Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юк станцияларининг намунавий чизмалари



Download 3,14 Mb.
bet10/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

2.3. Юк станцияларининг намунавий чизмалари


Юк станцияларининг чизмалари ва уларнжнг жойлашиш ўринлари техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, ишнинг миқдори ва тавсифи, ажратиб бериладиган ҳудуднинг майдони, топографик, геологик ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олиш асосида танланади. Агар станцияни ривожлантириш керак бўлса қурилмалардан иложи борича тўлиқ фойдаланиш ҳисобга олинади.
Юк станцияларида асосий қурилмаларнинг жойлашиши ва тузилиши вагонлар ҳаракати оқимини, поездар ҳаракат ҳавфсизлигини ва манёвр ишларини амалга оширишдаги ҳаракат ҳавфсизлигини энг юқори даражада таъминлаши керак.
Юк станцияларининг чизмалари кўплаб шартларга: станция тури (берк ёки аксинча), ишнинг ҳажми ва тавсифи, ажратилган майдон конфигурацияси, корхоналарнинг жойлашиши, станцияга уланадиган корхона темир йўллари, шаҳарнинг режалаштирилиши, юк ноҳиясининг тури ва бошқаларга боғлиқ. ­­­­­2.3 расмда берк турдаги юк станциясининг чизмалари кўрсатилган.
Ушбу чизмада юк ноҳияси асосий парк билан кетма-кет жойлашган. Келган вагонлар кичик қувватли саралаш тепалигида тарқатилади. Вагонларни бўшатиш учун манёвр локомотив тегишли саралаш паркининг йўлига боради ва вагонни олиб юк ноҳиясининг тегишли йўлига қўяди. Юкланган ва бўшатилган вагонлар эса юк ноҳиясидан манёвр локомотиви ёрдамида олиб чиқиб саралаш-жўнатиш паркининг тегишли йўлига қўйилади.
Ушбу турдаги чизмада юк ноҳиясига вагонларни бериш ва йиғиб олиб чиқишдаги узлуксизлик ва вагонлар юриш масофасининг қисқариши эътиборли. Чизманинг камчилик томони–келадиган поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва тарқатиш операцияларининг станциянинг бир ҳудудида жамланганлигидадир. Чунки бунинг учун катта узунликда майдон талаб қилинади. Бундан ташқари юк станцияларининг юк ноҳиялари паркларга параллел жойлашган, саралаш тепалиги қабул ва саралаш парклари оралиғида жойлашган чизмалари мавжуд.



Расм 2.3. Берк турдаги юк станциясининг чизмалари:
Ушбу чизмада: П–поездларни қабул қилиш парки; С–О–саралаш йўллари, тузиш ва жўнатиш парки; С–станцияга келадиган вагонларни саралаш парки; ГР–юк ноҳияси; 1–техник идора; 2–техник хизмат кўрсатиш пункти; 3–локомотивларни экипировка қилиш қурилмаси; 4–вагон оғирлигини ўлчайдиган тороз; 5,6–кичик қувватли саралаш тепалиги; 7–вагонларни таъмирлаш йўли; 8-юк ноҳиясининг ўтиш йўли; 9–корхона темир йўлининг уланиши.


Берк турдаги юк станцияларининг барча чизмаларида техник идора станция парклари ёнида, асосий маневр ноҳияси яқинида жойлаштирилади.
Ўтувчи очиқ турдаги юк станциясининг асосий чизмалари 2.4 расмда кўрсатилган бўлиб, унда парклар ва юк ноҳияси ўзаро параллел жойлаштирилган. Ушбу чизмаларда ҳам юк ноҳияларига хизмат кўрсатиш аввалги берк турдаги каби. Аммо ушбу чизмаларда станцияда бажариладиган ҳаракатлар станциянинг икки томон стрелкали бўғизлари орасида тахминан бирдек тақсимланади.
Магистрал бош йўлларда жойлашган кўпчилик юк стациялари корхоналарга, базаларга ва омборларга хизмат кўрсатади. Айрим махсуслаштирилмаган юк станцияларида кўп сонли бош йўллар мавжуд бўлиб вагон айланмаси 300 та ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин.



Расм 2.4. Очиқ ўтувчи турдаги юк станцияларининг чизмалари (белгилар аввалги расмдагидек): П-О - қабул-жўнатиш парки.


Маршутлар жўнатиладиган ва келадиган бош йўллар станция бўғзига шундай уланишида қуйидагилар таъминланиши лозим: бош йўлдан қабул-жўнатиш паркининг йўлларига тўғридан-тўғри чиқиш, бош йўллардан бир вақтнинг ўзида поездни қабул қилиш ва жўнатиш ёки асосий йўлдан поездларни қабул қилиш ва манёвр ишларини ташкил қилиш.
Юк станциясининг станция бошлиғи станциядаги барча бажариладиган ишлар учун якка тартибда жавобгардир. Юк станциясининг сутка давомида бажарилаётган ишларини бошқаришни, поездларни ва вагонларни кўрикдан ўтказишни таминлаш бўйича станция бошлиғи муовини, катта инженер ва бошқа ишчилар жавобгардирлар.
Юк ва тижорат ишлари бўйича, юк ишлари бўйича станция муовини жавоб беради. Омборда, саралаш платформаларида, кичик ҳажмли контейнер пунктлари масалалари бўйича юкларни қабул қилувчи жавоб беради. Юк ва тижорат ишларини ҳажмига қараб, штат бирликлари тайинланади. Мисол учун контейнер бўйича шуғулланувчи, юкларни қидириш бюроси, товар кассири, ташилаётган юклар ҳужжатларини элтиб берувчиларлар ва бошқалар.
Станцияларда тезкор ишларни, вагонларни саралаш ишларни диспетчер бажаради.
Юкларни қабул қулувчи-жўнатувчининг юкни ортишда ва топширишдаги мажбуриятлари, юкларни қабул қилиш, жўнатиш, экспорт юкларни қабул қилишдаги мажбуриятлари қабул қилувчи-жўнатувчининг вазифаларига оид қоидаларда белгилаб берилган.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish