи юкни ташиш ёки топшириш вақтида тўсиқлар пайдо бўлса, қандай йўл тутиш ҳақида накладнойнинг «Жўнатувчининг алоҳида билдиришлари» графасида кўрсатмалар беради. Агар темир йўл ихтиёрига кўра бу кўрсатмалар бажарилмаса, темир йўл жўнатувчидан янги кўрсатмалар талаб қилиши мумкин.
Жўнатиш бекати юк ташиш ёки жўнатиш тўсиқлари ҳақида телеграмма олганда ўрнатилган тартибда зудлик билан жўнатувчига хабарнома юборади. Жўнатувчи хабарноманинг орқасига юкка нисбатан қандай йўл тутиш ҳақида кўрсатма ёзиб, уни бекатга қайтаради.
Жўнатувчи хабарнома қайтаришда жўнатиш бекатига жўнатувчининг махсус кўрсатмаларини белгилаш учун накладнойнинг нусхасини (накладнойнинг учинчи вароғи) тақдим этади. Жўнатувчи накладной нусхасини тақдим этмаса, хабарноманинг орқа томонига ёзилган кўрсатма кучга эга бўлмайди ва жўнатиш бекати тўсиқ юзага келган бекатга жўнатувчининг кўрсатмаси йўқлиги ҳақида хабар беради. Бунда юкни ушлаб қолган йўл шу ерда амал қилувчи ички қоидалар асосида иш юритади.
Жўнатувчи бекатга келиб тушган маълумотнома йўл йўналиши ўзгартирилгани ёки юк олувчи юкни қабул қилишдан воз кечишига тааллуқли бўлган ҳолларда жўнатувчи накладной дубликатини тақдим этмай кўрсатма бериши мумкин.
Жўнатувчи бекат жўнатувчининг кўрсатмалар ҳақида тўсиқлар юзага келган бекатга хабар беради. Жўнатувчининг маълумотномаси бўйича ҳаражатлар шу йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида жўнатувчи йўл томонидан юк жўнатувчидан ундирилади.
Агар ташиш ёки юк беришдаги тўсиқлар юк олувчи ташиш шартномасини ўзгартиригандан кейин юзага келган бўлса, темир йўл бу ҳақда ташиш шартномасидаги ўзгариш ҳақида ариза берган юк олувчига хабар беради. Олувчига хабарнома бериш бўйича ҳаражатлар манзил йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида юк олувчидан ундирилади.
Агар юк жўнатувчидан ташиш ёки юк беришдаги тўсиқлар ҳақида маълумот олган вақтидан 8 сутка, тез бузиладиган юкларда 4 сутка мобайнида, тўсиқ юзага келган бекатдан маълумотнома олгандан кейин, ҳеч қандай кўрсатма келмаса ёки бажариб бўлмайдиган кўрсатмалар берилса, тўсиқ юзага келган темир йўлда амал қилувчи ички қоидаларга кўра иш тутилади.
Тез бузилувчи юк айнийдиган бўлса тўсиқ юзага келган темир йўл 4 сутка ўтишини пойламай темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида иш юритади.
Юк ташиш тўсиқлари жўнатувчидан кўрсатма келгунга қадар бартараф этилса, тўсиқ юзага келган бекат кўрсатмаларни пойламай юкни манзил бекатга юборади ва бу ҳақда жўнатувчига хабар беради.
Агар юк сотилган бўлса, сотишдан олинган қийматдан темир йўлда ташиш тўловлари, жарима ва ҳаражатлари чегирилади ва қолгани жўнатувчига топширилади. Агар юк сотилгандан олинган қиймат ҳисобланган тўловлардан кам бўлса, жўнатувчи фарқни қоплаши керак.
Жўнатувчи ёки қабул қилувчи айби билан юк ташиш ёки бериш вақтида тўсиқлар юзага келса, ташиш ёки беришда туриб қолиши натижасида юзага келган ҳаражатлар темир йўл тўланади. Агар юк ташиш ёки бериш тўсиқлари жўнатувчи ёки қабул қилувчи айби билан юзага келмаган бўлса, барча сарф-ҳаражатларни темир йўл қоплайди.
Агар бундай тўсиқлар жўнатиш темир йўли ёки манзил бекатда юзага келса, бундай ҳаражатлар бўйича тўловлар шу темир йўлда амал қилувчи ички қоида ва тарифлар асосида ҳисобланади.
Бундай тўсиқлар транзит темир йўлда юзага келган ҳолларда, ҳаражатлар берилган ҳалқаро ташишдан манфаатдор темир йўл томонидан қўлланиладиган транзит тарифлар бўйича ҳисобланади; тразнит тарифларда бундай ҳаражатлар назарда тутилмаган бўлса, тўловлар транзит темир йўлда амал қилувчи ички қоида ва тарифлар асосида тўланади.
Юқорида кўрсатилган ҳаражатлар бўйича барча тўловлар наклайднойга қўшилади ва транзит ташиш тўловларини амалгаа оширувчи жўнатувчи ёки қабул қилувчидан ундирилади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish