ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
Мактабгача ёшдаги болаларни анъанавий бахолаш тизимидан фарқли ўлароқ, замонавий тажрибаларга таянган холда Болага йўналтирилган таълим бола ривожланишига мўлжалланган ноаннавий ёндашувдан фойдаланади ва бу йўл бола табиий ўсишининг бутун мохиятини англаш ва холис бахолаш имконини беради Бундай йўл тутишга асосан болалар:
Ўйин давомида ўзини ўраб турган атроф мухит хақидаги ахборотларни ўзлаштириб, фаол таълим олади:
Ривожланишнинг қонуний босқичларидан ўтадилар:
Ўзларни хиссий ва когнитив ўсиб улғайишлари учун таббий холда ижтимоий ва ўзаро таъсирга эхтиёж сезадилар, уни қондиришга харакат қиладилар
Такрорланмас( индувидуал) тарзда вахар бири ўз физиологик, интелектуал имкониятлари доирасида улғайиб боради
Болага йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухит тарбиячи хамда болаларга қуйидаги имкониятларни яратишда ёрдам беради:
Ўқиш ва танлаш:
Ўз хатти харакати учун жавоб бериш
Ўзининг ўқиш жараёнига таъсирқилиш
Демократик тамойилларни амалда қўллаш
Бошқаришни хурмат қилишга ўргатиш
Эркин сўзлаш ва ғояларни ижодий ифодалаш
Фаол фуқаро бўлиш ва бутун умр ўқиш
Мактабгача таълим ташкилотларида бола йўналтирилган таълим жараёнига жалб қилиш учун таълим ташкилотлари жамоаларини қуйидагиларини амалга оширишга рағбатлантиради:
Ота оналарни гуруххаётида фаол қатнашчилар бўлишга таклиф қилиш
Ота оналарнинг ғояларини қўллаб қувватлаш
Оила ва таълим ташкилотси хамкорлигига кўмаклашиш
Таълимнинг ривожлантирувчи муҳити – фаолликнинг турли шаклларидан иборат таълим жараёнини амалга ошириш фукнционаллик, материал ва қўлланмаларнинг етарлилиги, кўп даражалилиги (ривожланиши турлича бўлган болаларнинг ўз мақсадларига эришишини таъминлайдиган) ва кўп функционаллилиги (болаларни фаолиятнинг турли шаклларига жалб этилишини таъминлайдиган) бир-биридан ажралиб турадиган ривожлантирувчи оқилона муҳитни ташкил этишни талаб этади. Бу мактабгача ёшдаги катта гуруҳ болаларининг мазмунли, мустақил фаолияти учун айниқса муҳим аҳамият касб этади.
Гуруҳ хонасида болаларнинг ўз қизиқиши бўйича эркин мустақил фаолияти учун жой ажратилади. Бу паст стеллажлар, стуллар билан ажратилган сюжетли ўйинлар, синов ва тажриба, стол устидаги ўйинлар ва дидактик машғулотлар, қўл меҳнати ва тасвирий фаолият учун жой, шунингдек, китоб ва альбомларни томоша қилиб ўтирадиган китоб бурчаклари бўлиши мумкин.
Гуруҳ хонасида боланинг кўзлари баландлигида осилган, у келиб бемалол кўриши мумкин бўлган ер яримшарларининг географик харитаси, Ўзбекистон харитаси, глобус, расм ва ёзиш машғулотларида ҳамда турли чизмалар, расмлар стенди сифатида фойдаланиладиган, ҳаракатланадиган икки томонлама доска ва ҳ.к.лар бўлиши зарур. Доска ҳам болалар бўйи баравар ўрнатилиши лозим.
Гуруҳ хоналаридаги болаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, шунингдек, машғулотлар жараёнида катталар билан биргаликда ясалган жадваллар, паннолар ва ҳ.к.ни намойиш этиш имкониятини кўзда тутиш даркор.
Гуруҳларда ва мактабгача таълим ташкилотси ҳудудида ташкил этиладиган муҳит болада мустақил танлай олиш кўникмасининг шаклланишини таъминлайди. Ҳар бир гуруҳ хоналари бир неча марказларга бўлиниб, уларда ўйин ва ўрганиш, синов ва тажриба, бошқа болалар ва катталар билан ўзаро алоқалар учун етарли даражада материаллар мавжуд бўлади. Турли гуруҳларда марказлар тўплами болаларнинг ёши, қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра ўзгача бўлиши, вақт ўтиши билан ўзгариши, бир марказ бошқасига айлантирилиши мумкин. Масалан, драматик марказ бир вақтнинг ўзида тасвирий фаолият, ҳатто маълум муддат китобларни кўриш ва ўқиш маркази сифатида хизмат қилиши мумкин. Аммо китобни очиқ ҳавода ўқиш ва муҳокама этиш имконияти ҳам бор, шу маънода, мактабгача таълим ташкилотси ҳудудини ривожлантирувчи муҳитнинг жуда муҳим таркибий қисми сифатида қабул қилиш лозим. Мактабга тайёрлаш гуруҳларида камида 5 та турли фаолият марказларини ташкил қилиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |