2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
МАВЗУ: B2B секторда электрон бизнес
Амалий машғулот мақсади: B2B секторда электрон бизнес тушинчасини тушиниб олиш, электрон бизнесда моделлар фарқини таҳлил қилиш. Мавзуни тўлиқ ўзлаштириб олгандан кейин мавзу бўйича “Балиқ скелети” график органайзери асосида мавзуни ишланмасини бажариш.
Керакли жиҳозлар.“Балиқ скелети” график органайзеридан фойдаланиш бўйича юриқнома, компютер, интернет тармоғи.
Ишни бажариш тартиби. Талабаларни кичик гуруҳга бўлиб, мавзу бўйича қизиқарли савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар ўтказилади ва “Балиқ скелети” график органайзери натижалари таҳлил қилиниб, баҳоланади.
I. Қисқача назарий маълумот
Бизнес-бизнес (B2B) модели компаниялар ўртасида товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида амалий ишларни ташкил қилишгайўналтирилган бўлимни ўзида акс еттиради. Электрон савдонинг бу бўлими корпоратив мижозлар ўртасида хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун ёрдамчи маҳсулотлар савдоси билан биргаликда савдодаги шерикларнинг зарурий интеграциясини таъминловчи маълумотларни йиғиш ва узатишнинг махсус тизимларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш билан ҳам шуғулланадилар.
Бизнес-бизнес кўринишидаги моделларда етказиб берувчиларнинг ҳисоб ва тўловлари буюртмалар учун тармоқни қўлловчи икки фирма (ёки компания) бизнес жараёни тўлиқ автоматлаштирилган ўзаро алоқалар схемасида амалга оширилади. Шлюзлар ёрдамида бизнес жараёнларининг Интернет тизими (ташқи муҳит) билан автоматик алоқаси таъминланади. Бизнес-бизнес моделининг ажралиб турувчи белгилари қуйидагилардан иборат:
1. Интернетнинг бизнес тизимидан автоматик равишда ажралиб чиқишини таъминловчи шлюзнинг мавжудлиги;
2. Бизнес жараёнида ва фирма (компания)нинг иш жараёнида кириш/чиқиш маълумотларининг тўғридан-тўғри интеграцияси;
3. Берилаётган маълумотларнинг ягона стандарти - EDI (Electronic
Data InterExchange) дан фойдаланиш;
4. Фирмалар электрон бизнес тизимидаги иштирокчиларнинг тенг ҳуқуқлилик характерга ега еканлиги (distribyutor –дилер, ишлаб чиқарувчи – етказиб берувчи каби иерархиянинг йўқлиги).
II.Мустақил иш вазифалари
1. Талабалар керакли маълумотларни, ўз тушунчаларини дафтарларига қайд етадилар.
2-Амалий машғулот бўйича яъни, мавзуни тўлиқ ўзлаштириб олгандан кейин мавзу бўйича “Балиқ скелети” график органайзери асосида мавзуни ишланмасини бажариш.
“Балиқ скелети” график органайзери
“Балиқ скелети” график органайзерида ишлаш бўйича намуна
Балиқ склетини чизиб оламиз.
Балиқ скелетини тайёр варианти
Тайёр бўлган органайзеримизнинг бош қисмига муаммоли мавзуни қўямиз.
Балиқнинг юқори қанотига муамоли вазият ёзилади.
Балиқнинг пастки қанотига муамоли вазият олиб келинган сабаб ёзилади.
Қанотларнинг охиригача тўлдирамиз.
Муаммоли вазиятни ва унга сабабларни аниқлаштириб, тўлдириб бўлганимиз кейин, умумий ечим балиқ думида ёзилади.
Назорат учун саволлар
Электрон бизнеснинг асосий моделларини таърифланг.
Э-бизнес тучунчасига таъриф беринг?
Эектрон бизнес тизими таркибига нималар киради?
Электрон тижоратнинг асосий принсипларига нималар киради?
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портал ҳақида маълумот беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |