Умумтаълим мактабларида тўгараклар ташкил қилиш бўйича муваққат кўрсатма



Download 16,49 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi16,49 Kb.
#275794
Bog'liq
ТУГАРАК ТАВСИЯ


Умумтаълим мактабларида тўгараклар ташкил қилиш бўйича муваққат кўрсатма
Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг турли истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларни шакллантириш мақсадида, шунинг бирор бир фан йўналишида билимларини мустаҳкамлаш қўшимча таълим бериш мақсадида тўгараклар ташкил қилинади.
Тўгараклар ҳар бир умумтаълим мактабида ташкил қилиниши керак. Мактаб педагоглари томонидан ташкил қилинадиган тўгараклар икки турга бўлинади.

  1. Фан бўйича тўгараклар. Фан бўйича тўгараклар икки йўналишда ташкил этилади: иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш ва паст ўқувчилар билан ишлаш тўгараклари. Бунда бирор бир муайян фан бўйича билимларни чуқурлаштириш ёки бўшлиқларни тўлдириш машғулотлари олиб борилади.

  2. Қизиқишлар бўйича тўгараклар. Бундай тўгаракларга драма, рақс, киберспорт, китобхонлик, ашула ва рақс ва бошқа тўгараклар киради. Бунда ўқувчиларнинг маданият ва санъат соҳасидаги, шунингдек янгидан кириб келаётган бошқа йўналишлардаги соҳаларга қизиқишлари асосида ташкил этилади.

Тўгаракларни ўтишнинг минимал ҳафталик меъёри ўқитувчининг иш ставкасидан келиб чиқади. Бунда бир ставка дарс ўтадиган ўқитувчи ҳафтасига 2 соат тўгарак ўтиши керак. Дарс ставкаси кам ўқитувчиларнинг тўгарак ўтиш соатлари пропорционал равишда белгиланади. Бу тўгараклар бепул бўлиб, ўқувчи (ота-она)дан пул ундиришига йўл қўйилмайди.
Мактабда ўқувчилар ва ота-оналар талабидан келиб чиқиб қўшимча тарзда пулли тўгараклар ҳам ташкил қилинади. Бунда бир ўқувчига тўланадиган пул миқдори кузатув кенгаш аъзолари томонидан белгиланади ва олинган пуллар тегишли тарзда мактабнинг махсус ҳисоб рақамига кирим қилинади.
Тўгараклар давомийлиги 40-45 дақиқа қилиб белгиланади. Мактабда синф хоналари етишмаган ҳолларда, шунингдек ўқувчилар сони кам бўлган ҳолларда тўгараклар давомийлиги 20-30 дақиқани ташкил этиши ҳам мумкин.
Тўгаракда ўқувчилар сони 5 нафардан 15 нафаргача бўлиши тавсия қилинади. Айрим ҳолларда (спорт тўгаракларида) ўқувчилар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Кам комплектли мактабларда ўқувчилар сони бўйича қатъий талаблар қўйилмайди.
Айрим ҳолларда тўгарак аъзолари турли синф ўқувчиларидан ташкил топиши мумкин.
Тўгаракни ташкил қилиш учун асос сифатида ота-оналар (ўқувчиларнинг) аризаси ва шу асосда мактаб директорининг буйруғи ҳисобланади. Мактабда тўгараклар ўтказилиш вақти кўрсатилган жадвал бўлиши керак. Жадвал директор томонидан тасдиқланади. Тўгарак раҳбари томонидан тўгарак иш режаси ва журнали юритилади. Тўгарак машғулотлари конспектини ёзиш мажбурий эмас.
Тўгарак машғулотлари ишини ҳисобга олиш журналини юритиш бўйича кўрсатмалар
1. Тўгарак машғулотлари ишини ҳисобга олиш журнали давлат молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади ва уни ҳар бир тўгарак раҳбари юритади. Журналда ўқувчилар билими бўйича баҳо қўйилмайди.
2. Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари доимий равишда журналнинг тўғри юритилишини назорат қилиб туришлари зарур.
3. Тўгарак машғулотлари ишини ҳисобга олиш журнали бир ўқув йилига мўлжалланган бўлиб, у ҳар бир тўгаракда юритилиши лозим. Бир ўқитувчи иккита бир хил йўналишдаги тўгаракни бир журналга қайд қилиб бориши мумкин.
4. Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам юритилиши керак. Журнал тўгарак раҳбарларида сақланади.
5. Журналнинг иккинчи бетида тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исм-фамилиясини, отасининг исми, тўгарак аъзолари сардорининг тўлиқ исм фамилиясини ёзиб қўяди.
6. Тўгарак раҳбари тўгарак аъзоларининг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устунида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади.
7. Тўгарак раҳбари тўгарак аъзоларига доимий равишда хавфсизлик техникаси бўйича кўрсатма бериб ва муваффақиятли ўтганларни “Кўрсатмадан ўтган тўгарак аъзолари рўйхати” га киритади.
8. Ўқув йили тугагач, журнал йиллик ҳисобот билан бирга мактаб маъмуриятига топширилади.
Мактаб тўгарак раҳбарларига хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш тозалигига риоя қилиш бўйича қўйиладиган талаблар
Тўгарак раҳбари лаборатория, хона, устахона мудирларининг бевосита қатнашиши ва ёрдами билан қуйидаги ишларни бажаради:
1. Машғулотларнинг хавфсиз ўтказиш чораларини кўради.
2. Aмалдаги хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш тозалигига оид қоидалар ва кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлайди.
3. Машғулот ва ишларни хавфсизлик техникаси қоидалари ва нормаларига кўзда тутилган шароитлар, зарур асбоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирдагина ўтказади.
4. Иш жойларининг, асбоб-ускуналарнинг, анжомларнинг хавфсизлик ҳолатини ва хоналарнинг тозалик ҳолатини таъминлайди.
5. Тўгарак аъзоларига хавфсизлик техникаси бўйича кўрсатма бериб, уни мақсадга мувофиқ равишда журналда расмийлаштириб қўяди.
6. Бахтсиз ҳодиса рўй берганда мактаб раҳбарига хабар беради.
Download 16,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish