Портландцементнинг махсус ҳиллари. Маълумки, кўпчилик цементларнинг асосини портландцемент клинкери ташкил қилади. Унинг минерологик таркибини меъёрлаштириб ва минерал ёки органик қўшимчалар қўшиб бир-биридан хусусияти жиҳатидан фарқланадиган ва қурилишнинг турли жойларида қўлланиладиган ҳар ҳил цементлар олинади (2.1-жадвал).
Портландцемент деб, таркибида гипсдан ташқари минерал қўшимчалар бўлмаган цементга айтилади. Қўшимчасиз тоза клинкерли портландцемент юқори мустаҳкам бетонларда, йиғма темирбетон ишлаб чиқаришда, айниқса олдиндан зўриқтирилган конструкцияларда ва махсус шароитларда (совуқ, қуруқ ва иссиқ иқлимларда) қўлланилади.
Умумий ишлаб чиқариладиган цементнинг 60-65 % ни қўшимчали портландцементлар ташкил этади. Улар аксарият қуйма, йиғма бетон ва темирбетон конструкцияларда кенг қўлланилади ва бундай цементларга ГОСТ 10178-85 талаблари қўйилади (2.1-жадвалга қаранг).
2.1-жадвал
Цементга қўйиладиган талаблар
Цемент хиллари
|
Маркаси
|
Қўшимчаларнинг миқдори, %
|
доналан-
ган
шлак
|
фаол минераллар
|
трепел,опо-
ка, диа-мит
|
бошқа-лар
|
Умумий қурилишга мўлжалланган цементлар:
|
|
йўл қўйилмайди
|
портландцемент:
|
400, 500 550, 600
|
|
минерал қўшимчали портландцемент
|
400, 500 550, 600
|
20
|
10
|
15
|
тез қотувчан портландцемент
|
400, 500
|
20
|
10
|
15
|
шлакли
портландцемент
|
300, 400 500
|
21-60
|
-
|
-
|
тез қотувчан шлакли портландцемент
|
400
|
1-60
|
-
|
-
|
Сульфатга чидамли портландцементлар:
|
|
сульфатга чидамли портландцемент
|
400
|
йўл қўйилмайди
|
қўшимчали сульфатга чидамли портландцемент
|
400, 500
|
10
|
5-10
|
йўл қўйил- майди
|
сульфатга чидамли шлакли портландцемент
|
300, 400
|
1-60
|
йўл қўйилмайди
|
пуццоланли цемент
|
300, 400
|
йўл қўй- илмайди
|
20-30
|
25-40
|
Тез қотадиган портландцемент портландцементни қўшимчали тури бўлиб, 400, 500 маркали бу цементнинг 3 кунликдаги сиқилишга мустаҳкамлиги 25 МПа дан кам бўлмайди. Тез қотишини таъминлаш учун клинкер таркибида С3S>50 %, С3S+C3A>60 % бўлиб, цемент эса майин туйилган бўлиши керак (солиштирма юзаси 3500 см2/г дан кам эмас).
Шлакли портландцемент портландцемент клинкери ва доналанган хумдон ўчоғи шлакини биргаликда туйиш орқали олинади. Шлакли портландцемент оддий цементдан кам фарқ қилади, ҳақиқий зичлиги 2,9-3 г/см3, шунга қараб уйма зичлиги ҳам камроқ. Шлакли портландцемент қотишининг бошланиши 4-6 с.дан тугаши 10-12 с.дан кейин ва дастлабки 7-10 кунда секин қотиши билан фарқланади. Ушбу цемент клинкери таркибида С3А миқдори 8 % дан кам бўлганда, минераллашган сувлар (сульфатли, денгиз суви) таъсирига чидамли бўлган бетон олинади.
Пластиклиги оширилган портландцемент портландцемент клинкери билан юмшатувчи қўшимча бирга майин туйиб олинади. Бундай қўшимча сифатида сульфат-дрожжали брожканинг (СДБ) модификацияланган концентрати (гидролиз-спирт саноатининг чиқиндиси) цемент массасига нисбатан 0,1-0,25 % миқдорда (кукунсимон модда) ишлатилади. Одатда бундай цементдан фойдаланилганда қоришманинг пластиклиги ошади, натижада қоришманинг қулай жойланувчанлиги тезлашади, бетонда цемент сарфи 5-10 % гача тежалади ва ҳ.к.
Гидрофоб портландцемент портландцемент клинкерини сирт-фаол гидрофобловчи (сув юқтирмайдиган) қўшимчалар билан майин туйиб олинган боғловчидир. Қўшимчалар сифатида милонафат ёки асидол, яъни нефть маҳсулотлари ишлатилади ва цемент массасига нисбатан 0,1-0,15 % миқдорда олинади. Гидрофоб портландцемент бошқа оддий цементлардан фарқли ўлароқ нам тортиши нисбатан паст, узоқ муддат сақланганда ва ҳатто нам муҳитда ҳам фаоллигини йўқотмай сочилувчан холатда қолади. Юқори пластикликка (пластиклаштирилган цементларга нисбатан паст бўлсада) эга, сув шимиш ва сув ўтказиш даражаси паст, совуққа чидамлилиги эса нисбатан юқори.
Do'stlaringiz bilan baham: |