Амалдаги Низомнинг асосий кўрсатмалари. Темир йўл Низоми 7 бўлим, 179 бобдан иборат.
1 бўлим “Умумий қоидалар” (1-6 бетлар) бўлиб, унда темир йўл транспорти органларининг, шунингдек, корхона, ташкилот, юк жўнатувчи-олувчиларнинг мажбуриятлари, Низомнинг таъсир доираси, юк ташиш қоидаси ва юкларни ортиш ва маҳкамлашнинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш қоидалари келтирилган.
2 бўлим “Юк хўжалиги. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш ускуналари” (7-17 бетлар). Бу бўлимда станцияларнинг юк ва йўловчи хўжаликларига бўлган асосий талаблар, уларнинг тижорий жараёнлар бажариши учун очилиши ва ёпилиши, шунингдек, темир йўл фойдаланувчиларидан тушган даъво ва аризаларни кўриб чиқиш тартиби кўрсатилган.
3 бўлим “Юк ташишни режалаштириш ва ташкил этиш” (18 -78 бетлар). Бунда, ташиш режасини тузиш ва бажаришни ташкил этиш, темир йўл режасини бажариш ва ўзгартириш, ташишни рационаллаштириш, режалаштириш масалаларида станция, МТУ, ДАТК бошлиқларининг ҳуқуқлари белгиланади. Шунингдек, бу бўлимда темир йўл, юк жўнатувчи ва юк олувчиларнинг тижорий жараёнлардаги вазифалари кўрсатилган.
4 бўлим “Темир йўл тармоқ йўллари» (79–95 бетлар). Бу бўлим тармоқ темир йўлларидан фойдаланиш шартлари, ҳамда, уларнинг техник жиҳозланишига бўлган талабларни ўз ичига олган. Бу ерда вагонларни олиш, бериш ва улардан фойдаланиш учун шартномалар тузиш, тармоқ темир йўлларини умумий темир йўл тармоғига келиб уланиш, уларни қуриш ва сақлаш шартлари келтирилган.
5 бўлим “Бошқа транспорт турлари қатнашган тўғри аралаш жўнатиш” (96-119 бетлар). Бу бўлим темир йўл ва бошқа турдаги транспорт турлари қатнашадиган тўғри аралаш йўналишда юк ташишнинг асосий меъёр ва талаблари, юкларни ташишга қабул қилиш ва бошқа транспорт турига ўтказиш шартлари, режалаштириш ва ҳисоблаш тартиби, юк ташиш жараёнида содир бўлган ҳодисалар учун томонларнинг жавобгарлигини белгилайди.
6 бўлим “Йўловчи, багаж ва почта ташиш” (120–142 бетлар). Бу бўлимда темир йўлнинг йўловчи, почта ва багаж ташишни ташкил этишдаги мажбуриятлари қайд этилган.
7 бўлим “Темир йўл, юк жўнатувчи, юк олувчи ва йўловчиларнинг жавобгарлиги. Акт, даъво аризаси ва шикоятлар». (143–179 бетлар). Бу бўлим томонларнинг ташиш режаси, юк етказишдаги йўқотиш, етишмаслик, бузилиш, вақтидан кечикиш, вагон ёки контейнерларни белгиланган муддатдан кўпроқ ушлаб туриш, ҳаракат таркибининг бузилиши ёки йўқотилиши юзасидан жавобгарликларини белгилайди. Бу ерда, шунингдек актларни тузиш, даъво аризаси ва шикоятлар бериш тартиби ҳам ўрнатилган.
Низомга темир йўлнинг барча корхона, ташкилот, бўлим ва бўлинмалари бир хилда бўйсунишлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |