8 мавзу. Вагон ва вагон хўжалиги



Download 1,3 Mb.
bet1/4
Sana03.07.2022
Hajmi1,3 Mb.
#734212
  1   2   3   4
Bog'liq
8 такдимот (1)

8 мавзу.Вагон ва вагон хўжалиги Вагонларнинг аҳамияти, турлари, таснифи ва техник-иқтисодий тавсифи. Йўловчи ва юк вагонлари парки (жамламаси) ҳақида маълумотлар. Вагонларнинг турлари бўйича қўлланилиши ва тузилиши. Вагонларда тормозлаш тизимлари, уларнинг ишлаш тамойиллари ва қўлланилиши. Вагон хўжалиги. Вагонларни хавфсиз ҳаракат учун тайёрлаш, назорат ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш.

  • Вагон деб темир йўлларда ҳаракатланувчи таркибларнинг йўловчи ёки юк ташиш учун мўлжалланган бирлигига айтилади. Вагон французча ва инглизча “waggon” – ташиш сўзидан муомалага кириб келган. Ҳар хил вазифали вагонлар темир йўлларнинг вагонлар паркини ташкил этади. Вагонлар йўловчиларни ва юкларни оммавий равишда ташишга бўлган эҳтиёжларни қондиришга мўлжалланган бўлиб, тури ва тузилишининг хилма-хиллиги билан фарқланади ва тегишлича йўловчи вагонлари парки ва юк вагонлари паркини ташкил этади. Вагонларнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари: юк кўтариши, тараси (массаси), тара коэффициенти, кузовининг солиштирма ҳажми, ғилдирак ўқларининг сони, пол юзасининг солиштирма майдони, ғилдирак жуфтининг рельсга босими ва бир метр узунликдаги йўлга тушадиган оғирлик босими билан ифодаланади.
  • Вагонларнинг юк кўтариши ғилдирак ўқларининг сонига боғлиқ. Ўқларнинг сонига қараб тўрт, саккиз ва кўп ўқли вагонлар фарқланади.
  • Вагонларнинг кўп юк кўтариши ва уларнинг фойдали ҳажмидан тўла фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, поезднинг ҳаракатга бўлган солиштирма қаршилик кучини камайтиради ва локомотивларнинг электроэнергия ва ёқилғи сарфини камайтиради. Поезднинг ҳар бир метр йўл узунлигига тушадиган оғирлигининг кўпайиши ташиладиган юклар массасини ошириш имконини беради. Юк кўтариш учун ҳар бир вагон массасига тўғри келадиган металл сарфи тахминан 10-15 % камайиб иш унумдорлиги ортади.
  • Вагонларнинг чидамлилигини ва мустаҳкамлигини йўқотмаган ҳолда тарасини камайтириш вагон қуриш корхоналарининг асосий вазифасидир, чунки камайтирилган оғирлик ҳисобига кўпроқ юк ортиб темир йўл ишининг самарадорлигини оширишга эришилади.
  • Йўловчи вагонлар парки одамлар, багаж ва почта ташиш учун мўлжалланган бўлиб, ушбу вагонлар қаторига вагон-ресторан ҳамда махсус вазифали (хизмат, лаборатория, клуб ва шу кабилар) вагонлар киради.
  • Йўловчи вагонлар узоқ манзилларга, вилоятлараро ва шаҳаратроф масофаларга юриш учун мўлжалланган бўлади. Узоқ масофаларга қатнайдиган вагонлар юмшоқ ва қаттиқ турларга, ички тузилиши бўйича купели (хонада икки ва тўрт ўринли) ва купесиз турларга бўлинади.
  • Масофа узоқлигига қараб йўловчи вагонлари ўзининг тузилиши бўйича қуйидагича фарқланади: узоқ масофаларга қатнаш учун хизмат қиладиган купели ёки купесиз, қаттиқ ёки юмшоқ диван-ўриндиқлар билан жиҳозланган вагонлар; вилоятлараро қатнаш учун мўлжалланган, йўловчиларни маҳаллий йўналишларда, асосан кундузи, нисбатан қисқа масофаларга ташиш учун хизмат қиладиган вагонлар. Бу вагонлар ўтириш учун қулай ўриндиқлар билан жиҳозланади; шаҳаратроф йўналишларда қатнаш учун мўлжалланган, нисбатан қисқа вақт (бир неча соат) давомида йўловчиларни узоқ бўлмаган шаҳаратроф ёки шаҳарлараро масофаларда ташиш учун мўлжалланган, ўтириш учун қаттиқ ёки юмшоқ ўриндиқлар билан жиҳозланган вагонлар.
  •  

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish