2.2. Юк станцияларининг асосий қурилмалари
Поездларни қабул қилиш, жўнатиш, қайта ишлаш ва юк ортиб-тушириш пунктларига хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун юк станцияларида йўллар, саралаш қурилмалари, юк ноҳитяси, айрим ҳолатларда эса локомотивларни экипировка қилиш ва вагонларни таъмирлаш қурилмалари, ишлаб чиқариш-техник бинолар ва бошқа иншоотлар бўлади.
Ушбу станцияларда қабул-жўнатиш, саралаш, ортиш-тушириш, вагонларни чиқариб қўйиш ва юриш йўлллари бўлади. қабул жўнатиш йўллари юездларни участка ёки саралаш станцияларига жўнатиш ва улардан қабул қилиш учун қўлланилади. Саралаш йўлларида поезд тузиш ишлари бажарилади, айрим ҳолатларда эса узелнинг асосий станцияларига поездлар жўнатиш ишлари ҳам бажарилади.
Саралаш қурилмалари иш ҳажмига қараб белгиланади. қияликда жойлашган стрелка кўчали тортиш йўллари суткасига 100 гача вагонни қайта ишлайолади ва ортиш-тушириш пункти 4 дан кам бўлганда қурилади. Агар суткасига 250 гача вагон қайта ишланса ва ортиш-тушириш пунктларининг сони 4 дан кўп бўлса махсус профилли тортиш йўли қурилади. Суткасига 250 дан ортиқ вагон қайта ишланса саралаш тепалиги қурилади. Булардан ташқари сув таъминот қурилмалари, канализация, ёритиш, алоқа, телевидения ва ҳужжатларни жўнатиш учун механизациялаштирилган почта (техник ва юк идораси орасида), вагонларни таъмирлаш қурилмалари, турли хилдаги йўловчи ва ишчи бинолари, локомотивларни экипировка қилиш, вагонларни ювиш ва дезинфекция қилиш, рефрижератор поездларни ва секцияларини экипировка қилиш, йирик ҳайвонларни ташишга тайёрлаш қурилмалари ва бошқалар бўлади.
Юк станциясининг асосий қурилмаларидан бири бу юк ноҳиясидир. Юк ноҳияси ишининг хусусияти ва ҳажмига қараб икки турда бўлиши мумкин: умумий турдаги ихтисослашмаган ва махсус турдаги ихтисослаштирилган ноҳиялар. Махсус турдаги юк ноҳиялари фақат алоҳида турдаги юкларни қайта ишлайди.
Юк ноҳиясининг техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ишнинг тавсифи ва ҳажмига қараб ҳамда қайта ишланадиган юкларнинг турига қараб аниқланади. Юк ноҳияларида мавжуд бўлиши шарт бўлган омборлар, майдончалар, вагон оғирлигини ўлчовчи тарозлар, габарит дарвозалари, механизмлардан ташқари юк станцияларида кузатиш учун қўйилган минора ва бошқа ёрдамчи қурилмалар бўлиши мумкин. Юк идорасида ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш бирлашган техник-химат биносида бажарилади.
Юк ноҳиялари тегишли йўл тармоқларига, омбор ва ишчи техник биноларга, механизация воситаларига, алоқа ва СМБ қурилмаларига, ёритиш қурилмаларига, электр таъминоти ва бошқа жиҳозларга эга бўлиши лозим.
Умумий турдаги юк ноҳияларида донали–ғилофли юклар, майда жўнатмалар учун ёпиқ турдаги омборлар қурилади. Контейнерлар, ўта оғир юклар, ёғоч материаллари, минерал-қурилиш материаллари ва кўмир учун очиқ майдонлар қурилади. Булардан ташқари вагондан автотранспортга ёки аксинча бевосита қайта юклайдиган қурилмалар, ўзи юрар қисмлар ва ғидиракли юклар учун зарядлаш пунктлари, таъмирлаш устахоналари, ёқилғи ва мойлаш материаллари учун омборлар қурилади (расм 2.2).
Расм 2.2. Берк турдаги юк ноҳиясининг чизмаси: 1-донали -ғилофли юклар учун берк омбор хона; 2-контейнер майдони; 3-оғир юклар ва ёғоч юклари майдони; 4-баланд йўли тўкма юклар майдони; 5-ўзи юрар механизмларни тушириш платформаси; 6-ёпишқоқ қурилиш материаллари омбори; 7-тўғридан-тўғри (вагон-автомобил) қайта ортиш платформаси.
Омборнинг энг замонавий ва мақсадга мувофиқ тури бу–ангарли омбор ҳисобланиб унинг ички қисмига темир йўл киради. Агар катта ҳажмда юк қайта ишланадиган бўлса темир йўл ташқари қисмида жойлашган омборга қараганда бу турдаги омборларни қуриш арзонга тушади. Ангарли омборларда меҳнат шароитлари жуда яхши, юкларнинг сақланиши ва юк ортиб-тушириш ишларини механизациялашга бўлган имконият ошади. Ангарли омборларнинг тўртта тури қўлланилади. Уларнинг ичига биттадан то тўрттагача темир йўл изи кирган бўлиши мумкин. Омборларнинг узунлиги стандарт равишда 72м, 144 м, 216 м ва 288 м қилиб қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |