Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар



Download 0,81 Mb.
bet2/18
Sana10.12.2022
Hajmi0,81 Mb.
#883367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 мавзу Бетон учун боғловчи моддалар, тўлдирувчилар ва қўшимчалар

Цементнинг мустаҳкамлиги. Ҳар қандай цементларнинг асосий хусусиятини тавсифловчи жиҳати унинг мустаҳкамлиги (маркаси) ҳисобланади ва у ГОСТ 310.4-81 талаблари бўйича аниқланади. Одатда, цементнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 30 дан 60 МПа гача ўзгаради.
Цементнинг ҳақиқий мустаҳкамлиги унинг фаоллиги билан тавсифланади. Масалан, синалган намуналарнинг мустаҳкамлиги 44 МПа бўлса, унинг (цементнинг) фаоллиги 44 МПа, маркаси эса 400 бўлади. Бетон таркибини лойиҳалашда цемент фаоллигидан келиб чиққан маъқул, чунки бу цемент миқдорини тежаш имконини беради. Цемент мустаҳкамлигининг 1 МПа га ортиши унинг сарфини 2-5 кг/м3 гача камайтиради ва бу кўрсаткич юқори мустаҳкамликдаги бетонларда янада яққол намоён бўлади.
Цемент ишлаб чиқариш саноати асосан 400 ва 500 маркали, алоҳида буюртмалар бўйича эса 600 маркали цементлар ишлаб чиқаради. Цементнинг мустаҳкамлигига бўлган талаблардан ташқари, яна бошқа талаблар яъни, меъёрий қуюқлиги, қотишининг бошланиши ва тугаши муддатларии ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Меъёрий қуюқлик деб ГОСТ 310.3-76 талаби бўйича, маълум қуюқликка эга бўлган цемент ҳамирини олиш учун цементга қўшиладиган зарурий сувнинг фоиз (%) миқдорига айтилади.
Портландцементнинг меъёрий қуюқлиги одатда 22-27 % ни, пуццоланли портландцементники эса 30 % ва ундан ортиқроқ бўлиш мумкин. Цементга юқори сувталабчанликка эга бўлган трепел, опока каби қўшимчаларни майда туйиб қўшилганда унинг меъёрий қуюқлиги сезиларли ортади.
Цементнинг меъёрий қуюқлиги маълум даражада цемент ҳамирининг реологик хусусиятларини белгилайди, шунингдек бетон қоришмасининг ҳаракатчанлигига сезиларли таъсир кўрсатади.
Цемент қотишининг бошланиш муддати- ГОСТ 310.3-76 бўйича махсус асбобга ўрнатилган нинанинг цемент хамирига ботиш чуқурлиги билан аниқланади ва у материалнинг қаттиқ жисмга айланишининг бошланиши ва тугаши жараёнларини тавсифлайди. Стандарт бўйича қотиш муддатининг бошланиши цементни сув билан қориштирилгандан сўнг 20 0С ҳароратда 45 мин.дан олдин бошланмаслиги ва тугаши эса 10 с.дан кеч бўлмаслиги талаб этилади. Хақиқатда эса цемент қоришмаси қотишининг бошланиши 1-2 с.дан, тугаши 5-8 с.дан кейин содир бўлади. Бу муддатлар бетон ишларининг бажарилишини таъминлайди, қоришманинг қотиши бошлангунча уни ташиб бориш ва жойлаштириш имконияти мавжуд бўлади.
Портландцемент, одатда, майин туйилган бўлади. Унинг № 008 элакдан (1 см2 юзасида ўлчамлари 0,08 мм бўлган 4900 га яқин тешиклари бўлган) цемент умумий ҳажмининг 85 % ўтиши керак. Цемент заррачаларининг ўртача ўлчами 15-20 мкм ни ташкил этади. Цементни туйиш майдалиги (майинлиги) 1 г цементдаги зарраларнинг солиштирма юзаси билан тавсифланади. Ўрта сифатли цементларнинг солиштирма юзаси 2000-2500 см2/г ни ташкил қилади, юқори сифатли цементларда эса 3500 см2/г ва ундан хам юқори бўлади.
Портландцементнинг ҳақиқий зичлиги (қўшимчасиз) 3,05-3,15 г/см3 ни ташкил этади. Бетон таркибини ҳисоблашда унинг зичлаштирилган холатдаги ўйма зичлиги шартли равишда -1300 кг/м3 қабул қилинади.
Цемент қотишининг бошланиши ва қотиши экзотермик жараёнлардир. Бетонда 300 маркали 1 кг цемент сув билан қориштирилгач 7 кунда 170 кДж дан кам бўлмаган миқдорда, 400 маркали 1 кг цемент эса 210 кДж дан кам бўлмаган миқдорда иссиқлик ажратади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish