Иккинчи ўғил



Download 27,53 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi27,53 Kb.
#70622
Bog'liq
У ўз замонаси руҳшуносларининг илмий тажрибаларини амалий жиҳатдан ўрганиб


У ўз замонаси руҳшуносларининг илмий тажрибаларини амалий жиҳатдан ўрганиб, инсонларнинг ўзаро муносабатлари назариясини яратган, ихтилофсиз ва муваффақиятли муомала санъатини ишлаб чиққан.

Ўз-ўзини камолга етказишга алоқадор курслар очиб, шахсий муносабатларни шакллантириш, сўзга чиқиш ва бошқа мавзуларда махсус тизим яратган. Китоблари ҳозирги кунгача оммабоп саналадиган бу инсон Дейл Брекенриж Карнегей бўлиб (1922 йилдан кейин Карнеги деб ўзгартирилган), америкалик педагог, ёзувчи эди. Унинг асарлари машҳур бўлса-да, шахсий ҳаёти борасида ҳамма ҳам билавермайди. Қуйида шу хусусда ўқийсиз...

Иккинчи ўғил...
Дейл Брекенриж 1888 йилнинг 24 ноябрида Миссури штатида туғилган. У Жеймс Уильям Карнегей ва Аманда Элизабет Харбисоннинг иккинчи ўғли эди. Мазкур оила ночорликда кун кечирарди. Фермер ота ичмас, чекмас, эрталабдан-кечгача тиним билмай ишларди. Шунга қарамай, нуқул зиён кўрарди. Уильям Карнегей талаб бўлмаган чорва молларини кўпайтиришни ўйлар, экин майдонида эса нархи тушган бошоқли ўсимликларни етиштириш билан овора эди. Уларнинг оиласи йилига йигирма доллар атрофида даромад кўрарди холос.
Болалигида Дейл сигирларни соғиш учун тонгги соат тўртда уйғонишга мажбур эди. Шунга қарамай, у Уоренсбургдаги педагогик коллежга ўқишга кириб, яхшигина маълумот олди. Ўшандаёқ нотиқлик санъатига қизиқиб, мунозара-тортишувларда фаол қатнаша бошлади. Ўқитувчилар Дейлнинг киришимли эканлигини илғаган эдилар. Дейл коллежда ўқиганида уларнинг оиласи ётоқхона учун пул тўлашга қурби етмас, шу боис у ҳар куни отда олти мил йўл босиб, ушбу илм даргоҳига қатнар эди (1 географик мил-7420 метр). Қолаверса, Дейл фермадаги турли-туман ишлардан бўшаган пайтидагина машғулотларга қатнарди. Шу боис коллеждаги тадбирларда мунтазам иштирок эта олмас, бунга вақти ҳам, тузукроқ уст-боши ҳам йўқ эди: бўлажак донишманднинг биттагина одми костюми бор эди холос. Дейл йигирма ёшга тўлганида ҳам доимий равишда оч-наҳор юрарди.

Футболга йўл бўлсин!


Унинг ўқишдан кейинги илк фаолияти ранчо эгаларига сиртдан дарс бериш бўлди. Небраскада ҳужжат ташувчи, чопар бўлиб, кейин Нью-Йоркда актёр сифатида ишлай бошлади ва нотиқлик санъати бўйича сабоқ олишга бел боғлади. Машғулотлар аъло даражада ўтиб, у шахсий амалиёт сари қадам ташлашга қарор қилди. Дейл футбол жамоасидан жой олишга ҳаракат қилди, бироқ вазни енгиллиги сабабли тренер уни қабул қилмади. Боланинг кўнгли ўксиб, ўзига нисбатан норасолик тушунчаси шаклланиши мумкин эди. Аманда Элизабет Харбисон буни тўғри англаб, ўғлига мубоҳаса тўгарагига боришни маслаҳат берди. Бир неча марталик уринишдан сўнг Дейл мазкур тўгаракка қабул қилинди.
Мазкур тўгаракдаги чиқишлар ҳақиқатан ҳам унинг ўз кучига ишонч, нотиқлик борасида муайян амалиёт пайдо қилди ва у муваффақиятга эриша бошлади. Бир йил ичида Дейл нотиқлик бўйича ўтказилган танловларда юқори ўринларга сазовор бўлди. У мунтазам равишда муносабатлар кўникмасининг улкан таълим тизимини шакллантириб борди. Мазкур тизим шу қадар ўзига хос эдики, Карнеги муаллифлик ҳуқуқини ҳам расмийлаштиришга қарор қилди. Иш жараёнида у Лоуел Томас билан ҳамкорлик қилди ва 1934 йилда уларнинг «Таниқли кишилар ҳаётидан маълум бўлмаган саҳифалар» номли китоби нашр этилди. Ўқитиш, маърузалар ва публицистика Карнегини танитибгина қолмай, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ўзига хос тизимини такомиллаштиришига ҳам сабабчи бўлди. Карнеги астойдил изланиш олиб бориб, бир нечта рисола чоп эттирди, унинг асарлари тингловчилар томонидан ташналик билан ўқила бошланди. Ташкил этган курси эса оммалашиб, битта дарси учун одатдаги икки доллар ўрнига унга ўттиз доллардан тўлашарди. Ёш мураббийнинг ютуқлари ҳақида эшитган бошқа профессионал клублар Карнегига илтимосномалар билан мурожаат эта бошлади.

Карнегей ва Карнеги...


Бир куни «Саймон энд Шустер» нашриёти бошқарувчиси Леон Шимкин Дейл Карнегининг Ларчмонтдаги муаллифлик курсида тингловчи сифатида иштирок этди. Бу сабоқ Шимкинда улкан таассурот қолдирди. У Карнегига тингловчиларга берган дарсларини китоб шаклида чиқаришни маслаҳат берди. «Дўстлар топиш ва ўзгаларда хуш таассурот қолдириш сирлари» китоби шу тариқа юзага келди. Бир йил мобайнида ушбу китоб миллион нусхада сотилди, кейинроқ эса Американинг ўзида беш миллион нусхада сотилди. 1948 йилда Дейл Карнегининг «Ташвишлардан халос бўлиш ва янги ҳаёт бошлаш мумкин» номли китоби нашрдан чиқди. «Ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш маҳорати» ҳам қўлма-қўл бўлиб кетди. 1922 йилдан Дейл Брекенриж ўз фамилиясини Карнегейдан Карнеги деб ўзгартиришга қарор қилган. Чамаси, у ўша замоннинг машҳур миллионери Эндрю Карнегининг шуҳратидан фойдаланишни кўзлаган.
Дейл Карнеги бора-бора довруқ қозониб, Нью-Йоркда ўзининг уй-жойи, обрў-мартабасига эга бўлди. Педагогик фаолиятида намуна бўлиш учун у уйланишга қарор қилди...

Оиладаги ситамлар


Унинг биринчи рафиқаси Лолита Бокер бўлганини кўпчилик билмайди. Бу хоним ўзининг граф сулоласидан эканлигини бот-бот таъкидларди. Лолитанинг никоҳ маросимидан кейин эрига айтган сўзлари шундай бўлган: «дарвозабонга чойчақа бердингми?»
Лолита эрининг оддий халққа мансублигидан жунбушга келар, уйда доимий равишда ғавғо кўтарарди. Айни шу пайтларда Карнеги «бахтли турмуш учун етти қоида» акс этган китобини ёза бошлади. Орадан ўн йил ўтиб, китоб тайёр бўлди, муаллифнинг сабр-тоқати эса тўлиб-тошган эди.
Жамоатчиликка сездирмай ажралишга тўғри келди. Муаллифнинг ўз оиласидан ажралганлиги ҳақидаги матбуотда бериладиган хабар эса китоб ададига нуқта қўйиши мумкин эди.
Ўшанда мамлакат иқтисодий таназзулни бошдан кечирар, зудлик билан оммабоп омад формуласига муҳтожлик сезиларди. Ишсизлар сони уч миллионгача ошиб кетди.

Пуллар оқими


Дейл Карнеги китоби учун ўзаро келишув асосидаги сотувдан бериладиган 25 фоизли тўлов, яъни юз эллик минг долларни қўлга киритди. Ўша пайтда бу пулга Нью-Йоркдан ўнталаб уй-жой олиш мумкин эди. Мазкур китоб ўнта миллий бестселлер рўйхатига киритилиб, ҳозирги кунгача мавқеини йўқотмаган. Дейл Карнеги кечки мактаб ўқитувчисидан йилига бир неча миллион доллар пул олиб келадиган тизим эгасига айланган эди.
Йигирманчи асрнинг қирқинчи йиллари адоғида ҳар бир штатда Карнеги институтининг филиали иш олиб борган. Менежерлар, котибалар, уй бекалари ва адвокатлар ўз яқинлари билан муносабат кўникмасини амалда қўллашарди. Карнеги таълими ҳар бир соҳада асқотарди. Унинг довруғи достон бўлди. Китоблари қайта-қайта нашр этиларди. Дейл Карнеги «Жиггс ва Мэгги жамиятда» фильмида рол ҳам ўйнаб, ўзини ижро этди.
Вақт ўтиб, Карнеги ишдан деярли узоқлашди. У мутолаа билан машғул бўлар, мусаффо ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олар, завқ-шавқ ила гуллар экар ва болалар билан ўйнарди. Бахтли тасодиф туфайли омадли кечган иккинчи никоҳидан бениҳоя рози эди. Унинг иккинчи рафиқаси собиқ тингловчиларидан бири эди.

Хасталик, ўлим ва... танқид


Дейл Карнеги 1955 йил 1 ноябрда Хожкин касали туфайли вафот этди. Унинг вафоти деярли билинмади. Очиғи, ҳеч ким Дейл Карнегининг муайян шахс эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмасди. Жамоатчиликнинг фикрича, бу ном остида ўз касбининг устаси бўлган руҳшунослар, менежер ва файласуфлардан иборат институт мавжуд эди холос. Карнегининг ишини рафиқаси Дороти Карнеги давом эттирди. У мазкур марказ президенти ва бош ижрочи директор сифатида фаолият олиб борди. Дороти Карнеги раҳбарлиги остида компания ривожланиб, бир нечта давлатларда махсус марказлар иш бошлади ва беш миллион битирувчини етиштириб чиқарди (Дороти Карнеги эрининг ўлимидан йигирма икки йил ўтиб, 85 ёшида Нью-Йоркда вафот этган).
Машҳур файласуф Дейл Карнеги таълими бўйича ёмон одамлар йўқ, балки кўнгилсиз вазиятлар мавжуд бўлиб, унга қарши курашиш керак. Бунинг учун эса асло сиқилмаслик, кайфиятни бузмаслик лозим. Карнеги ўз тингловчиларини табассум қилиш, суҳбатдошни диққат билан тинглаш, унда қизиқиш уйғотиш ва шу каби жуда кўплаб сабоқлар бериш орқали муваффақият қозонишга ўргатди. Энг муҳими, самимият, дилкашлик, ўзгаларни ранжитмаслик, аксинча, улар қалбини забт этиш кераклигини уқтирди. Карнеги ғояларини танқид қилганлар ҳам бўлган. Айрим руҳшунослар ҳанузгача уни ёлғон, ҳийла-найранг аралаш такаллуфлар тарғиботчиси сифатида тилга олишади. Шахсий манфаат учун «буқаламун»га кириш инсоннинг ўзлигини йўқотади деб ҳисоблашади. Аммо кўпчиликнинг фикрича, ҳар қандай нозик масалаларда ҳам Карнеги тамойиллари устун ва у «биринчи рақамли руҳшунос» сифатида қолаверади.
Download 27,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish