Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Накладнойга киритилган маълумот учун жавобгарлик



Download 3,14 Mb.
bet118/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

11.3. Накладнойга киритилган маълумот учун жавобгарлик

Накладнойга киритилган маълумот ва аризаларнинг тўғрилиги учун жўнатувчи жавобгар ҳисобланади. У накладнойда нотўғри, ноаниқ ва чала кўрсатилган, ёки накладнойнинг мос келмайдиган графасига киритилган маълумотлардан келиб чиқадиган оқибатлар учун жавобгар.


Темир йўл жўнатувчи томонидан накладнойга киртилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш ҳуқуқига эга.
Жўнатиш бекатида юкни ташишга қабул қилиш жараёнида накладнойни расмийлаштиришда камчиликлар аниқланса, жўнатувчи янги накладной расмийлаштиради.
Манзилга кетиш давомида юк фақат божхона ва бошқа қоидалар, шунингдек, поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда уюштириладиган текширувлардагина назоратдан ўтказилади.
Йўл давомида ёки манзил бекатда юк текшириш жараёнида жўнатувчи томонидан расмийлаштирилган накладнойдаги маълумотлар хақиқатга тўғри келмаслиги аниқланса, текширишни амалгаа оширган бекат тижорат далолатномасини тузиши ва бу ҳақда накладнойнинг «Тижорат далолатномаси» графасида махсус белги қўйиши керак бўлади.
Бунда текшириш ҳаражатлари накладнойни киритилиб, унинг миқдори текширув жўнатувчи темир йўл томонидан ўтказилган бўлса жўнатувчидан, текшириш манзил темир йўл томонидан ўтказилган бўлса қабул қилувчидан ундирилади. Агар текширув транзит темир йўлда амалгаа оширилган бўлса, барча ҳаражатлар транзит темир йўлда юк ташиш ҳаражатларини қайси томон тўлаганига қараб жўнатувчи ёки қабул қилувчидан ундирилади.
Накладнойда юк номи нотўғри кўрсатигани аниқланса, йўл давомидаги ташиш ҳаражатлари юкнинг ҳақиқий номланишига қараб қайтадан тариф бўйича ҳисобланади.
Накладнойда нотўғри, ноаниқ, чала кўрсатилган маълумотлар оқибатида қуйидаги ҳолатларга олиб келса жарима ундирилади:

  1. ташиш мумкин бўлмаган юклар ташишга қабул қилинса;

  2. ташишда махсус шароитларни талаб қиладиган юклар шу шароитларсиз ташишга қабул қилинса;

  3. жўнатувчи томонидан юк ортиш жараёнида вагоннинг максимал юк кўтариш меъеридан ортиқча қилиб юк ортиса.

1 ва 2 бандлар бўйича жарима қонунбузарлик аниқланган темир йўлда ташиш ҳаражатларининг 5 баробари ҳажмида ундирилади..
3 банд бўйича жарима меъердан ортиқча юклаш аниқланган темир йўлда ортиқча массали юк ташиш тўловининг 5 баробари миқдорида ундирилади. Жўнатиш темир йўлида амал қилувчи ички қоидалар асосида жўнатувчи накладнойнинг «Жўнатувчининг алоҳида маълумотлари» графасида ортилган вагон темир йўл томонидан тортилиши кўрсатилган бўлса, жарима ундирилмайди.
Вагон максимал кўтариш қобилиятидан ортиқча юкланса:

  1. жўнатиш темир йўлида аниқланган ортиқча юкланиш аниқланса, туширилиб, жўнатувчига қайтарилади;

  2. транзит ёки манзил темир йўлда аниқланган меъердан ортиқча ортилган юк аниқланса, темир йўл томонидан туширилиб, асосий юк билан бирга зарур миқдорда қўшимча ведомост илова қилинган ҳолда манзил темир йўлга жўнатилади;

  3. меъердан ортиқча юкни туҳириш, ортиш ҳаражатлари ва тўловлари алоҳида жўнатмадаги каби ундирилади ва асосий накладнойга ёзиб қўйилади.

Бу қоидалар жўнатувчи томонидан юкхатида юк массасини нотўғри кўрсатиш натижасида вагон ўқига ортиқча юкланиш содир бўлганда ҳам қўлланилади.


Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish