Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар



Download 0,81 Mb.
bet1/18
Sana10.12.2022
Hajmi0,81 Mb.
#883367
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 мавзу Бетон учун боғловчи моддалар, тўлдирувчилар ва қўшимчалар




Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар
Газобетоннинг мустаҳкамлиги ва бошқа тавсифлари асосан қўлланиладиган материалларнинг тури ва сифатига боғлиқ бўлади. Газобетон учун ишлатиладиган материалларни тўғри танлаш яъни, газобетонга қўйиладиган талаб, материалларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш орқали амалга оширилади ва бу бетон технологиясида алоҳида ўрин тутади.
Қурилиш конструкциялари бетонини тайёрлаш учун анорганик боғловчи моддалардан кенг фойдалинади. Бу моддалар сув билан аралаштирилганда ички физик-кимёвий жараёнлар таъсирида юмшоқ хамир ҳолатидан аста- секин қотиб, мустаҳкамлиги ортиб боради ва тошдек қаттиқ материалга айланади. Анорганик боғловчи моддалар сувда (цементлар) ва ҳавода (оҳак, гипс ва ш. к.лар) қотадиган ҳилларга бўлинади.
Портландцементнинг таркиби ва асосий хоссалари. Хозирги кунда бетон ишлаб чиқаришда энг кўп қўлланиладиган боғловчи моддалардан бири бу портландцемент ва унинг махсус ҳилларидир (ГОСТ 10178-85).
Портландцемент гидравлик боғловчи модда бўлиб, сувли муҳит ва ҳавода жуда яхши қотади. Бу-кул ранг кўринишдаги клинкерни майин туйиш ва гипс қўшиш орқали олинади. Клинкер эса аниқ миқдорда олинган ва таркибида 75-78 % СаСО3 ва 22-25 % SiO2+Al2O3+Fe2O3 бўлган ҳом ашё аралашмасини бир текис пишгунга қадар куйдириб олинади.
Юқори сифатли цемент олиш учун унинг кимёвий таркиби ва хом ашё аралашмасининг таркиби барқорар бўлиши шарт. Цемент клинкерини туйиш даврида 10-20 % доналанган хумдон шлаки ёки фаол минерал қўшимчалар (кремнозем) қўшилади. Олинган таркибни 1200-1450 0С ҳароратда куйдириш натижасида клинкер минераллари ҳосил бўлади: ўзгарувчан таркибли кальций алюмоферритлар хСаО·уАl2O3·zFe2O3; уч кальцийли алюминат 3СаО·уАl2O3; икки кальцийли силикат (белит) 2СаО·SiO2 ва уч кальцийли силикат (алит) 3СаО·SiO2. Бу тўрт бирикма цемент клинкерининг асосий таркибий қисмидир, шулардан охирги икки кальций силикатлар клинкер ҳажмининг 70-80 % ни ташкил этади.
Цементнинг сифатига юқори мустаҳкамликдаги тез қотадиган гидравлик модда хусусиятига эга бўлган уч кальцийли силикатнинг юқори даражадаги миқдори асосий таъсир кўрсатади. Икки кальцийли силикат ўртача мустаҳкамликдаги секин қотадиган гидравлик боғловчи ҳисобланади. Уч кальцийли алюминат тезроқ қотади, лекин мустаҳкамлиги пастроқ бўлади. Цементнинг минерологик таркибини ўзгартириб, унинг сифатини бошқариш мумкин. Масалан, белит миқдори юқори бўлган цементлар (белитли) секин қотади, аммо вақт ўтиши билан мустаҳкамлиги ошиб боради ва бир неча йилдан сўнг юқори мустаҳкамликка эришиши мумкин.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish