Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар


Мураккаб (композитли) боғловчи моддалар



Download 0,81 Mb.
bet8/18
Sana10.12.2022
Hajmi0,81 Mb.
#883367
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
2 мавзу Бетон учун боғловчи моддалар, тўлдирувчилар ва қўшимчалар

Мураккаб (композитли) боғловчи моддалар. Юқори сифатли бетонлар олиш ва цементни ишлатилиш самарадорлигини ошириш учун унга ҳар ҳил моддалар қўшилади. Яъни, асосий боғловчига (цементга) боғловчилик хусусиятига эга бўлган махсус қўшимчалар ва фаол минерал компонентлар қўшилади. Натижада цемент хамирининг реологик хоссалари яхшиланади, шунингдек, бетоннинг мустаҳкамлиги ва бошқа сифат кўрсаткичлари ортади.
Мураккаб боғловчи моддаларнинг таркиби уларни ишлатиш мақсадларига қараб кенг қамровда ўзгариши мумкин. Бундай боғловчилар одатда махсус технология асосида (қуруқ аралашма кўринишида) тайёрланади.
Мураккаб боғловчи моддалар туркумига кирувчи “сув талабчанлиги кам боғловчилар” (СКБ) хозирги кунда кенг қўлланилмоқда. Ҳар ҳил хоссаларга эга бўлган СКБ, фаол минерал қўшимчалар (туйилган шлак, қварц қуми ва ш.к.лар) ва портландцементни биргаликда туйиш орқали олинади.
Бундай боғловчилар СКБ-100, СКБ-50 ва СКБ-30 хилларда ишлаб чиқарилади. Бунда СКБ-100 асосан юқори мустаҳкам, СКБ-50 ўртача мустаҳкамликка эга бўлган бетон ва темирбетон конструцияларни, СКБ-30 эса бетон ва кўпикбетон блокларни ҳамда енгил темирбетон конструкцияларни тайёрлашда қўлланилади.


2. Бетон учун тўлдирувчилар
Тўлдирувчиларнинг синфланиши. Бетон учун ишлатиладиган тўлдирувчилар “майда” ва “йирик” турларга бўлинади. Доналарининг ўлчамлари 0,16-5 мм гача бўлган тўлдирувчилар майда, доналарининг ўлчамлари 5-70 мм бўлганлари эса йирик тўлдирувчилар тоифасига киради. Майда ва йирик тўлдирувчилар ҳосил бўлиши ва олинишига қараб “табий” ва “сунъий” ҳилларга бўлинади. Майда тўлдирувчилар сифатида асосан турли ҳил қумлар ишлатилади. Улар тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлади ёки қум-шағал конларидан бойитиш орқали (майдаланиб ва сараланиб) олинади. Сунъий қумлар эса саноат чиқиндилари ва иккиламчи маҳсулотларни майдалаш орқали олинади. Йирик тўлдирувчилар сифатида шағал, чақиқ тош ва саноат чиқиндилари ишлатилади. Шағал пишиқ тоғ жинсларининг емирилиши натижасида ҳосил бўлади ва доналари силлиқ (шарсимон ёки яполоқ) материалдир. Чақиқ тошлар эса қаттиқ тоғ жинслари ҳамда шағалларни майдалаш ва бойитиш орқали олинади. Улар қиррали ва ғадир-будир кўринишли бўлади.
Тўлдирувчилар бетонинг ўртача 80-85% ҳажмини эгаллаб, унинг хусусиятларига, узоқ муддатга чидамлигига ва нархига маълум даражада таъсир кўрсатади. Тўлдирувчиларнинг бетонга қўшилиши натижасида бетондаги энг қимматбаҳо ва ноёб ҳисобланган хом ашё-цемент сарфининг кескин камайишига эришилади. Шунингдек, одатда тўлдирувчилар бетоннинг техник хусусиятларини сезиларли яхшилайди.
Табий ва сунъий ғовак тўлдирувчилар кам зичликка эга бўлиб, енгил бетоннинг зичлигини камайтиради, иссиқ сақлаш хусусиятини эса яхшилайди. Махсус бетонларда (юқори ҳароратга чидамли, нурланишдан ҳимояловчи ва ш. к.) тўлдирувчиларнинг аҳамияти жуда катта, чунки уларнинг хусусиятлари асосан бундай бетонларнинг махсус сифатларини аниқлаб беради.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish