Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


боб. Темир йўл ,юк жўнатувчи, юк қабул қилувчиларнинг масъулиялари



Download 3,14 Mb.
bet116/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

11 боб. Темир йўл ,юк жўнатувчи, юк қабул қилувчиларнинг масъулиялари


11.1 Жавобгарлик кўринишлари

ХАЮБ накладнойи бўйича юкни ташишга қабул қилган темир йўл манзил бекатда юкни топширишгача ёки Битимда иштирок этмайдиган бошқа мамлакат темир йўлларига жўнатиш учун расмийлаштиришгача бўлган масофада юк учун жавобгар ҳисобланади.


Навбатдаги ҳар бир темир йўл юкни накладной билан бирга ташишга қабул қилар экан, шу билан ташиш шартномасига аъзо ҳисобланади ва у бўйича юзага келган барча мажбуриятларни ўзига олади. Юк етказиб беришдаги кечикишлар, қисман ёки тўлиқ йўқотиш, массанинг камомади, юкни ташишга қабул қилган вақтдан уни манзил бекатда топширишгача, юкни темир йўл ташиш Битимларида иштирок этмайдиган мамлакатлар темир йўлларида ташиш давом эттирилса тўғри ҳалқаро темир йўл юк алоқаси ҳақидаги бошқа Битим накладнойи бўйича юк ташишни қайта расмийлаштиришгача бўлган вақтда юк сифатининг пасайиши ёки бузилиши натижасида юзага келган зарар учун темир йўл жавобгар ҳисобланади.
Темир йўл айби билан жўнатувчи ёки божхона идоралари томонидан накладнойда илова ҳужжатларнинг йўқолиши, шунингдек, ташиш шартномаларига ўзгариш киритиш ҳақидаги аризанинг унинг айби билан бажарилмаганлиги натижалари учун жавобгар ҳисобланади.
Темир йўл етказилган зиённи ҳар қандай шароитда ҳам йўқолган юк тўлиқ ҳажмидан ортмаган миқдорда тўлаши керак.
Ташишга қабул қилинган юк сифатининг пасайиши ёки бузилиши, қисман ёки бутунлай йўқолиши, массасининг камайиши, шикастланиши қуйидаги сабабларга кўра юзага келган бўлса темир йўл уни тўлашдан озод қилинади:

  1. темир йўлга боғлиқ бўлмаган шароитлар юзага келса ва темир йўл уларни бартараф эта олмаса;

  2. жўнатиш бекатида ташишга қабул қилинган юк сифатининг пастлиги натижасида ёки юкнинг физик ва табиий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда юкнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши, бузилиши, герметик шиша, полиэтелен ва бошқа тара турларининг синиши ва дарз кетиши, занглаши, ички айниши ва ҳ.к.лар

  3. жўнатувчи ёки қабул қилувчи айби, уларнинг ножўя талаблари натижасида келиб чиққан зарарни темир йўлга юклаб бўлмаса;

  4. ортиш ёки тушириш ишлари жўнатувчи ёки қабул қилувчи томонидан амалгаа оширилган бўлса, юзага келган сабаблар учун; жўнатувчи томонидан юк ортиш накладнойнинг «Ортилган» графасидаги ёзув асосида белгиланади; агар графада юк ким томонидан ортилиши кўрсатилмаган бўлса, юк ортиш жўнатувчи томонидан амага оширилган ҳисобланади;

  5. жўнатиш темир йўлларида амал қилувчи ички қоидалар асосида очиқ ҳаракатдаги таркибда юк ташиш оқибатида;

  6. жўнатувчи ёки қабул қилувчи ёхуд улар томондан белгиланган юк кузатувчилари ўз вазифаларини бажармасликлари натижасида;

  7. ташиш учун зарур бўлган юк тараси ёки қадоғининг йўқлиги натижасида йўлда ташиш жараёнида юк бутунлиги таъминланмаса;

  8. жўнатиш бекатида ташишга қабул қилинаётган юк темир йўл томонидан ташқи кўз югуртириш билан аниқланмаган юк тараси ёки қадоғининг камчилиги натижасида ташишда юк бутунлиги таъминланмаса;

  9. жўнатувчи ташишга қабул қилинмайдиган юкни нотўғри, ноаниқ ёки тушунарсиз қилиб ҳужжатда расмийлаштириб, ташишга топшириш натижасида;

  10. жўнатувчи ташишга алоҳида шартлар билан қабул қилинадиган юкларни нотўғри, ноаниқ ёки тушунарсиз қилиб ҳужжатда расмийлаштириш ёки ХАЮБ Битимда кўрсатилган қоидаларга риоя қилмаслик натижасида;

  11. юкнинг табиий хусусиятларига кўра юк массаси камайиши натижасида, агар бу камайиш белгиланган меъёрдан ортмаса;

  12. жўнатувчи берилган юкни ташиш учун мос келмайдиган вагон ёки контейнерда ташиш учун ортиши натижасида, бу вагон ёки контейнер ташишга мос келмаслигини вагон ёки контейнернинг ташқи кўринишини текшириш ёрдамида аниқлаши зарур; жўнатувчи томонидан юк ортиш факти накладнойнинг «Ортилди» графасидаги ёзув орқали аниқланади; агар ушбу графада юк ортувчи ҳақида маълумот бўлмаса, юк жўнатувчи томонидан ортилган ҳисобланади;

  13. жўнатувчи, қабул қилувчи ёки вакил шахс томонидан маъмурий ва божхона қоидаларининг бажарилмаслиги натижасида.

Темир йўл қуйидаги ҳолларда жавобгарликдан озод қилинади:

  1. агар юк қабул қилувчига жойлар сони тўлиқ бўлиб, соз тарага ортилган бўлишига қарамай юк массасининг камайишига олиб келадиган ташқи белгилар кўрсатилмаган ҳолда ташишга тақдим этилган донали юк массаси кам бўлса;

  2. агар юк қабул қилувчига жойлар сони тўлиқ бўлиб, соз тарага ортилгн бўлишига қарамай юк массасининг камайишига олиб келадиган ташқи белгиларсиз ҳолда тарасиз ёки боғловсиз ташилаётган донали юк массаси кам бўлса;

  3. агар жўнатувчига ташиш учун тақдим этилган вагон ёки контейнерда жўнатувчи ёки жўнатиш бекати пломбаси қўйилиб, юк жойлари миқдори ёки массасининг камомадига олиб келишга сабаб бўладиган ташқи белгиларсиз жўнатувчи томонидан вагон ёки контейнерга юк ортса ортилган юк массаси ёки жойлар сонида камомад бўлса;

  4. пломбаланган автомобил, трактор ва бошқа ўзи юрар машиналарнинг ечиладиган ва эхтиёт қисмларининг бутунлай ёки қисман йўқолса, агар бу автомобил, трактор, ўзи юрар машиналар қабул қилувчига соз пломбалар остида, ечиладиган ва эхтиёт қисмларининг қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келадиган юкка таъсир қилиш белгиларисиз топширилган бўлса.

Агар чегара ва божхона назорати, шунингдек санитария, фитопотологик ва бошқа текширишлар ўтказиш мақсадида вагонлар, контейнерлар, автомобиллар, тракторлар ва бошқа ўзи юрар машинлар очилиши ва унинг натижасида бошланғич пломбани алмаштириш ҳоллари ўрин тутган бўлса темир йўл ташишида иштирок этувчи органлар ёки божхона ходимларининг соз ва бутун пломбалари жўнатувчи ёки жўнатиш бекатининг пломбасига тенгланади. Агар йўл давомида юқорида келтирилган божхона, чегара ва бошқа турдаги текширишлар бир неча марта ўтказилган бўлса, назорат ва текширишда қўйилган барча божхона органлари ва чегара бекатлар пломбалари жўнатувчи ва жўнатиш бекат пломбасига тенгланади.
Вагон, контейнер, автомобил, трактор, ўзи юрар машиналарни очиш ва пломбасини алмаштириш чегара, божхона, санитария, фитопотологик ва бошқа турдаги текшириш ва назоратлар ўтказиш мақсадида вагон, контейнер, автомобил, трактор, ўзи юрар машиналарни очиш белгиланган шаклдаги очиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. У темир йўл томонидан тузилади ёки накладнойнинг «Темир йўл белгилари» графасида очилганлик ҳақидаги махсус белги қўйиш йўли билан белгиланади. Очиш далолатномаси назорат ўтказаётган шахслар ва темир йўл вакилининг имзолари билан тасдиқланади ва пломба алмаштирилган бекатнинг календар штемпели қўйилади. Накладнойдаги очиш ҳақидаги ёзув пломба алмаштирган бекат вакили имзоси ва шу бекатнинг календар штемпели қўйиш ва имзолари назорат ва текшириш ўтказиш хуқуқуни берувчи мансабдор шахслар имзоси билан тасдиқланади.
Очиш далолатномаси ёки накладнойдаги очилганлик ва пломбанинг алмаштирилганлиги ҳақидаги белги вагон, контейнер, автомобил, трактор, ўзи юрар машиналарнинг чегара, божхона назорати, шунингдек, бошқа текширувлар учун очилганлигини исботлайди, лекин юк ҳолати ва ташиш созлигини текширмайди.
Очиш далолатномасининг бир нусхаси накладнойга илова қилинган ҳолда юк ва накаладнойнинг 1 ва 5 варақлари бирга манзил бекатда юк олувчига топширилади.
ХАЮБ Битимига аъзо бўлмаган мамлакатлар темир йўлларидан ХАЮБ Битимига аъзо мамлакатлар темир йўлларига юк ташишдавагон ва контейнерлардаги пломбалар вагон ва контейнерларда чегара бекатга кириб келса уларнинг пломбалари жўнатувчи ёки жўнатиш бекатлари полмбаларига тенглаштирилади.
Қуйидаги ҳолатларда темир йўл юкни муддатига етказиб бериш масъулиятидан озод қилинади:

  1. қор босиши, сув босиши, кўчки ва бошқа табиий офатларда 15 кунгача муддатда–темир йўлнинг марказий органи қарори асосида;

  2. ҳаракат тўхташи ёки чекланишига олиб келадиган бошқа сабаблар бўлганда–мамлакат ҳукумати қарори асосида.

Жўнатувчи томонидан накладнойга киритилган юк массаси ва жойлари миқдори ҳақидаги ахборот қуйидаги ҳолатларда темир йўлга қарши исбот вазифасида қўланилиши мумкин:
1) агар юк массаси темир йўл томондан текширилса, юк массаси ҳақидаги ахборот накладнойнинг «Масса (кг)темир йўл томонидан аниқланди» графасига киритилади ва «Тортиш бекати штемпели, имзо» графасида тасдиқланса;
2) юк жойлари темир йўл томонидан текширилса, жойлар миқдори ҳақидаги ахборот накладнойнинг «Темир йўл белгилари» графасига киритилса ва бекат ходими имзоси ҳамда бекат штемпели билан тасдиқланса.
Юк қисман йўқолганда, массасида камомад бўлганда, шикастланганда, сифати пасайганда юк олувчи ёки жўнатувчи келтирилган зиён юк ташишга қабул қилингандандан то топширилгунча бўлган вақтда келтирилганини исботлай олиши ва тижорат далолатномаси юк берлигандан кейин тузилиши зарур.
Ўз табиатига кўра ташиш жараёнида массаси камайиши хусусиятига эга бўлган юкларга нисбатан қуйидаги кўрсатилган меъёрлардан ошмаган масса камомадига темир йўл жавобгар ҳисобланмайди:

  1. ташишга суюқ, хом ёки нам ҳолатда, шунингдек, қуйидаги юклар массаси 2%: марганец ва хром рудалари, мис купороси, магнезий ва бошқа қуйма химёвий маҳсулотлар; тузлар; янги узилган мевалар; янги сабзавотлар; тамаки; янги гўшт;

  2. қуйидаги юклар массаси 1,5%га: ўтин; ёғоч материаллари; минерал таркибли қурилиш материаллари; ёғлар; тузланган балиқ; ер ўғити материаллари;

  3. қуйидаги юклар массаси 1%га: минерал ёнилғи; нефт кокси; темир рудаси; дарахт пўстлоқлари; ювилмаган жун; совун; хмель; илдизлар; музлатилган гўшт; турли хил қуш гўштлари; турли дудланган гўштлар;

  4. ташишда массаси 0,5%га камаядиган бошқа барча қуруқ юклар.

Юқорида кўрсатилган юкларни қуйма, сочма ёки цистерналарда юкни тушириб, қайта юклашли ташишда ҳар бир қайта юклаш учун камайиш меъёри 0,3%га орттирилади.
Юк жўнатувчи ёки қабул қилувчи юкнинг табиий хусусиятларига боғлиқ бўлмаган ҳолда юк массаси камайганини исботлаб бера олса жавобгарликдаги чекланишлар қўлланилмайди.
Бир нечта юк жойлари битта накладной бўйича ташилган ҳолларда рухсат берилган камайиш меъёри ҳар бир юк жойи учун алоҳида ҳсобланади. Бунда юк ташишга қабул қилишда ҳар бир юк жойининг массаси накладнойда алоҳида кўрсатилиши зарур.
Юк тўлиқ ёки алоҳида юк жойлари йўқолган ҳолларда етказилган зарар ҳисоблаш чоғида йўқолган юк жойлари массаси учун тўлов ҳисобланмайди.
ХАЮБ Битимига кўра темир йўл жўнатувчи ёки қабул қилувчига юкнинг тўлиқ ёки қисман йўқолгани зарарини қоплаши зарур бўлса, бу зарар ҳажми даъвогар мамлакатида амал қилувчи мамлакатда ўрнатилган тартибда чет эт счети ёки шу счетдан кўчирмада келтирилган нархда ҳисобланади.
Агар тўла ёки қисман йўқолган юк нархини юқорида келтирилган йўл билан ҳисоблаш имкони бўлмаса, у давлат экспертизаси томонидан белгиланади.
Уй жиҳозларини жўнатишда жўнатувчи накладнойнинг «Жўнатувчининг алоҳида аризалари» графасида «Нархи эълон қилинмасдан» деб ёзган ҳолларда уй жиҳозлари тўлиқ ёки қисман йўқолганда темир йўл жўнатувчига йўқолган юкнинг ҳар бир килограмми учун 6 швейцария франки миқдорида зарар ҳақи тўлайди.
Назарда тутилган зарарларни тўлашдан ташқари, йўқолган юкнинг қийматини тўлаш суммасига киритилмаган ташиш, божхона ҳаражатлари ва бошқа ташиш тўловлари ҳам қайтарилади.
Юк қабул қилувчи ёки жўнатувчининг ташиш шартномасида назарда тутилмаган ҳаражат ва тўловларини темир йўл қайтармайди.
СМГС Битимига кўра юкнинг шикастланиши, бузилиши, сифатининг пасайиши учун зарар тўловларини темир йўл жўнатувчи ёки қабул қилувчига тўлаши зарур бўлса, темир йўл юк нархи камайишига мос миқдорда тўловларни амалгаа оширади.
Нархи эълон қилинган ҳолда темир йўлда юк ташиш вақтида юк сифати пасайса, бузилса ва шикастланса ҳамда бунинг оқибатида юк нархининг пасайиши юзага келса темир йўл юк нархи пасайиши фоизи нисбатига мос келувчи нархда тўловларни амалгаа оширади.
Тўлов ҳажми қуйидагидан ошмаслиги зарур:

  1. тўлиқ йўқолган юк учун тўлов суммасидан, агар юкнинг шкастланиши, бузилиши ёки сифатининг пасайиши сабабли барча юк қадр-қиммати йўқолса;

  2. юкнинг қадр-қиммати йўқолган қисми нархини суммасидан, агар юкнинг шикастланиши, бузилиши ёки сифатининг пасайиши сабабли юкнинг бир қисми қадрсизланса.

Жўнатувчи ва қабул қилувчиларнинг ташиш шартномасига боғлиқ бўлмаган ҳаражат ва зарарлари темир йўл томонидан тўланмайди.
Юкни етказиб бериш белгиланган муддатидан ўтиб кетган ҳолларда темир йўл юк қабул қилувчига муддат ўтиб кетишига йўлда қўйган темир йўл ташиш тўловидан ва муддатдан ўтиш давомийлигидан келиб чиққан ҳолда умумий етказиб бериш муддатининг муддатдан ўтиб кетишига(сутка) нисбат миқдорида жарима тўлайди, айнан:
-етказиб бериш умумий муддатининг ўндан бир ҳолларда ташиш тўловининг 6% миқдорида;
-етказиб бериш умумий муддатининг ўндан бирқисмидан кўп, лекин йигирмадан ошмаган ҳолларда ташиш тўловининг 12% миқдорида;
-етказиб бериш умумий муддатининг йигирмадан бир қисмидан кўп, лекин ўттиздан ошмаган ҳолларда ташиш тўловининг 18% миқдорида;
-етказиб бериш умумий муддатининг ўттиздан бир қисмидан кўп, лекин қирқдан ошмаган ҳолларда ташиш тўловининг 24% миқдорида;
-етказиб бериш умумий муддатининг қирқдан бир қисмидан ошган ҳолларда 30% миқдорида.
Юк бир темир йўлдан муддатидан кечикиб ўтиб, бошқа темир йўлга муддатидан аввал етиб келса, муддатдан кечикишни ҳисоблашда кўрсатилган муддатдан аввал келиш ҳисобга олинади.
Юкнинг тўлиқ йўқолиши зарарини тўлашда муддатдан кечикиш учун жарима талаб қилинмайди.
Юк қисман йўқолса, муддатдан кечикиб келиш жаримаси йўқолмай келган юк қисми учунгина тўланади.
Етказиб бериш муддатидан кечикиш натижасида юк шикастланса, бузилса, сифати пасайса тўлов суммаси жарима суммасига қўшилади.
Юк етказиб беришда муддатдан ўтиб кетиш жаримасининг миқдори бошқа тўловлар билан бирга ҳисоблаганда юк тўлиқ йўқолгандаги суммасидан ошмаслиги керак.
Юк етказиб бериш муддатидан ўтиш жаримаси жўнатиш бекатидан манзил бекатга юкни ташиш умумий муддатига амал қилинмаган ҳолларда ундирилади.
Юк бекатга келгани ҳақида билдиришнома олингандан кейин бир сутка давомида юк қабул қилувчи юкни қабул қилиб олмаса, унга юкнинг муддатидан ўтиб кетганлик жаримаси тўланмайди.
Алоҳида темир йўллар-ХАЮБ Битими иштирокчилари юқорида кўрсатилган низомлардан фарқ қилувчи юкни етказиб беришда муддатдан кечикишлар жарима тўловларини бир тартибга келтириш мақсадида ўзаро келишув битими тузадилар. Ҳар бир Битим фақат уни имзолаган темир йўлларда ташишга алоқадор бўлади.
Тўлов ва жарималар темир йўл тўловларини амалгаа оширадиган мамлакат валютасида тўланади.
Агар тўлов суммаси бир валютада бўлиб, тўлов эса бошқа мамлакат томонидан амалгаа оширилса, бу қиймат шу кундаги курс бўйича ҳисоблаб тўловни амалгаа ошираётган мамлакат валютасга ўзгартирилади.
Ташиш тўловларининг ортиқча ҳисобланган суммасини қайтариш даъвоси даъво аризаси берилган кундан 180 кун ўтгунча йиллик 4% ҳажмида ҳисоблаб тўланади.
Пул ҳисоблаш фоизи пул ўтказиш кунидан ёки суммани тўлаш кунидан қуйидига муддатлардан бошлаб белгиланади:

  1. ортиқча ҳисобланган ташиш тўловларини қайтариш даъвоси бўйича–бу ортиқча ҳисоблаш ни ундириш кунидан;

  2. ундириш даъвоси бўйича- даъво аризаси берилган кундан.




Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish