Педагогик стратегия – бу болаларнинг қўйилган мақсадларга эришишига ёрдам берадиган педагог қўллайдиган муайян услублар йиғиндиси.
Унинг асосини боланинг қизиқишлари, унинг кучли ва заиф жиҳатлари, таълим услуби, ёш хусусиятлари ва шахсий сифатларни эътиборга олиш ташкил этади.
.Ривожлантирувчи муҳитда ўйин марказлари. Фаоллик марказларининг жиҳозланиши.
Таълимнинг ривожлантирувчи муҳити – фаолликнинг турли шаклларидан иборат таълим жараёнини амалга ошириш фукнционаллик, материал ва қўлланмаларнинг етарлилиги, кўп даражалилиги (ривожланиши турлича бўлган болаларнинг ўз мақсадларига эришишини таъминлайдиган) ва кўп функционаллилиги (болаларни фаолиятнинг турли шаклларига жалб этилишини таъминлайдиган) бир-биридан ажралиб турадиган ривожлантирувчи оқилона муҳитни ташкил этишни талаб этади. Бу мактабгача ёшдаги катта гуруҳ болаларининг мазмунли, мустақил фаолияти учун айниқса муҳим аҳамият касб этади.
Гуруҳ хонасида болаларнинг ўз қизиқиши бўйича эркин мустақил фаолияти учун жой ажратилади. Бу паст стеллажлар, стуллар билан ажратилган сюжетли ўйинлар, синов ва тажриба, стол устидаги ўйинлар ва дидактик машғулотлар, қўл меҳнати ва тасвирий фаолият учун жой, шунингдек, китоб ва альбомларни томоша қилиб ўтирадиган китоб бурчаклари бўлиши мумкин.
Гуруҳ хонасида боланинг кўзлари баландлигида осилган, у келиб бемалол кўриши мумкин бўлган ер яримшарларининг географик харитаси, Ўзбекистон харитаси, глобус, расм ва ёзиш машғулотларида ҳамда турли чизмалар, расмлар стенди сифатида фойдаланиладиган, ҳаракатланадиган икки томонлама доска ва ҳ.к.лар бўлиши зарур. Доска ҳам болалар бўйи баравар ўрнатилиши лозим.
Гуруҳ хоналаридаги болаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, шунингдек, машғулотлар жараёнида катталар билан биргаликда ясалган жадваллар, паннолар ва ҳ.к.ни намойиш этиш имкониятини кўзда тутиш даркор.
Гуруҳларда ва мактабгача таълим ташкилотси ҳудудида ташкил этиладиган муҳит болада мустақил танлай олиш кўникмасининг шаклланишини таъминлайди. Ҳар бир гуруҳ хоналари бир неча марказларга бўлиниб, уларда ўйин ва ўрганиш, синов ва тажриба, бошқа болалар ва катталар билан ўзаро алоқалар учун етарли даражада
материаллар мавжуд бўлади. Турли гуруҳларда марказлар тўплами болаларнинг ёши, қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра ўзгача бўлиши, вақт ўтиши билан ўзгариши, бир марказ бошқасига айлантирилиши мумкин. Масалан, драматик марказ бир вақтнинг ўзида тасвирий фаолият, ҳатто маълум муддат китобларни кўриш ва ўқиш маркази сифатида хизмат қилиши мумкин. Аммо китобни очиқ ҳавода ўқиш ва муҳокама этиш имконияти ҳам бор, шу маънода, мактабгача таълим ташкилотси ҳудудини ривожлантирувчи муҳитнинг жуда муҳим таркибий қисми сифатида қабул қилиш лозим. Мактабга тайёрлаш гуруҳларида камида 5 та турли фаолият марказларини ташкил қилиш тавсия этилади.
Албатта, маҳаллий жамоалар ресурсларини ҳам унутмаслик керак, шунинг учун музей, истироҳат боғи, далаларга ва ҳ.к.га саёҳат уюштириш педагогнинг зиммасидаги муҳим вазифа ҳисобланади.
2.2. Мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи муҳитга қўйиладиган талаблар
Боланинг соғлигини қўллаб-қувватлашга мос: ёруғликнинг етарли бўлиши, тоза ҳаво, тоза жой ва иссиқ хона
Болани ноўрин ҳодисалардан хавфсиз сақлайдиган жой
Ҳаракат, тажриба ва кашф қилишга рағбат кўрсатиш, яҳни МТМ ҳудудининг барча жойларида бунга имкон бўлсин. Масалан: ўйин майдончасида сув ва қум билан тажрибалар ўтказиш, коридорда турли ўсимликларнинг ўсишини кузатиш,
Гуруҳдаги барча жиҳоз ва қўлланмалар боланинг бўйи етадиган даражада бўлиши ва бола улардан бемалол фойдалана оладиган бўлиши керак,
Болалар ўртасида ҳамкорлик ва мулоқотга рағбат билдириш (кичик гуруҳларга бўлиниб ва жуфт бўлиб ишлашлари, ўйинлар ўйнашларига шароит яратилган бўлиши керак),
Тегишлилик ҳисси, хавфсизлик ва эркинлик ҳисси,
Турли маданиятлар мавжудлигини ҳис қилдириш,
Хонани боланинг ҳар томонлама ривожланишини таҳминлайдиган қисмларга бўлинг ва у ерда: ўйинчоқлар, конструкциялар, белгилар, рақамлар, сўзлар ва х.к. бўлсин.
Мебел боланинг жисмоний ҳолатига ва эркин ҳаракатлана олишига тўсиқ бўлмайдиган қилиб жойлаштирилган бўлсин, бола ўзига тегишли мебелни бемалол ҳаракатлантира олсин, ногиронларга мос мебел ҳам бўлиши керак.
Тарбиячи ва болаларга ҳам қулай бўлиши
Боланинг идрок этиш қобилиятини ривожлантирувчи ва ижод қилишга ундовчи турли шакл ва рангдаги материаллар билан таҳминлаш
Иложи борича жуда кўп нарсаларни битта жойга илиб қўймаслик, бу боланинг жисмларни ажратиб олишига ҳалақит беради
Болага эркин танлаш имкониятини бериш ва мустақил қарор қабул қилишга ундаш
Ўз тенгдошлари билан муносабатга киришишига ёрдам бериш
Кундалик қилинадиган ишларни бирор жадвалда бола кўра оладиган ва тушунадиган ҳолатда илиб қўйиш. Буни сўзлар ҳамда символлар билан тасвирлаш.
Ота-оналар ва мактабгача таҳлим ташкилотси ўртасида илиқ муносабатни шакллантирувчи мулоқотни ўрнатишга имкон берувчи муҳитни яратиш. Болаларнинг, оиласининг фотосуратларини илиб қўйиш, болалар ва оналар бирга шуғулланишлари учун хона ажратиш ва ҳ.k
Do'stlaringiz bilan baham: |