1.7. Темир йўлда юк ташиш ва юклар таснифи
Темир йўлда юк ташиш, иштирок этаётган темир йўллар сонига қаў (2 ва ундан ортиқ темир йўл ичида), аралаш (агар ташишда бошқа транспорт турлари иштирок этса, ҳалқаро ( икки ва ундан ортиқ давлат темир йўли иштирок этса).
Агар юк ташиш жўнатиш жойидан белгиланган манзилгача бир транспорт ҳужжати бўйича ташкил этилган бўлса, бу тўғри турдаги юк ташиш дейилади.
Темир йўлда ташишлар юк, юқори ва йўловчи тезликларида ташилиши мумкин. (Тезлик турини юк жўнатувчи белгилайди ва ташиш ҳужжатида кўрсатади).
Бир накладной бўйича ташиладиган юк миқдорига қараб ташишлар вагонли, майда, кам тоннажли, группали ва маршрутли жўнатишлар бажарилади.
Вагонли ташиш–ташиш учун алоҳида вагон берилиши керак бўлган (юкнинг оғирлиги ёки ҳажми вагон кўтариш қобилияти ёки ҳажмига мос келади) бир накладной бўйича ташиладиган бир партия юк.
Майда жўнатиш–ҳажм ва оғирлик бўйича чегараланган бўлиб, уларни ташиш учун алоҳида вагон талаб этилмайди.
Группали жўнатишни ташиш учун биттадан кўп, лекин бир маршрутдан кам бўлган вагон бериш талаб этилади.
Маршрут жўнатиш деб, бир накладной бўйича поезднинг кўтариш нормаси ёки стандарт узунлигига тўғри келувчи юк партияси саналади.
Юкларни ташишни усули ва ҳарактерига қараб юклар қуйидаги турларга бўлинади:
-тарали (идишли) ва донали накладнойда оғирлиги ва сони кўрсатилган ҳолда ажратилган жойлар сонида ташиладиган юклар;
-тўкма–накладнойда юк оғирлиги кўрсатилган, жой сони саноғсиз ташиладиган юклар;
-сочма–идиш-ўровсиз ташиладигшан юклар (дон маҳсулотлари);
-қуйма–тарасиз, вагон-цистерна, бункер ярим вагонида ташиладиган юклар.
1.8. Темир йўл Низоми, унинг юк ташишни
бошқаришдаги ўрни
Юк, йўловчи ва багаж ташилганда темир йўл корхона, ташкилот ва жисмоний шахслар билан маълум бир ҳуқуқий муносабатга қадам қўяди. Бу муносабатлар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади: жўнатувчининг ташишга юк бериш ҳуқуқи ва темир йўлнинг юкни белгиланган муддат ва бутун ҳолда етказиш мажбурияти; йўловчиларнинг поезда юриш ҳуқуқи ва темир йўлнинг, йўловчи ва юкларни ташиш мажбурияти; юк жўнатувчи ва йўловчининг асосли ҳолда қилган даъво ва арзларини кўриб чиқиш; юк эгасининг транспорт воситасини белгиланган муддатда ишловдан ўтказиб, темир йўлга қайтариш ва темир йўлнинг буни талаб қилиши; қатор ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалалар.
Фуқаро қонун чиқарувчилари томонидан ўрнатилган турли юридик шахсларнинг ўзаро муносабатини белгиловчи ҳуқук нормалари ташиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни назорат қилиш учун етарли эмас. Чунки уларда ташиш жараёнининг ўзига хос томонлари кўзда тутилмаган. Шунинг учун темир йўл ва корхона, ташкилот ва жисмоний шахслар муносабатини назорат қилувчи махсус ҳуқуқ нормаларига талаб юзага келди.
Темир йўл ва ундан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва жавобгарликларини белгиловчи асосий ҳужжат–темир йўл Низомидир. Темир йўлнинг, юк жўнатувчи, олувчи ва йўловчиларнинг муҳим бурчлари–Низом талабларини аниқ ва сўзсиз бажаришдир.
Низом ташиш режасини тузиш ва бажариш; юк, йўловчи, багаж ва почта ташишнинг асосий шартлари; тармоқ темир йўлидан фойдаланиш ҳолатлари ва темир йўл транспортининг бошқа транспорт турлари билан ҳамкорлик шартларини назорат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |